Skip to main content

Тантум Верде

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТАНТУМ® ВЕРДЕ

TANTUM® VERDE

 

Препаратнинг савдо номи: Тантум® Верде

Таъсир этувчи модда (ХПН): бензидамин

Дори шакли: чайиш учун эритма.

Таркиби:

100 мл чайиш учун эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бензидамин гидрохлориди – 0,15 г (120 мл бир флаконда 0,18 г мувофиқ келади);

ёрдамчи моддалар: этанол 96%, глицерин (глицерол), метилпарагидрокси-бензоат, ментол ароматизатори, сахарин, натрий гидрокарбонати, полисорбат 20, хинолин сариқ бўёвчиси 70% (Е104), патентланган кўк бўёвчи 85% (Е131), тозаланган сув.

Таърифи: яшил рангли, ўзига хос ялпиз ҳидли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар

АТХ коди: А01АD02

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Бензидамин ностероид яллиғланишга қарши препарат бўлиб, индазоллар гуруҳига киради. Яллиғланишга қарши ва маҳаллий оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади, микроорганизмларнинг кенг доирасига қарши антисептик таъсирга эга.

Препаратнинг таъсир механизми ҳужайра мембраналарини барқарорлашиши ва простагландинларнинг синтезини ингибиция қилиши билан боғлиқ.

Бензидамин микроорганизмларнинг мембраналари орқали тез кириши, кейинги ҳужайра тузилмаларини шикастланиши, метаболик жараёнларни ва ҳужайра лизисомаларини бузилиши ҳисобига антибактериал ва специфик антимикроб таъсир кўрсатади.

Candida Albicans га нисбатан замбуруғларга қарши таъсирга эга. Замбуруғларнинг ҳужайра деворини ва мицетларнинг метаболик занжирларининг структур модификациясини  чақиради, шундай қилиб уларнинг репродукциясига тўсқинлик қилади, бу бензидаминни инфекцион этиологияли оғиз бўшлиғини яллиғланиш жараёнларида қўллашга асос бўлади.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида препарат шиллиқ пардалардан яхши сўрилади ва ўзининг юзаки эпителиал қават орқали ўтиш хусусияти туфайли самарали концентрацияга етиб, яллиғланган тўқималарга киради. Препаратни чиқарилиши асосан буйрак ва ичак орқали метаболитлари ёки конъюгация маҳсулотлари кўринишида юз беради.

Маҳаллий қўллаш учун дори шакллари тизимли таъсирга эга эмас.

 

Қўлланилиши

Таъсирланиш ва яллиғланиш ҳолатлар, жумладан оғиз бўшлиғини оғриқли синдормлари билан бирга ва томоқ (масалан, фарингит, гингивит, стоматит) ни симтоматик даволаш, шунингдек тишларни консерватив даволаш ва суғуришдан кейин қўлланади.

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга, кекса ёшдаги беморлар ва 12 ёшдан ошган болаларга томоқни ёки оғиз бўшлиғини чайишга 15 мл дан препарат (ўлчов стаканча берилади) кунига 2-3 марта ишлатилади.

Препаратни томоқни чайиш қобилиятига эга 12 ёшдан кичик болаларга буюриш мумкин.

– суйилтирилмаган эритма яллиғланиш жараёнларида чайиш учун ишлатилади;

– суюлтирилган эритма (15 мл препарат ва 15 мл сув ўлчов стаканчада суюлтирилади) ҳар кунги оғиз ва томоқни гигиеник чайиш учун ишлатилади.

Даволаш курси:

– оғиз бўшлиғи ва ЛОР-аъзоларининг яллиғланиш касалликлари (турли этиологияли):

4 кундан 15 кунгача.

– одонто-стоматологик патологияда: 6 кундан 25 кунгача.

– оператив аралашувлар ва травмалардан кейин (тонзиллэктомия, жағларни синиши);

4 кундан 7 кунгача.

Препарат узоқ муддат давомида қўлланганида, шифокорнинг маслаҳати керак.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: оғизни қуриши, оғиз бўшлиғида увишиш, ачишиш ҳисси;

Аллергик реакциялар: тери тошмаси;

Жуда кам ҳолларда: ларингоспазм;

Тез-тез эмас: ёруғликка сезувчанлик;

Жуда кам ҳолларда: ангионевротик шиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни ҳар қандай компонентларидан бирига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тантум® Верде препаратининг бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Агар эритма қўлланганида ачишиш ҳисси пайдо бўлса, эритмани олдиндан сув сатхини  даражаланган стаканчанинг рискасига етказиш йўли билан сув билан икки марта суюлтириш керак.

Ушбу препаратни қўллаш, айниқса узоқ муддатли даволашда, сезувчанлик реакцияларини чақириши мумкин. Бундай ҳолатларда даволашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.

Чекланган сондаги беморларда яранинг оғиз-томоқ шакли янада жиддий патология белгилари ҳисобланиши мумкин. Агар симптомлар 3 кундан юқори сақланса, пациент аниқ ҳолатга қараб ўз шифокори ёки стоматолог билан маслаҳатлашиши шарт.

Бензидаминни қўллаш салицил кислотага ёки НЯҚП (ностероид яллиғланишга қарши препаратлар) га юқори сезувчанлик ҳолатларида тавсия этилмайди.

Анамнезида бронхиал астмаси бўлган беморларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки ушбу гуруҳ пациентларида бронхоспазм юзага келиши мумкин.

Тантум® Верде препарати аллергик реакцияларни (жумладан секинлашган турини) чақирувчи метилпарагидроксибензоатни сақлайди.

Спорт билан шуғулланувчи пациентлар учун: этил спирти сақловчи дори препаратларини қўллаш, айрим спорт федерацияларининг ўрнатилган меъёрларига мувофиқ қонда алкоголь сақланиши допинг тестига ижобий натижа бериши мумкин.

 

 

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳар қандай дори воситаларини қабул қилишдан олдин ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Зарурати бўлганида Тантум® Верде препаратини фақат шифокор кўрсатмаси бўйича хавф ва фойда нисбатини мувофиқ равишда индивидуал баҳолангандан сўнг ишлатиш мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: препарат автотранспортни бошқариш қобилиятига ва бошқа юқори диққатни талаб қилувчи фаолиятга таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Жуда кам ҳолларда қўзғалувчанлик, конвульсия, кўп терлаш, атаксия, тремер ва қусиш каби, болаларда бензидаминни тавсия этилгандан тахминан 300 марта оширилган дозаларда перорал қабул қилгандан сўнг дозани ошириб юбориш симптомлари кузатилади.

Ўткир дозани ошириб юборилган ҳолларда фақат симптоматик даволаш ўтказиш мумкин; қусишни чақириш йўли билан меъдани тозалаш ёки меъдани ювиш керак, бунда бемор самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш ва адекват гидратацияни таъминлаш билан шифокор кузатуви остида бўлиши зарур.

 

Чиқарилиш шакли

– 120 мл эритма полиэтилен буралувчи қопқоқ билан ёпилган, полиэтилен ҳалқа билан муҳрланган рангсиз тиниқ шиша флаконда.

– флаконга 15 ва 30 мл даражаланган полипропилен стаканча берилади.

– флакон даражаланган стаканча ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: