Skip to main content

Т-Лайф

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Т-ЛАЙФ®

Т-LAIF®

 

Препаратнинг савдо номи: Т-Лайф®

Таъсир этувчи модда (МНН): аргинил-альфа-аспартил- лизил- валил- тирозил– аргинин (тимопентин)

Дори шакли: инъекция учун лиофилизат тайёрлаш учун эритма

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда – тимопентин 10 мг,

ёрдамчи моддалар: маннитол, 99,8% ли сирка кислотаси, гидроксид натрий.

Таърифи: лиофилизация қилинган юмшоқ фрагментлар ёки оқ рангли лиофилизация қилинган юмшоқ кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуномодуляторлар

Код АТХ: L03

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Тимопентин – бу иммун тизими фаолиятини икки фазали бошқариш учун қўлланадиган дори воситаси.

Фармакодинамикаси

Тимопентин Т-лимфоцитларни CD4+/CD8+ фаоллигини ва пролиферациясини индукция қилади, шунингдек антителолар ишаб чиқарилишини оширади ва Т-лимфоцитларни CD4+/CD8+ подтипини нисбатини нормаллаштиради.

Тимопентин хужайра иммунитетини бошқаради/оширади, периферик қонда митоген-фаоллаштирилган Т-лимфоцитларни етилишини рағбатлантиради, турли цитокинларнинг  (IFN-α, -γ, IL-2 и IL-3 кабиларни) хужайра антигени ёки митогени билан фаоллигини оширади, Т-хужайра лимфокинни рецептор даражасини ошишига олиб келади. Т-4 хужайра-ёрдамчиси фаоллиги ёрдамида лимфоцитлар реакциясини кучайтиради. Бундан ташқари NK хужайра ўтмишдошига (табиий киллерлар) хемотаксисни мувофиқ захирасини ўлчаш йўли билан таъсир кўрсатиши мумкин, IFN таъсиридан кейин ўтмишдош хужайралар хужайралар учун токсикроқ бўлиб қолади. Шундай қилиб препарат одам иммунитетини хужайра фаолиятини бошқариш ва кучайтириш учун мўлжалланган.

Фармакокинетикаси

Инъекция жойида тўлиқ сўрилади ва қон плазмасида протеаза ва аминопептидаза билан жуда тез емирилади. Т1/2 тахминан 30 секундни ташил қилади. Т1/2 плазмадагига қараганда қорин бўшлиғида узунроқ ва тахминан 3,5-7 минутни ташкил қилади. Препарат 25% қўллангандан 10 минутдан кейин сўлакда аниқлаш мумкин. Тимопентин нишон хужайрасига бир марталик инъекциядан кейин жуда тез таъсир қилади, қайта қўлланганда самараси бир неча кун давом этган.

Қўлланилиши

Турли этиологияли иммун танқислик ва токсик холатларни олдини олиш ва даволаш:

  • турли этиологияли сурункали яллиғланиш касалликлари;
  • 18 ёшдан катта беморларда сурункали В гепатити;
  • 18 ёшдан кейин айрисимон безни кичиклашиши билан боғлиқ хужайра иммунитетини бузилиши;
  • Т-хужайраларини турли бирламчи ёки иккиламчи етишмовчилиги;
  • аутоиммун касалликлар (ревматоид артрит, тизимли эритематоз югирик ва бошқалар);
  • турли касалликлар билан чақирилган хужайра иммунитетини бузилишлари;
  • инфекцион касалликлар (шу жумладан оппортунистик инфекциялар): цитомегаловирусли инфекция, герпетик инфекция, токсоплазмоз, хламидиоз (хламидийли инфекция), пневмоцистоз, криптоспоридиоз, ОИВ-инфекция/ОИТС, сурункали вирусли гепатити, сурункали бруцеллез, дифтерия (шу жумладан бактерия сақловчи);
  • ўсмалар (шу жумладан хавфли ўсмалар);
  • куйишлар, узоқ битмайдиган жарохатлар;
  • сепсис, йирингли-септик асоратлар, септик эндокардит;
  • бронхообструктив синдром;
  • холецистопанкреатит;
  • псориаз;
    • бактериал ва вирусли инфекцияларга қарши вакцинацияда адъювант сифатида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига, тери остига қўлланади.

Мушак ичига/тери остига инъекция: 1 мл инъекция учун стерил сувда эритилади;

Препаратни тавсиялар бўйича қўллаш керак.

Иммунотанқислик холатларини даволаш ва олдини олиш (сурункали яллиғланиш касалликлари, куйишлар, узоқ битмайдиган жарохатлар, Т-хужайра етишмовчилиги):
1 кг тана вазнига 0,5 мг/кг дан ҳафтада 3 марта. Даволаш курси 3-6 хафта;

Сурункали гепатит В: 1 кг тана вазнига 0,5 мг/кг дан ҳафтада 3 марта. Даволаш курси 4 ҳафта.

Аутоиммун касалликлар (ревматоид артрит, тизимли эритематоз қизил югирик): 1 кг тана вазнига 0,5 мг/кг дан ҳафтада 3 марта. Даволаш курси 10 кун, жами 4 даволаш курси ўтиши керак, курслар орасидаги танаффус 10 кун.

Ҳужайра иммунитетини бузилишлари: 0,5 мг/кг дан кунига 1 марта. Даволаш курси 16-30 кун;

Инфекцион касалликлар (ЦМВ, герпес, токсоплазмоз, хламидиоз, пневмоцистоз, икриптоспоридиоз, ОИВ-инфекциялари/ОИТС, сурункали вирусли гепатит, бруцеллёз ва бошқалар): 1 кг тана вазнига 0,5 мг/кг дан ҳафтада 3 марта. Даволаш курси 12 хафта;

Ўсмалар (шу жумладан хавфли ўсмалар): 0,5 мг/кг дан кунига 1 марта, 10 кун давомида. Курслар орасида 20 кун танаффус билан даволашнинг 3 курси зарур.

Сепсис, йирингли-септик асоратлар, септик эндокардит: 0,5 мг/кг кунига 1 марта, 7 кун давомида. Курслар орасида 20 кун танаффус билан даволашнинг 3 курси зарур.

Бронхообструктив синдром: 0,5 мг/кг дан ҳафтасига 3 марта, 14 кун давомида. Курслар орасида 20 кун танаффус билан даволашнинг 3 курси зарур.

Холецистопанкреатит, псориаз: 0,5 мг/кг дан ҳафтасига 3 марта. Даволаш курси 36 ҳафта.

Бактериал ва вирусли инфекцияларга қарши вакцинацияда адъювант сифатида: 0,5 мг/кг дан кунига 1 марта. Даволаш курси 7 кун. Курслар орасида 20 кун танаффус билан даволашнинг 3 курси зарур.

Ножўя таъсирлари

Одатда препарат яхши ўзлаштирилади, айрим беморларда  кўнгил айниши, юқори иситма, бош айланиши, кўкрак қафасида оғирлик хисси, холсизлик, уйқучанлик кузатилиши мумкин. Сурункали В гепатитили пациентларда жигар фаолиятини бузилишлари белгиларисиз қисқа муддатли АЛТ ошиши кузатилиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган ножўя таъсирлар пайдо бўлганда препаратни қўллашни давом эттириш керак.

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • препарат компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик (шу жумладан анамнезидаги юқори сезувчанлик)
  • ҳомиладорлик, резус-конфликт билан асоратланган
  • аъзоларни кўчириб ўтказишда қўлланмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни интерферон, антибиотиклар, гормонал, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, гипотензив препаратлар, диуретиклар юрак-қон томир касалликларини даволаш учун мўлжалланган  препаратлар, марказий нерв тизими учун, контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганда  интерференция кузатилмайди.

Интерферон иммун фаолиятни яхшилаб, синергик таъсир қилади.

Махсус кўрсатмалар

Препарат иммун тизимини фаолиятини ошириши туфайли, препаратни иммуносупрессив терапия олувчи пациентларга (маслан, аъзолар кўчириб ўтказилганда),  даволашдан фойда мумкин бўлган хавфдан юқори бўлгандагидан ташқари холатларда қўллаш мумкин эмас.

Даволаниш вақтида жигар фаолиятини мунтазам назорат қилиш зарур.

Препаратни 18 ёшгача бўлган пациентларга қўллаш хақида клиник маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда препаратни фақат клиник заруратда, етарлича маълумотлар бўлмаганлиги туфайли қўлланади.

Лактация даврида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Кутиладиган ёки тасодифан дозани ошириб юборилиш холлари аниқланмаган. Хайвонлардаги ўткир токсиклик тадқиқотлари шуни кўрсатдики, тимопентин 10 мг/кг дозада (тадқиқотдаги энг юқори доза) ҳеч қандай ножўя реакциялар чақирмайди.

Чиқарилиш шакли

10 мг дан шиша флаконларда. 5 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365