Skip to main content

Стронгер Нео-Минофаген С

Улашиш:
  Reading time 16 minutes

Жигар касалликларини даволаш учун препарат · Антиаллергик препарат

Стронгер Нео-Минофаген® С

 

Сақлаш шароити: Хона ҳароратида сақлансин

Яроқлилик муддати: Ташқи ўрамида ва этикеткасида кўрсатилган

Диққат! Фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўллансин

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратни қуйидаги пациентларда қўллаш мумкин эмас:

(1)   Анамнезида ушбу препаратнинг ҳар қандай ингредиентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар.

(2)   Альдостеронизм, миопатия ва гипокалиемияси бўлган пациентлар (гипокалиемия, гипертензия ва бошқаларни зўрайиши хавфи туфайли)

ПРЕПАРАТНИНГ ТАЪРИФИ

  1. Таркиби
1 ампуладаги компонентларнинг миқдори20 мл
Фаол моддаларМоноаммониум глицирризинат (глицирризин кислотаси шаклида)53 мг

(40 мг)

Глицин400 мг
L-цистеин гидрохлориди гидрати (L-цистеин гидрохлориди кўринишида)22,29 мг

(20 мг)

Ёрдамчи моддаларҚуруқ натрий сульфити16 мг
Натрий хлориди100 мг
Аммиакли сувЕтарли миқдорда

 

  1. Таърифи
Препаратнинг таърифиРангсиз, тиниқ инъекция учун суюқлик, ампулада
рН6,0 – 7,0
Осмотик босим коэффициенти1,5 – 1,7 (натрий хлоридининг изотоник эритмасига нисбатан коэффициенти)

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Экзема ёки дерматит, уртикария, терини қичишиши, медикаментоз тошма ёки токсикодермия, стоматит, болалар қичимаси (строфулюс), фликтена. Жигарнинг сурункали касалликларида жигарнинг патологик функциясини яхшилаш учун қўлланилади.

6-yillik-qizil-jenshen

ДОЗАЛАРИ ВА ҚЎЛЛАШ УСУЛИ

Катталар учун вена ичига инъекция қилиш учун одатдаги доза кунига 1 марта 5-20 мл ни ташкил қилади. Пациентнинг ёши ва симптомларига қараб, препаратнинг дозасини ўзгартириш керак.

Сурункали жигар касалликларида ҳар кунги доза (40-60 мл) вена ичига инъекция ёки вена ичига томчилаб юбориш ёрдамида кунига 1 марта юборилади. Пациентнинг ёши ва симптомларига қараб, препаратнинг дозаси ўзгариб туриши мумкин. Дозани ошириш зарурати бўлган ҳолларда, суткалик доза 100 мл дан ошмаслиги кераклигини ҳисобга олиш керак.

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

  1. Эҳтиёткорлик билан қўллансин

Препаратни қуйидаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак:

Кекса ёшли шахслар (гипокалиемия ва шунга ўхшаш касалликларни ривожланишини юқори эҳтимоли туфайли) (“5. Кекса ёшли шахслар томонидан препаратни қўлланиши” га қаранг).

  1. Эҳтиёткорлик чоралари
  • Шок ва бошқаларни ривожланиш хавфни аниқлаш учун пациентларнинг синчков сўровини ўтказиш керак.
  • Шок юз берган ҳолларда шошилинч чораларни кўриш учун тайёр бўлиш керак.
  • Препарат юборилганидан кейин беморларга осойишталик ва синчков кузатувни таъминлаш керак.
  • Чучукмия илдизини сақловчи бошқа ҳар қандай препаратлар билан бирга қўлланган ҳолларда, ушбу препаратнинг таркибига кирувчи глицирризин кислотасининг таъсирини қўшилиш самараси ва сохта альдостеронизм ривожланишини мумкинлиги сабабли, мувофиқ эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозим.
  1. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Қуйидаги препаратлар билан бирга қўллаганда эҳтиёткорлик чоралари

Дори воситасининг номиКлиник симптомлари ва зарур чора-тадбирларТаъсир механизми ва хавф омиллари
Халқали диуретиклар

Этакрин кислотаси, фуросемид ва б.

Тиазид ва шунга ўхшаш гипотензив диуретиклар Трихлорометиазид, трихлороталидон ва б.

Гипокалиемияни (атоник ҳиссиётлар, мушаклар кучсизлиги) ривожланиши эҳтимоли сабабли, пациентларни синчиклаб кузатиш (шу жумладан, зардобдаги калий миқдорини аниқлаш) асосида зарур чораларни кўриш керак.Ушбу диуретиклар препаратнинг таркибидаги глицирризин кислотасининг калийни чиқариш самарасини кучайтиради, бу зардобдаги калий миқдорини пасайишига олиб келади.
Моксифлоксацин гидрохлоридиЮрак қоринчалари тахикардияси (шу жумладан, икки йўналишли тахикардия) ва QT интервални узайиши синдроми пайдо бўлиши мумкин.Ушбу препаратнинг таркибидаги глицирризин кислотасининг калийни чиқариш самарасини кучайиши оқибатидаги зардобдаги калийнинг концентрациясини пасайиши фонида, моксифлоксацин гидрохлоридининг таъсири юрак қоринчалари тахикардияси (шу жумладан, икки йўналишли тахикардия) ва QT интервални узайиши синдромини чақириши мумкин.

  1. Ножўя таъсири

Жигар касалликларида препаратни қўллашни ўрганиш учун ўтказиладиган препаратнинг таъсир доирасини кенгайтириш (жигарнинг сурункали касалликларида жигарнинг патологик функциясини яхшилаш), дозалашни текшириш ва препаратнинг хавфсизлигини қайд қилишдан кейинги кузатишда икки томонлама яшириш тадқиқотда 4451 ҳолатнинг 27 тасида (0,61%) ножўя таъсири кузатилган. Аҳамиятли ножўя таъсири сифатида зардобдаги калийнинг миқдорини камайиши 13 ҳолатда (0,29%), қон босимини ошиши 5 ҳолатда (0,11%) ва қориннинг юқори соҳасида оғриқ 3 ҳолатда (0,07%) кузатилган.

  • Аҳамиятли ножўя таъсири
  • Шок, анафилактик шок (тез-тезлиги маълум эмас): шок ва анафилактик шок (қон босимини пасайиши, ҳушдан кетиш, нафасни қийинлашиши, кардиопульмонал шок, гиперемия, юзни эдемаси ва бошқалар) пайдо бўлишини хавфи туфайли пациентлар синчков кузатув остида бўлишлари керак. Ҳар қандай патологиялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва зарур чораларни кўриш керак.
  • Анафилактиксимон реакциялар (учраш тезлиги маълум эмас): анафилактиксимон реакциялар (нафасни қийинлашиши, юзни эдемаси ва бошқалар) пайдо бўлишининг хавфи туфайли, пациентлар синчков кузатув остида бўлишлари керак. Ҳар қандай патологиялар пайдо бўлган ҳолда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва зарур чораларни кўриш керак.
  • Сохта альдостеронизм (учраш тезлиги маълум эмас): препаратнинг дозани ошириш ва препаратни узоқ муддат қабул қилиш фонида жадал гипокалиемия, шунингдек гипокалиемия, қон босимини ошиши, организмда натрий ва суюқликни тутилиб қолиши, эдема, тана вазнини ошиши ва бошқаларни пайдо бўлишини тезлашиши каби сохтаальдостеронизмнинг симптомлари пайдо бўлишининг хавфи туфайли пациентлар синчков назорат остида бўлишлари керак (зардобда калийнинг миқдорини аниқлаш билан). Ҳар қандай патологиялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Гипокалиемия атоник холсизлик ва мушак кучсизлигига олиб келиши мумкин.

  • Бошқа ножўя таъсирлари

Қуйида кўрсатилган симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Препаратнинг дозаси ошган сари зардобда кальцийнинг миқдорини камайиши ва қон босимини ошишига мойиллик ошиши кузатилади.

 0,1% (дан) – 5% (гача)0,1% гачаТез-тезлиги маълум эмас
Ўта юқори сезувчанлик ТошмаУртикар тошма, терини қичишиши
Организмдаги суюқлик, электролитларЗардобдаги кальций-нинг миқдорини камайиши Эдема
Кардиоваскуляр тизимиҚон босимини ошиши  
Овқат ҳазм қилиш тизими Қориннинг юқори соҳасида дискомфортКўнгил айниши, қусиш
Респиратор аъзолари  Йўтал
Кўриш аъзолари  Фокусланмаган кўриш, кўзларни чақнаши каби кўришни вақтинчалик бузилишлари
Бошқалар Умумий ҳолсизлик, миалгия, парестезия (увишиш, ва бошқа-лар), қизиш, гипер-вентиляция синд-роми (елкаларни қизиши, қўл-оёқлар-ни совуши, совуқ тер, оғизни босиши, юракни тез уриши), сийдикда қанд таҳлили мусбатБош оғриғи, қизиш ҳисси, дистимия
  1. Препаратни кекса ёшли шахслар томонидан қўлланиши

Препаратни клиник қўллаш тажрибасини шуни кўрсатадики, гипокалиемия каби ножўя таъсирларини ривожланиш эҳтимоли, кекса ёшли пациентларда юқорироқ бўлади. Препаратни қабул қилишга жиддий ёндошиш ва пациентларнинг ҳолатини синчиклаб кузатиш керак.

  1. Препаратни ҳомиладорлик, туғруқ ёки лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладор аёлларда ва хоказоларда қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Ушбу гуруҳ шахсларга препаратни, кутилаётган терапевтик самара, барча потенциал хавфлардан юқори бўлгандагина буюриш керак. Ҳайвонларда (каламушлар) ўтказилган тадқиқотларда моноаммониум глицирризинатининг аҳамиятли дозасини буюришда буйрак нуқсони каби симптомлар аниқланган.

  1. Препаратни қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
  • Юбориш тезлиги: Препаратни вена ичига юборишда пациентни кузатиш ва имкони борича секинроқ тезликда юбориш керак.
  • Ампулани очиш: Ушбу препарат бир кесиш нуқтаси бўлган ампулада (ОРС) сақланади. Ампула учини этанол билан намланган пахта билан артиш тавсия қилинади.
  1. Эҳтиёткорликнинг бошқа чора-тадбирлари

Глицирризин кислотаси ёки чучукмия илдизини сақловчи препаратлар перорал қўлланганида, рабдомиолиз ривожланиши ҳақида хабарлар мавжуд.

ФАРМАКОКИНЕТИКАСИ

  1. Одамлардаги фармакокинетикаси

(1) Қондаги препаратнинг концентрацияси

Соғлом одамларга 40 мл препарат (80 мг глицирризин кислотасини сақловчи) вена ичига юборилганида, қонда глицирризин кислотасининг концентрацияси препарат юборилганидан кейин 10 соат давомида жадал пасайган, сўнгра аста-секин пасайган. Глицирризин кислотасининг гидролизланган метаболити – глицирретин кислотаси юборилганидан кейин 6 соатдан сўнг аниқланган, юборилганидан кейин 24 соат ўтгач максимал концентрациясига эришилган ва препарат юборилганидан кейин 48 соат ўтгач деярли йўқ бўлган1).

(2) Экскрецияси (сийдик билан чиқарилиши)

Препаратни соғлом катталарга вена ичига инъекциясидан кейин сийдикда глицирризин кислотасининг концентрацияси вақт ўтиши билан пасайган, бунда препарат юборилганидан кейин 27 соатгача бўлган вақт оралиғида глицирризин кислотасининг йиғинди хажми 1,2% ни ташкил қилади. Глицирретин кислотаси препарат юборилганидан кейин 6 ўтгач пайдо бўлган ва препарат юборилганидан кейин 22-27 соатлар оралиғи даврида максимал даражага етган1).

  1. Ҳайвонлардаги фармакокинетикаси (қўшимча маълумот)

Аъзо ва тўқималарда тақсимланиши: 3Н-глицирризинни сичқонларга вена ичига инъекциясида препарат юборилганидан 10 минутдан кейин сичқонларнинг алоҳида аъзоларидан олинган ҳамма синамаларда препрарат аниқланган. Препарат жигарда максимал даражада аниқланган (юборилган 3Н-глицирризиннинг хажмининг 62%), сўнгра камайиб бориши бўйича – буйрак, ўпка, юрак ва буйрак усти безларида2).

КЛИНИК ТАДҚИҚОТЛАР

  1. Сурункали гепатитда қиёсий, икки томонлама яширин тадқиқот1)

Қиёсий, икки томонлама яширин тадқиқотлар сурункали гепатити бўлган 133 пациент иштирокида Япониянинг 36 ташкилотида хар кунлик дозада (40 мл) 1 ой давомида юбориш шарти билан амалга оширилган.

Ушбу тадқиқотнинг натижалари қуйида келтирилган.

Плацебо қабул қилган гуруҳга нисбатан кўрилаётган препарат қабул қилган гуруҳда препаратнинг юқорироқ самараси ва жигарнинг функционал тестининг биокимёвий кўрсаткичлари, AST (GOP), ALT (GPT) ва гамма-GPT нинг миқдорини аҳамиятли статистик яхшиланиши кузатилган.

Дори воситасиСамарадорлик даражаси (%)
Самарали ёки юқориЕтарли даражада самарали ёки юқори
Тиббий препарат қабул қилган гуруҳ25,4% (17/67)68,7% (46/67)
Плацебо қабул қилган гуруҳ9,1% (6/66)27,3% (18/66)

  1. Сурункали гепатит ва жигар циррозида турли дозаларни қиёсий тадқиқоти4)

Тадқиқотлар сурункали гепатит ва жигар циррози бўлган 178 нафар пациент иштирокида Япониянинг 11 ташкилотида препаратни кунига 40 мл дозада 3 хафта давомида юбориш шарти билан амалга оширилган. 2 хафтадан кейин ALT (GPT) кўрсаткичи норманинг 1,5 даражасигача яхшиланмаган 93 нафар пациентларда, турли дозаларни қиёсий тадқиқоти ўтказилган. Пациентлар 2 гуруҳга ажратилган – препаратни хар куни 40 мл ва хар куни препаратни оширилган дозаси (100 мл) юборилган гуруҳлар. Натижада кунига 40 мл қабул қилган гуруҳга нисбатан, препаратнинг оширилган дозасини (100 мл) қабул қилган гуруҳда аҳамиятли яхшиланиш кузатилган. Препаратнинг оширилган (100 мл) дозасини юбориш 40 мл доза ALT (GPT) нинг паст даражасига самарали таъсир кўрсатмаган ҳолларда самарали деб тан олинган.

ДозаСамарадорлик даражаси (%)
Самарали ёки юқори
40 мл дозада қабул қилган гуруҳ25,5% (12/47)
100 мл дозада қабул қилган гуруҳ50,0% (23/46)

 

  1. Умумий клиник тадқиқотлар

4 ҳафта давомида 60 мл препарат юборилган сурункали гепатити бўлган, шунингдек турли аллергик ва яллиғланишли касалликлари бўлган 59 нафар пациент иштирокида ўтказилган клиник тажрибалар бўйича умумлаштирилган маълумотлар жадвалда келтирилган

КасалликСамарадорлик даражаси (%)
Самарали ёки юқори
Сурункали гепатит

Уртикария

Экзема

Дерматит

Медикаментоз тошма, токсикодермия

Болалар қичимаси (строфулюс)

Стоматит

81,4% (48/59)

61,4% (264/460)

62,6% (1,512/2,417)

67,6% (635/940)

87,3% (48/55)

76,4% (136/178)

56,8% (83/146)

 

Сурункали гепатити бўлган пациентларга 8 хафта давомида 100 мл препаратни буюришдаги бошқа тадқиқотда жигар функциясини яхшиланиши ва жигарнинг гистологиясини натижаси яхшиланиши орасида яхши мувозанатланган самара кузатилган.6) 7).

ФАРМАКОЛОГИЯСИ

  1. Яллиғланишга қарши самараси
  • Аллергияга қарши самараси

      Ушбу препаратнинг аллергияга қарши таъсири қуёнларда Артюс8)9) феномени ва Шварцман8) феноменини ингибиция қилиниши билан тасдиқланади. Кортизон таъсирига жавобан препарат стресс реакциясини ингибиция қилиш самарасини кучайтиради, антигрануляцион самара ва тимуснинг атрофиясини индукциялаш самарасининг антагонисти сифатида таъсир қилади, аммо антиэкссудатив самарага10) таъсир кўрсатмайди.

  • Арахидон кислотасининг алмашиниши тизимида энзимларни ингибиция қилиш

      Глицирризин кислотаси арахидон кислотасининг алмашинуви тизимининг бошлағич энзими – фосфолипаза А211)12) ва яллиғланишнинг кимёвий медиаторларини ишлаб чиқарилишига жавоб берувчи энзим – липоксигеназа13) билан бевосита боғланади. Глицирризин кислотаси ушбу энзимларнинг фосфорланиш жараёнларини танлаб ингибиция қилади12)13).

  1. Иммунореактив модуляция

      In vitro шароитида ўтказилган тажрибалар тизимида глицирризин кислотасининг қуйидаги таъсирлари аниқланган: а) Т-хужайраларининг функциясини бошқариш самараси14), б) гамма-интерферонни индукциялаш самараси15), в) НК-хужайраларини фаоллаштириш самараси16), г) тимусдан ташқаридаги Т-лимфоцитларнинг дифференциацияланишини потенциялаш самараси17) ва б.

  1. Шикастланган гепатоцитларда экспериментал модулланган ингибиция қилиш самараси

      Каламуш гепатоцитларининг бирламчи культураларини ишлатиш билан in vitro шароитидаги тажрибалар тизимида глицирризин кислотаси углерод тетрахлориди билан гепатоцитларнинг шикастланишини ингибиция қилинишига ёрдам берган18).

  1. Гепатоцитларнинг пролиферацияси самараси

      Каламуш гепатоцитларининг бирламчи культураларини ишлатиш билан in vitro шароитидаги тажрибалар тизимида глицирризин кислотаси ва глицирретин кислотаси каламуш гепатоцитларининг бирламчи культураларининг пролиферацияга ёрдам берган19).

  1. Вирусни ингибиция қилиш ёки фаолсизлантириш самараси

      Гепатит вируси (MHV) инфекцияси билан зарарланган сичқонларда ўтказилган тажрибаларда глицирризин кислотасини қабул қилингандан кейин сичқонларда хаётини узайиши кузатилган. Қуёнларда вирус инфекцияларини ингибиция қилиш бўйича ўтказилган тадқиқотларда папулаларнинг ёрилишини ингибиция қилиниши аниқланган20). Шунингдек in vitro шароитидаги тажрибалар тизимида герпес вируси ва бошқаларнинг ўсишини ингибиция қилиниши ва фаолсизланиши аниқланган21)12).

  1. Бошқалар

      Глицин ва L-Цистеин гидрохлориди глицирризин кислотасининг юқори дозалари узоқ муддат давомида қабул қилинганидан кейин патологик электролит моддалар алмашинуви чақирган сохта альдостеронизм кўринишларини ингибиция қилади ва сусайтиради23).

ФАОЛ МОДДАЛАРНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

  1. Патентланмаган номи: моноаммониум глицирризинат

Кимёвий номи: моноаммониум 20β-карбокси-11-оксо-30-норолеан-12-ен-3β-ил-2-О-β-D-гликопир анурозил-β-D-глюкопиранозидурон кислотаси

Молекуляр формуласи: С42Н65NO16                                                    

Молекуляр массаси: 839,96

Эриш ҳарорати: 208оС-214 оС (кимёвий парчаланиши)

Таърифи: Моноаммониум глицирризинат оч-сариқ

кристаллар ёки кристалл кукун бўлиб,

ўзига хос ширин таъмга эга.

Аммиакнинг сувли эритмасида енгил эрийди,

этанол эритмасида ўртача эрийди, сув ва сирка

кислотасида кам эрийди (100), этанолда деярли

эримайди (99,5). Гигроскопик.

  1. Патентланмаган номи: Глицин (JAN)                                         Структур формуласи

Кимёвий номи: Аминосирка кислотаси

Молекуляр формуласи: С2Н5NO2                                                         

Молекуляр массаси: 75,07

  1. Патентланмаган номи: L-цистеин гидрохлориди

гидрати (JAN)

Кимёвий номи: (2R)-2-амино-3-сульфанилпропионат                    Структур формуласи

кислотаси моногидрохлориди моногидрати

Молекуляр формуласи: С3Н7NO2S·HCl·H2O

Молекуляр массаси: 175,63

ЎРАМИ

20 мл дан 30 ампула картон қутида

 

ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ

Чиқарилган кундан бошлаб 3 йил

 

АДАБИЁТЛАР

1) Nakano, N., et al.: Jpn. Pharmacol. Ther., 8 4171,1980

2) Miyake, T., et al.: Minophagen Med. Rev., 24, 263, 1979

3) Suzuki, H., et al.: J. Clin. Exp. Med., 102, 562, 1977

4) Iino, S., et al.: Hepatol. Res., 19, 31, 2001

5) Fujisawa, K., et al.: Jpn. J. Clin. Exp. Med., 70, 1615, 1993

6) Hino, K., et al.: Kan-Tan-Sui, 13, 797, 1986

7) Hirayama, C., et al.: Kan-Tan-Sui, 15, 291, 1987

8) Ichikawa, O., et al.: Minophagen Med. Rev., 160, 1950

9) Kuris, A., et al.: Saishin Igaku., 9, 1260, 1954

10) Kumagai, A., et al.: Metab. Dis., Suppl. 10, 632, 1973

11) Okimasu, E., et al.: J. Clin. Exp. Med., 122, 174, 1982

12) Ohtsuki, K., et al.: Biol. Pharm. Bull, 21 574, 1998

13) Shimoyama, T., et al.: FEBS Lett., 391, 238, 1996

14) Zhang, Y., et al.: Immunol. Lett., 32, 147, 1992

15) Abe, N., et al.: Microbiol. Immunol., 26, 535, 1982

16) Kumagai, K.: Minophagen Med. Rev., Suppl. 17, 21, 1987

17) Kimura, M., et al.: Biotherapy, 5, 167, 1992

18) Hikino, H.: J. Phar. Soc. Jpn., 105, 109, 1985

19) Kimura, M., et al.: Eur. J. Pharm., 431, 151, 2001

20) Iijima, N., et al.: Minophagen Med. Rev., 15, 121, 1970

21) Pompei, R., et al.: Nature, 281, 689, 1979

22) Baba, M., et al.: Antiviral Res., 7, 99, 1987

23) Kumagai, A., et al.: Jpn. Pharmacol. Ther., 7, 2933, 1979

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365