Skip to main content

СТРЕССАНЕТ

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎллаш БЎЙИЧА йЎриҚнома

СТРЕССАНЕТ

 STRESSANET

Препаратнинг савдо номи: СТРЕССАНЕТ

Таъсир этувчи моддалар: Мажмуавий препарат.

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

Хар бир капсулада:

дўлана мевалари – 0,03 г;

кашнич мевалари – 0,015 г;

доривор лимонўт – 0,045 г;

қашқарбеда ўти – 0,015 г;

сўли меваси – 0,075 г;

арслонқуйруқ ўти – 0,06 г;

қулмоқ тўпмеваси – 0,06 г.

Таърифи: яшил рангли желатин капсулалари.

Капсулани ичидаги: оч-қўнгир билан сариқ-жигарранг тусли ўсимликдан келиб чиқган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: седатив восита.

АТХ коди: N05CM

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларини ҳусусиятлари билан боғлиқ. Доривор ўсимликларнинг биологик фаол моддаларининг экстрактлари асосан седатив таъсир кўрсатади ва қўрқув ҳисси, руҳий зўриқишни бартараф қилиб нерв тизимининг функционал фаоллигига яхши таъсир қилади.

Препаратнинг седатив самараси уни биринчи марта қўллашдаёқ юз беради. Максимал терапевтик самара 1-1,5 соатдан кейин бошланади ва 2-4 соат давом этади.

Қўлланилиши

  • Турли этиологияли неврозлар: таъсирчанлик, хавотирлик, қўрқув, юқори толиқиш, паришонхотирлик билан бирга кечувчи неврастениянинг енгил шакллари;
  • нерв қўзғалиши;
  • уйқусизлик;
  • гипертоник ва кардиал турили нейроциркуляр дистония;
  • астеник синдромда (гиперстеник шакли) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Оғиз орқали катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан кунига 3 марта, овқатдан 30 минутдан кейин, камида 100 мл суюқлик билан бирга буюрилади. Даволаш курси – 4 ҳафта. Зарурати бўлганида уни 10-15 кундан кейин такрорлаш мумкин. Йил давомида даволаш курсини 2-3 марта такрорлаш тавсия қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда, аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда уйқучанлик, артериал босимни пасайиши, диспептик ҳолатлар (кўнгил айнаши, қусиш, жиғилдон қайнаши) пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда, 12 ёшгача бўлган болаларда, ҳомиладорлик ва лактация даврида, ҳамда қоннинг ивиши пасайган, ички қон кетиши бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради. Препарат компонентлари В гуруҳи витаминларини сақлайди ва улар леводопанинг таъсирини сусайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат ҳайдовчилар ва диққатни юқори жамлаш ва тезкор ҳаракат реакцияларини талаб қиладиган механизмлар билан ишлайдиган пациентларга буюрилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: артериал босимни пасайиши, бош айланиши, жиғилдонни қайнаши, кўнгил айнаши бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик (меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш).

 

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан контур уяли ўрамда.

1, 2 ёки 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 30ºC дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Улашиш: