Skip to main content

Стрептоцид-Remedy

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СТРЕПТОЦИД-REMEDY

STREPTOCIDUM-REMEDY

 

Препаратнинг савдо номи: Стрептоцид-Remedy

Таъсир этувчи модда (ХПН): Cульфаниламид

Дори шакли: Таблетка

Таркиби:

Фаол модда: Стрептоцид – 300 мг ёки 500 мг.

Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 330 мг гача ёки 350 мг, стеарин кислотаси – 330 ёки 350 мг.

Таърифи: Оқ рангли, ясси юзали, фаскали, бир томонида рискали таблетка.

Фармакотерапевтик гурухи: Микробга карши восита (сульфаниламидлар).

АТХ коди: J01EB06

Фармакологик хусусиятлари

Микробларга қарши кенг таъсир доирасига эга. Патоген коккларга, ичак таёкчалари, шигелла, вабо вибриони, клостридий, куйдирги қўзғатувчиси, дифтерия, катарал пневмония, инфлюэнциялар, ўлат, шунингдек хламидийлар, актиномицетлар ва токсоплазмоз қўзғатувчиларига нисбатан фаол. Бактериостатик таъсир кўрсатади. Таъсир механизми парааминобензой кислотаси билан рақобатли антагонизми ва дигидроптероасинтетаза ферментини рақобатли сусайтириши билан боғлиқ. Бу дигидрофолат, кейин эса тетрагидрофолат кислоталарини синтезини ва натижада нуклеин кислотаси синтезини бузилишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади ва нисбатан тез чиқарилади. Плазмада максимал концентрациясига 2-3 соатдан кейин эришилади. Қисман плазма альбуминлари билан боғланади. Гемотоэнцефалик тўсиқдан, йўлдошдан ўтади, тананинг сероз бўшлиқларда тўпланади. 8-20 соатдан кейин препаратнинг плазмадаги концентрациясини 50% га камайиши юз беради. Жигарда ацетил гуруҳини қўшилиши орқали метаболзмга учрайди. Асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Ангинани, сарамасли яллигланишни, циститни, пиелитни, энтероколитни даволашда қўлланади. Ярали инфекцияларни, тери ва шиллиқ қавати инфекцион касалликларини олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади, чайнамасдан етарли микдордаги суюқлик (1 стакан) билан ичиш керак. Катталарга 0,5-1,0 г дан кунига 5-6 марта, жаъми, суткада 3-6 г; 1 ёшгача бўлган болаларга бир қабулда 0,05-0,1 г дан, 2 ёшдан 5 ёшгача-0,2-0,3 г, 6 ёшдан 12 ёшгача-0,3-0,5 г дан тавсия этилади. Катталар учун бир марталик энг юқори доза 2 г, суткалик-7 г ни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, цианоз, аллергик реакциялар, лейкопения, эозинофилия, тромбоцитопения, гипопротромбинемия, агранулоцитоз, парестезиялар ва тахикардия холатлари кузатилиши мумкин. Нефротоксик реакциялар, кўришни бузилишлари кам холларда учрайди.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Қон яратиш тизими касалликларида, нефрозларда, Базедов касаллигида. Оғир буйрак етишмовчилигида, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида, ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида, лактация даврида, сульфаниламидларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Узоқ вақт даволанганда қон манзарасини, буйрак ва жигар фаолиятини назорат қилиш тавсия қилинади. Буйрак фаолияти бузилишларида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Даволаш даврида исътемол қилинадиган суюқлик хажмини ошириш лозим бўлади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан №10 (1х10), №20 (2х10) контур ўрамда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: