Skip to main content

Спэкгарлин

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СПЭКГАРЛИН

SPECGARLINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Спэкгарлин

Таъсир этувчи модда: саримсоқ пиёз спиртли экстракти.

Дори шакли: суюқлик

Таркиби:

фаол модда: саримсоқ пиёз 96% ли спиртли экстракти.

Таърифи: тиниқ қизил-жигаррангли рангли ўзига ҳос саримсоқ пиёз ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гельминтларга қарши восита.

Фармакологик хусусиятлари

Спэкгарлин антисептик, антипаразитар ва регенерцияни таъсирга эга препарат. Препарат захарсиз восита. Спэкгарлин паразитларнинг нобуд бўлиши жараёнини тезлаштиради, эхинококк кисталар ва хитин қобиғини фрагментациясини олдини олади ва операциядан кейинги даври муддатини қисқартиради. Эритма операция ва пункцион даволаш вақтида эхинококкни диссеминациясини олдини олади, ва касалликни қайталанишини бартараф қилади. Бу ўз навбатида жигар эхинококкини жаррохлик даволашда ва кистани облитерациясида катта аҳамиятга эга.

Спэкгарлин эхинококкэктомиядан кейин қолдиқ бўшлиқларига бевосита ишлов вақтида эхинококк элементларига нобуд қилувчи таъсир қўрсатади.

 

Қўлланилиши

6-yillik-qizil-jenshen

– жигар ва ички аъзолар эхинококкози;

– аскаридоз.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Жигар эхинококкозида операция вақтида кисталар бўшлиғига ишлов бериш учун қўлланилади. Пункциядан кейин, суюқлик аспирация ва кисталар бўшлиғи очилгандан сўнг спэкгарлин препарати шимдирилган тампон билан синчковлик билан ишлов берилади.

Эхинококкозни пункция усулида даволанганда киста суюқлиги сўрилиб олинади ва киста ўлчамига қараб 5 мл дан 20 мл гача спэкгарлин юборилади.

Ичак гельминтозларида бир кунда 1 марта овқатдан 1 соат олдин 20 дан 40 томчигача ½ стакан сув билан қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Эхинококк кистасини бўшлиғи ишлов берилганда ва ичга қабул қилинганда ножўя таъсирлар кузатлмаган. Олтингугурт ва препаратни бошқа компонетларига ўзлаштирилолмасликда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Олтингугурт ва унинг ҳосиларини ўзлаштиросмаслик. Эхинококк кистасини йиринглашида қўллаш мумкин эмас.

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кузатилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Ўзоқ муддат қўллашдан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган

 

Чиқарилиш шакли

Флаконларда 100, 200, 300 мл дан.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

1 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365