Skip to main content

Ринокта Окси

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНОКТА® ОКСИ

RINOCTA® OXY

 

Препаратнинг савдо номи: Ринокта® Окси

Таъсир этувчи модда (ХПН): оксиметазолин

Дори шакли: назал томчилар 0,1 мг/1 мл, 0,25 мг/1 мл ва 0,5 мг/1 мл

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,1 мг, 0,25 мг ёки 0,5 мг оксиметазолин гидрохлориди кўринишида оксиметазолин,

ёрдамчи моддалар: макрогол 400, пропиленгликоль, натрий дигидрофосфат дигидрати, повидон (# поливинилпирролидон), динатрий эдетати, бензалконий хлориди, динатрий фосфати, концентрацияланган хлорид кислотаси ёки натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ ёки бироз товланувчи, рангсиз ёки сарғиш рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

АТХ коди: R01AA05.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Оксиметазолин қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади. Яллиғланган бурун шиллиқ қаватига маҳаллий қўлланилганда уни шиши ва бурундан ажралмаларни камайтиради. Бурун орқали нафас олишни тиклайди. Бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг шишини бартараф этиш бурун бўшлиғининг ёндош бўшлиқлари, ўрта қулоқ бўшлиғи аэрациясини тикланишига олиб келади, бу бактериал асоратлар (гайморит, синусит, ўрта отит) ривожланишини олдини олади. Терапевтик концентрацияларда маҳаллий интраназал қўлланилганида бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини таъсирлантирмайди ва гиперемия чақирмайди. Дори воситаси маҳаллий интраназал қўлланилганида тизимли таъсирга эга эмас.

Фармакокинетикаси. Оксиметазолин тез, бир неча минут давомида таъсир этишни бошлайди. Дори воситасининг таъсир давомийлиги 12 соатгача.

Қўлланилиши

  • тумов билан кечувчи ўткир респиратор касалликларни даволаш;
  • аллергик ринит;
  • вазомотор ринит;
  • евстахиит, ўрта отитда бурун бўшлиғининг ёндош бўшлиқларини яллиғланишида дренажни тиклаш;
  • бурун йўлларида диагностик муолажалардан олдин шишни бартараф этиш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

1 ёшгача бўлган болалар:

4 ҳафталиккача бўлган болаларга – Ринокта® Окси 0,1 мг/1 мл ҳар бир бурун йўлига 1 томчидан кунига 2-3 марта буюрилади. 5 ҳафталикдан ва 1 ёшгача бўлган болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан кунига 2-3 марта буюрилади.

Даволаш курси – 7 кундан ошмаслиги керак.

 

 

Томизиш муолажасини бажариш:

Дори воситасини қўллашдан олдин ва уни қўллагандан 5 минутдан кейин бурун йўлларини тозалаш керак. Қўллашдан олдин флакон қалпоқчаси ечилади. Боланинг боши орқага ташланади, туби билан юқорига қаратилган флакон учлигининг учи бурун йўлларининг бирига эҳтиёткорлик билан киритилади, бир томчи томизилади, бошни ҳар бир томонга бир неча марта эҳтиёткорлик билан енгаштирилади. Сўнгра иккинчи бурун йўли учун муолажа такрорланади. Ишлатилгандан кейин учлик учи тозаланади, флакон қопқоқ билан беркитилади.

Флакон инфекция юқиши хавфи туфайли фақат битта шахс томонидан ишлатилиши керак.

1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга Ринокта® Окси 0,25 мг/1 мл ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан суткада 2-3 марта буюрилади.

Даволаш курси – 7 кундан ошмаслиги керак.

6 ёшдан ошган болалар ва катталарда Ринокта® Окси 0,5 мг/1 мл ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан суткада 2-3 марта буюрилади.

Даволаш курси – 7 кундан ошмаслиги керак.

Кекса ёшдаги шахсларда қўлланиши. Ушбу тоифадаги пациентларда препаратни қўллашнинг ўзига хослиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Томизиш муолажасини бажариш:

Дори воситасини қўллашдан олдин ва уни қўллагандан 5 минутдан кейин бурун йўлларини тозалаш керак. Қўллашдан олдин флакон қалпоқчаси ечилади. Ўтирган ҳолатда бош орқага ташланади ёки ётилади, туби билан юқорига қаратилган флакон учлигининг учи бурун йўлларининг бирига эҳтиёткорлик билан киритилади, 1-2 томчи томизилади, бошни ҳар бир томонга бир неча марта эҳтиёткорлик билан енгаштирилади. Сўнгра иккинчи бурун йўли учун муолажа такрорланади. Ишлатилгандан кейин учлик учи тозаланади, флакон қопқоқ билан беркитилади. Флакон инфекция юқиши хавфи туфайли фақат битта шахс томонидан ишлатилиши керак.

Ножўя таъсирлари

Нафас тизими томонидан.

Тез-тез (≥1% – <10%): бурун шиллиқ қаватида ачишиш ёки қуриши, аксириш.

Тез-тез эмас (≥0,1% – <1%) дори воситасини қўллашдаги самара тугаганидан кейин – бурунни кучли битиши ҳисси (реактив гиперемия), бурундан қон кетиши.

Жуда кам ҳолларда (<0,01%): чалалоқларда апноэ.

Нерв тизими томонидан.

Жуда кам ҳолларда (<0,01%): уйқусизлик, толиқиш (уйқучанлик, седатив таъсир), бош оғриғи, безовталик, галлюцинациялар (асосан болаларда).

Юрак-қон томир тизими томонидан.

Кам ҳолларда (≥0,01% – <0,1%): маҳаллий назал қўллаш пальпитация, пульсни тезлашиши ва артериал босимни ошиши каби тизимли самаралар чақириши мумкин.

Жуда кам ҳолларда (<0,01%): аритмиялар.

Скелет-мушак тизими томонидан.

Жуда кам ҳолларда (<0,01%): тиришишлар (айниқса болаларда).

Иммун тизими томонидан.

Тез-тез эмас (≥0,1% – <1%): аллергик реакциялар (Квинке шиши, эшакеми, қичишиш).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • атрофик ринит;
  • ёпиқ бурчакли глаукома;
  • оксиметазолин ва дори воситасининг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • 1 ёшгача бўлган болалар (Ринокта® Окси 0,5 мг/1 мл ва 0,25 мг/1 мл томчилари);
  • 6 ёшгача бўлган болалар (Ринокта® Окси 0,5 мг/1 млтомчилари);
  • транссфеноидал гипофизэктомия ёки бош мия пардалари бутунлигини бузилиши билан кечувчи бошқа жаррохлик аралашувларидан кейин қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

МАО блокаторлари, трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда буюрилганда – артериал босим ошиши мумкин. Қон томирларни торайтирувчи бошқа дори воситаларини бирга буюриш ножўя самаралар ривожланиши хавфини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Дори воситасини янги туғилган чақалоқлар ва чақалоқларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бу ёшдаги гуруҳда жиддий ножўя реакциялар (айниқса апноэ) ҳақида хабар берилган. Дозани ошириб юборишдан сақланиш керак.

Қуйидаги ҳолатларда фойда/хавф нисбатини реал баҳолагандан кейингина дори воситасини қўллаш мумкин:

  • кўз ички босимини ошиши, айниқса ёпиқ бурчакли глаукомада;
  • юрак-қон томир касалликларининг оғир шакллари (масалан, юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия);
  • феохромоцитома;
  • моддалар алмашинувини бузилиши (масалан, гипертиреоз, қандли диабет);
  • порфирия;
  • простата бези гиперплазияси;
  • моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари ва артериал босимни ошишига таъсир қилувчи бошқа дори воситалари билан даволашда қўллаш мумкин эмас.

Дори воситасини узоқ вақт қўллаш ва дозасини ошириб юборилиши самарани сусайишига олиб келиши мумкин. Бу дори воситасини суиистеъмол қилиш қуйидагиларни чақириши мумкин:

  • бурун шиллиқ қаватини реактив гиперемияси (қайтувчан самара);
  • бурун шиллиқ қаватини сурункали шиши (медикаментоз ринит);
  • шиллиқ қават атрофияси.

Дори воситаси таркибида бензалконий хлориди ва пропиленгликоль бўлганлиги туфайли, бронхоспазм, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини ва бурун атрофидаги терини таъсирланиши хавфи мавжуд; узоқ вақт қўлланилганида бурун шиллиқ қаватини шиши ривожланиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган симптомлар пайдо бўлганида дори воситасини қўллашни тўхтатиш ёки ушбу компонентларни сақламайдиган дори воситасига алмаштириш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилганида тавсия этилган дозани ошириш тавсия этилмайди. Дори воситаси фақат она ва ҳомила учун фойда ва хавф нисбатини баҳолагандан кейингина қўллаш мумкин.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Дори воситасини тавсия этилган дозадан юқори дозаларда узоқ вақт қўллагандан кейин юрак-қон томир ва марказий нерв тизимига умумий таъсирини инкор этиб бўлмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситалари ёки механизмларни бошқариш қобилияти сусайиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани аҳамиятли даражада ошириб юборилиши ёки беҳосдан ичга қабул қилингандан кейин марказий нерв тизимини (МНТ) гиперфаол фазаи билан ҳам, тормозланиш фазаси билан ҳам боғлиқ симптомлар пайдо бўлиши мумкин:

МНТ рағбатлантириш безовталик, қўзғалиш, галлюцинациялар ва тиришишлар билан намоён бўлади. МНТ сусайиши тана ҳароратини пасайиши, холсизлик, уйқучанлик, кома билан намоён бўлади.

Қуйидаги қўшимча симптомлар бўлиши мумкин: миоз, мидриаз, кўнгил айниши, қусиш, цианоз, тана ҳароратини ошиши, терлаш, оқариш, спазмлар, пальпитация, тахикардия, брадикардия, аритмия, юрак-қон томир етишмовчилиги, юракни тўхташи, артериал гипертензия, нафасни сусайиши, апноэ, ўпка шиши, нафас бузилишлари, руҳий бузилишлар.

Болаларда доза ошириб юборилганда тиришишлар, брадикардия, апноэ, артериал гипотензия, гипертензия ва эҳтимол кома ривожланиши билан кечувчи МНТ томонидан бузилишлар пайдо бўлади.

Дозани ошириб юборилганда терапевтик чоралар: фаоллаштирилган кўмир (адсорбент), натрий сульфати (сурги воситаси) қабул қилиш, меъдани ювиш, ўпка вентиляцияси. Вазопрессор воситаларни қабул қилиш мумкин эмас. Зарурати бўлганида тана ҳароратини пасайтириш, тиришишга қарши даволаш.

Чиқарилиш шакли

10 мл дан ҳимоя ҳалқали бураладиган қопқоқча ва томчилагич-учлик билан беркитилган, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган полиэтилен флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365