Skip to main content

Римантадин

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИМАНТАДИН

RIMANTADINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Римантадин

Таъсир этувчи модда (ХПН): римантадин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: римантадин гидрохлориди – 50 мг

ёрдамчи моддалар: лактоза (сут қанди) – 60 мг, картошка крахмали – 37 мг, кальций стеарати – 1,5 мг, тальк – 1,5 мг.

Таърифи: оқ рангли, яссицилиндрик шаклли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита.

АТХ коди: J05AC02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Римантадин А вируси гуруҳининг турли штаммларига нисбатан фаол.

Кимёвий жиҳатдан кучсиз асос бўлиб римантадин вакуоллар мембранасига эга бўлган эндосомаларнинг рН ошиши ҳисобига таъсир қилади, улар вирусли заррачаларни улар ҳужайрага кирганларидан кейин ўраб олади. Бу вакуолларда ацидификацияни олдини олиниши, эндосома мембранаси билан вирус қобиғининг қўшилиб кетишини блоклайди, ва шундай қилиб, вирусли генетик материални ҳужайра цитоплазмасига ўтказилишини олдини олади. Римантадин шунингдек вирусли заррачаларнинг ҳужайрадан чиқишини сусайтиради, яъни вирус геномининг транскрипциясини узади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин римантадин ичакдан деярли тўлиқ сўрилади.

Секин сўрилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – тахминан 40%. Тақсимланиш ҳажми: катталарда 17-25 л/кг, болаларда – 289 л. Бурун секретидаги концентрацияси плазмадагига қараганда 50% га юқори. Суткада бир марта 100 мг дозада қон плазмасидаги таъсир этувчи модданинг максимал концентрацияси (Сmax) – 181 нг/мл, суткада икки марта 100 мг да – 416 нг/мл. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври –  24-36 соат; қабул қилинган дозанинг 75-85% буйраклар орқали асосан метаболитлари кўринишида, 15% – ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Сурункали буйрак етишмовчилигида ярим чиқарилиш даври 2 марта ошади. Буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларда ва кекса ёшдаги шахсларда, агар дозага креатинин клиренсининг (КК) камайишига пропорционал равишда тузатиш киритилмаса токсик концентрацияларда тўпланиши мумкин.

 

Қўлланилиши

Катталар ва 7 ёшдан ошган болаларда А гриппини олдини олиш ва даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин сув билан бирга қабул қилинади.

Гриппни даволашни касалликнинг симптомлари пайдо бўлганидан кейин 24-48 соат давомида бошлаш керак.

Катталарга биринчи куни 100 мг дан кунига 3 марта буюрилади; иккинчи ва учинчи кунлари 100 мг дан кунига 2 марта; тўртинчи ва бешинчи кунлари 100 мг дан кунига бир марта. Касалликнинг биринчи куни препаратни бир марта 300 мг дозада қўллаш мумкин.

7 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга 50 мг дан кунига 2 марта буюрилади; 11 ёшдан        14 ёшгача – 50 мг дан кунига 3 марта. 14 ёшдан ошган болаларга– катталар учун дозалар. 5 кун давомида қабул қилинади.

Гриппнинг олдини олиш учун  катталарга 50 мг дан кунига бир марта 30 кунгача вақт давомида буюрилади. 7 ёшдан ошган болаларга – 50 мг дан кунига 1 марта 15 кунгача вақт давомида буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, юрак етишмовчилиги, юрак блокадасим, юрак уришини ҳис қилиш, артериал гипертензия, бош мияда қон айланишини бузилиши.

Нерв тизими томонидан: уйқусизлик, бош айланиши, бош оғриғи, таъсирчанлик, толиқиш, диққатни жамлашни бузилиши, ҳаракат бузилишлари, уйқучанлик, кайфиятни тушиши, эйфория, гиперкинезия, тремор, галлюцинациялар, онгни чалкашиши, тиришишлар.

Сезги аъзолари томонидан: қулоқларда шовқин, ҳид билишни ўзгариши ёки йўқолиши.

Нафас тизими томонидан: ҳансираш, бронхоспазм, йўтал.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, қоринда оғриқ, диарея, диспепсия.

Тери ва тери ости клечаткаси томонидан: тошма.

Бошқалар: чарчоқлик.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

-жигарнинг ўткир касалликлари,

-буйракнинг ўткир ва сурункали касалликлари,

-тиреотоксикоз,

-римантадинга юқори сезувчанлик,

-ҳомиладорлик ва лактация даври,

-7 ёшгача бўлган болалар,

-лактаза етишмовчилиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, лактоза/изо мальтоза мальабсорбция синдромида қўллаш мумкин эмас (чунки препаратнинг таркибига лактоза киради).

Эхтиёткорлик билан: артериал гипертензияда, бош мия қон томирларининг атеросклерозида, жигар етишмовчилигида, тутқаноқда, меъда-ичак йўлларининг касалликларида.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Римантадин тутқаноққа қарши препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Парацетамол ва аскорбин кислотаси римантадиннинг қон плазмасидаги максимал концентрациясини 11% га камайтиради.

Циметидин римантадиннинг клиренсини 18% га пасайтиради.

Адсорбентлар, буриштирувчи ва ўраб олувчи воситалар римантадиннинг сўрилишини камайтирадилар. Сийдикни ишқорийлаштирувчи воситалар (ацетазоламид, натрий гидрокарбонати ва бошқалар), унинг буйраклар орқали чиқарилишини камайтиришлари оқибатида самарадорлигини кучайтирадилар.

 

Махсус кўрсатмалар

Римантадин қўлланганида сурункали ёндош касалликлар зўрайиши мумкин. Артериал гипертензияси бўлган кекса ёшдаги пациентларда геморрагик инсультни ривожланиш хавфи ошади. Анамнездаги тутқаноққа кўрсатмаларда ва римантадинни қўллаш фонида ўтказилаётган тиришишга қарши даволашда, тутқаноқ хуружининг ривожланиш хавфи ошади. Бундай ҳолларда римантадин суткада 100 мг дозада тутқаноққа қарши даволаш билан бир вақтда қўлланади.

В вируси чақирган гриппда, римантадин антитоксик таъсир кўрсатади. Профилактик қабул қилиш касал бўлганлар билан мулоқатда, инфекция чекланган жамоаларда тарқалганида ва гриппнинг эпидемияси вақтида касалликнинг пайдо бўлишини юқори хавфида самарадор.

Препаратга резистент вируслар пайдо бўлиши мумкин.

Даволаниш даврида автотранспортни ҳайдашда ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қўзғалиш, галлюцинациялар, аритмия. Айрим ҳолларда тавсия этилган доза ошириб юборилганда қуйидагилар кузатилади: кўз ёшини оқиши ва кўзларда оғриқ, тез-тез сийиш, иситма, қабзият, терлаш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши, терини қуриши.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш: ҳаётий зарур фаолиятларни тутиб туриш учун тадбирлар. Римантадин гемодиализда қисман чиқарилади.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 50 мг.

10 ёки 20 таблеткадан контур уяли ўрамда.

20 таблеткадан полимер банкада.

10 таблеткадан 2 контур уяли ўрам ёки 20 таблеткадан 1 контур уяли ўрам, ёки 1 полимер банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

 

Улашиш: