Skip to main content

Зиғир уруғи

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ЗИҒИР УРУҒИ

SEMINA LINI

Препаратнинг савдо номи: Зиғир уруғи

Дори шакли: Доривор – ўсимлик хом ашё.

Таркиби: шиллиқ моддалар (5-12%), мой (30-48%), оқсиллар (18-33%), карбонсувлар (12-26%), ферментлар, каротин, витамин А, органик кислоталар, гликозид линомарини ва бошқа биологик фаол моддалар сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ўраб олувчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Зиғиргулдошлар (Linaceae) оиласига мансуб, маданийлаштирилган ўтсимон ўсимлик – зиғирнинг (Linum usitatissimum L.) пишган ва қуритилган мевалари.

Зиғир уруғининг шиллиқ моддалари ўраб олувчи, яллиғланишга қарши, ҳамда енгил ични юмшатувчи таъсирга эга.

Қўлланилиши

Препаратни меъда-ичак йулларининг яллиғланиш ва ярали жараёнларида (меъда ва ун икки бармоқ ичак яра кассаллиги, эзофагит, гастрит, энтерит, колит) ва қабзиятларда комплекс даволашда ичга қабул қилиш учун, шунингдек терининг яллиғланиш касалликларида сиртга қўллаш учун ҳам қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

1,5 чой қошиқ (тахминан 8 г) бутун зиғир уруғларини сирланган ёки шиша, ёки чинни идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) қайнаб турган сув қуйилади, қопкоқ билан ёпилади ва 15 мин давомида аралаштирилади, иссиқ ҳолда дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган хом-ашё сиқилади; шиллиқ модда олинади.

1 чой қошиқ уруғларга 2 чой қошиқ қайнаб турган сув қуйилади, аралаштирилади ва 15 мин давомида уруғларни бўкиши учун қолдирилади.

Меъда-ичак йўлларининг яллиғланиш ва ярали жараёнларида шиллиқ моддани 1/4 стакандан овқатдан 30 мин олдин кунига 3 марта қабул қилинади. Таъмини яхшилаш учун шиллиққа 1 ош қошиқ мева шарбатини қўшиш мумкин. Даволаш курси 2-3 ҳафта.

Қабзиятда бўккан уруғларни ичига 1-3 чой қошиқдан 2-3 марта сув билан бирга ичиб қабул қилинади.

Фақат янги тайёрланган шиллиқ ва бўккан уруғларни ишлатилади, улар заруриятга кўра тайёрланади ва сақлаб қўйилмайди.

Шиллиқни сиртга терининг маҳаллий яллиғланиш жараёнларида, компресс ва буғлаш (припаркалар) кўринишида, шунингдек қуруқ қиздирилган уруғларни қопчаларда қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, баъзида – кўнгил айниши бўлиши, қабулнинг биринчи кунларида – ипир-ипир ич келиши мумкин.

 

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга бўлган юқори сезувчанлик, диспептик (диарея) ҳолатлар, ичак тутилиши, қизилўнгач ва гастроэзофагиал соҳанинг стриктураси, ичак, қизилўнгач, меъдага кириш соҳасини ўткир яллиғланиш касалликлари, холециститни зўрайиши.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганида жуда кам уларнинг сўрилиши бузилади.

Маҳсус кўрсатмалар

Зиғир уруғларини сурги воситаси сифатида суюқликни етарли даражада истеъмол қилмасдан қабул қилиш ичак тутилишига олиб келиши мумкин.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.

Чиқарилиш шакли

Картон қутиларда ва картон қутиларга солинган полиэтилен пакетларда 50 ва 100 г дан.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептисиз.

Улашиш: