Skip to main content

Зиғир уруғлари

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ЗИҒИР УРУҒЛАРИ

SEMINA LINI

 

Препаратнинг савдо номи: Зиғир уруғлари

Дори воситасининг шакли: Доривор ўсимлик воситаси.

Зиғиргулдошлар (Linaceae) оиласига мансуб, маданийлаштирилган ўтсимон ўсимлик – зиғирнинг (Linum usitatissimum L.) пишган ва қуритилган мевалари.

Таркибида: шиллиқ моддалар (5-12%), мой (30-48%), оқсил моддалар (18-33%), углеводлар (12-26%), ферментлар, каротин, витамин А, органик кислоталар, гликозид линомарин ва бошқа биологик фаол моддалар сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўраб олувчи воситалар.

           

Фармакологик хусусиятлари

Зиғир уруғининг шиллиқ моддалари ўраб олувчи, яллиғланишга қарши, ҳамда енгил ич сурувчи таъсирга эга.

Қўлланилиши

Препаратни меъда–ичак йўлларининг яллиғланиш ва ярали жараёнларида (меъда ва ўникки бармоқ яра касаллиги эзофагит, гастрит, энтерит, колит) ва қабзиятларда  комплекс даволашда ичга қабул қилиш учун, шунингдек терининг яллиғланиш касалликларида сиртга  қўллаш учун ҳам қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

1,5 чой қошиқ (тахминан 8 г) бутун зиғир уруғларини сирланган ёки шиша, ёки чинни идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) қайнаб турган сув қуйилади, қопкоқ билан ёпилади ва 15 мин давомида аралаштирилади, исииқ ҳолда дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган хом-ашё сиқилади; шиллиқ модда олиндади.

1 чой қошиқ уруғларга 2 чой қошиқ қайнаб турган сув қўшилади, аралаштирилади ва 15 мин давомида уруғларни бўкиши учун қолдирилади.

Меъда-ичак йўлларининг яллиғланиш ва ярали жараёнларида шиллиқ моддани 1/4 стакандан кунига 3 марта овқатдан 30 мин олдин қабул қилинади. Таъмини яхшилаш учун шиллиққа 1 ош қошиқ мева шарбат қўшиш мумкин. Даволаш курси 2-3 ҳафта.

Қабзиятда бўккан уруғларни кунига 1-3 чой қошиқдан 2-3 марта сув билан бирга ичга қабул қилинади.

Фақат янги тайёрланган шиллиқ ва бўккан  уруғларни ишлатилади, улар заруратга кўра тайёрланади ва сақлаб қўйилмайди.

Шиллиқни сиртга терининг маҳаллий яллиғланиш жараёнларида компресс ва припаркалар (буғлаш) кўринишида, шунингдек қуруқ қиздирилган уруғларни қопчаларда  қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Баъзан – кўнгил айниши; қабул қилишни биринчи кунларида бўтқасимон ични кетиши.

 

 

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга бўлган юқори сезувчанлик, диспептик (диарея) ҳолатлар, ичак тутилиши, қизилўнгач ва гастроэзофагиал соҳасининг стриктураси, ичак, қизилўнгач меъдага кириш соҳасини ўткир яллиғланиш касалликлари, холециститни зўрайиши.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганида жуда кам уларнинг сўрилиши бузилади.

Махсус кўрсатмалар

Зиғир уруғларини сурги воситаси сифатида суюқликни етарли даражада истеъмол қилмасдан қабул қилиш ичак тутилишига олиб келиши мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда  50 г ва 100 г дан.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихонадан бериш тартиби

Рецептисиз.

Улашиш: