Skip to main content

ПАНАНГИН

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ДОРИ ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(МУТАХАССИСЛАР УЧУН)

 

1. ПРЕПАРАТНИНГ НОМИ

ПАНАНГИН, инфузия учун эритма учун концентрат, 45,2 мг/мл+40 мг/мл

PANANGIN

 

2. СИФАТ ВА МИҚДОРИЙ ТАРКИБИ

Таъсир этувчи моддалар: 10 мл ли ҳар бир ампулада 452 мг калий аспаргинати (103,3 мг калийга мувофиқ келади) ва 400 мг магний аспаргинати (33,7 мг магнийга мувофиқ келади).

Ёрдамчи моддаларнинг тўлиқ рўйҳати 6.1 бўлимида келтирилган.

  1. ДОРИ ШАКЛИ

Инфузия учун эритма учун концентрат.

Рангсиз ёки бироз яшилроқ, кўринарли механик қўшилмаларсиз тоза эритма.

  1. КЛИНИК ХУСУСИЯТЛАРИ

4.1 Қўлланилиши

Препарат юракнинг сурункали касалликларида (юрак етишмовчилигида, инфарктдан кейинги даврда), юрак ритмининг бузилишларида, энг аввало вентрикуляр аритмияларда қўшимча даволаш учун қўлланади.

Препаратни ангишвонагул препаратлари билан мажмуада қўллаш тавсия қилинади.

4.2 Қўллаш усули ва дозалари

Препарат фақат вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Бу мақсадда 1-2 ампуланинг ичидагиси 5% глюкоза эритмасида суюлтириб, вена ичига секин, томчилаб юборилади. Зарурати бўлганида доза 4-6 соатдан кейин такрорланиши мумкин.

Препарат мажмуавий даволаш учун яроқли.

4.3 Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, Аддисон касаллиги, III даражали атриовентрикуляр блокада, кардиоген шок (АБ<90 мм. сим. уст.).

4.4 Махсус кўрсатмалар ва препаратни қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Тез юбориш юзнинг гиперемиясини чақириши мумкин.

Препаратни гиперкалиемия билан кечувчи касалликлари бўлган беморларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бу тоифа пациентларда қонда ионлар даражасини мунтазам текшириш тавсия қилинади.

4.5 Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари

Калий тежовчи диуретиклар ва/ёки ААФ ингибиторлари билан бир вақтда буюриш гиперкалиемияни ривожланиш хавфини оширади.

4.6 Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳозирги вақтгача препарат бу тоифа пациентларда қўлланганида қандай бўлмасин хавф пайдо бўлгани тўғрисида хабар берилмаган.

4.7 Препаратни транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат транспортни ҳайдашга таъсир қилмайди.

4.8 Нохуш самаралари, ножўя таъсирлари

Препарат тез юборилганда гиперкалиемия/гипермагниемиянинг симптомларини пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

4.9 Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган. Доза ошириб юборилганда гиперкалиемия/гипермагниемиянинг симптомларининг пайдо бўлишини хавфи ошади.

Гиперкалиемиянинг симптомлари: толиқиш, миастения, парестезиялар, онгни чалкашиши, юрак фаолиятини бузилишлари (брадикардия, атриовентрикуляр блокада, аритмиялар, юракни тўхтаб қолиши).

Гипермагниемиянинг симптомлари: нерв мушак қўзғалувчанлигини пасайиши, қусишга қистовлар, қусиш, летаргия, АБ ни пасайиши. Қонда магний ионининг концентрацияси кескин ошганида: чуқур пайлар рефлексларини сусайиши, нафасни фалажи, кома.

Доза ошириб юборилган ҳолларда Папангин билан даволашни тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш (вена ичига кальций хлоридини 100 мг/мин дозада юбориш, зарурат бўлганида гемодиализни буюриш) керак.

  1. ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

5.1 Фармакодинамик хусусиятлари

Фармакотерапевтик гуруҳи: Минерал препаратлар, микроэлементлар.

АТХ коди: А12СС55

Калий ва магний ионлари муҳим ҳужайра ичидаги катионлар сифатида қатор ферментларнинг ишига, макромолекулаларни субцеллюляр элементлари билан боғланиш  жараёнига ва молекуляр даражадаги мушак қисқариши механизмига киришади. Калий, кальций, натрий ва магний ионларининг хужайра ичидаги ва ташқарисидаги концентрацияларининг нисбати миокарднинг қисқарувчанлик қобилиятига таъсир кўрсатади. Аспарагинат эндоген модда сифатида калий ва магний ионларининг ташувчисидир; ҳужайраларга юқори аффинитетга эга, унинг тузлари аҳамиятсиз даражада диссоциацияга учрайди. Бунинг оқибатида ионлар ҳужайра ичидаги бўшлиққа комплекс бирикмалар кўринишида киради. Калий ва магний аспарагинати юрак мушаклари метаболизмини яхшилайди. Калий ва магнийни организмга тушишини етишмовчилиги артериал гипертензияни, коронар томирларнинг склеротик тури патологиясини, юрак ритмини бузилишларини, миокарднинг дегенерациясини ривожланишига ёрдам беради.

5.2 Фармакокинетик хусусиятлари

Етарли клиник тажрибалар йўқ.

5.3 Клиника олди текширишларнинг натижалари

Препаратнинг ўткир заҳарлилиги бўйича ўтказилган текширишларда магний-калий-D,L-аспарагинатнинг айниқса жуда паст заҳарлилик даражаси аниқланган.

  1. ФАРМАЦЕВТИК ХУСУСИЯТЛАРИ

6.1 Ёрдамчи моддаларнинг рўйхати

Инъекция учун сув.

 

6.2 Номутаносиблик

Маълумотлар йўқ.

 

6.3 Яроқлилик муддати

3 йил.

 

6.4 Махсус сақлаш шароитлари

+15оС дан +30оС гача ҳароратда сақлансин.

  • Чиқарилиш шакли ва ўрами

10 мл препарат синдириш учун нуқтали рангсиз шиша ампулада. 5 ампула контур пластик ўрамда, 1 контур пластик ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

  • Бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Улашиш: