Skip to main content

Панангин форте

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАНАНГИН®ФОРТЕ

PANANGIN®FORTE

 

Препаратнинг савдо номи: Панангин®форте

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): калий аспарагинати, магний аспарагинати (potassium aspartate, magnesium aspartate)

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 316 мг калий аспарагинати (332,6 мг калий аспаргинат гемигидрати шаклида); 280 мг магний аспарагинати (350 мг магний аспаргинат тетрагидрати шаклида);

ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний диоксиди, картошка крахмали, повидон К­30, магний стеарати, тальк, маккажўхори крахмали;

плёнканинг қобиғи: макрогол 6000, титан диоксиди (Е171), бутирланган метакрилат сополимер асоси (эудрагит Е), тальк.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, овал, икки ёқлама қавариқ, бироз ялтироқ ва аҳамиятсиз даражада нотекис юзали, деярли ҳидсиз бир томонида «А83» гравировкаси бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: магний асосидаги воситалар

АТХ коди: А12СС30.

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Калий ва магний ионлари муҳим ҳужайра ичидаги катионлар ҳисобланади ва кўплаб энзимларнинг фаолиятида, макромолекулаларни ҳужайра ички тузилмалари билан боғланишида, шунингдек мушак қисқаришининг молекуляр механизмида муҳим роль ўйнайди. Калий, кальций, натрий ва магний ионларининг хужайра ичидаги ва ташқарисидаги нисбати миокарднинг қисқарувчанлик қобилиятига таъсир кўрсатади. Эндоген аспарагинат ионларининг ташувчиси сифатида таъсир кўрсатади: тузларининг аҳамиятсиз даражадаги диссоциацияси сабабли ҳужайраларга юқори ўхшашликка эга, бунинг оқибатида ионлар ҳужайра ичига комплекс бирикмалар кўринишида киради. Калий ва магний аспарагинати миокарднинг метаболизмини яхшилайди. Калий ва магнийни етишмовчилиги артериал гипертензияни, коронар томирларнинг атеросклерозини, аритмия ва миокардда метаболик ўзгаришларни ривожланишини чақиради.

Фармакокинетикаси

Магний

Тана вазни 70 кг бўлган инсон организмида магнийнинг умумий захираси ўртача 24 г (1000 ммоль) ни ташкил қилади; 60% дан ортиқ магний суяк тўқимасига ва тахминан 40% скелет­мушак ва бошқа тўқималарга тўғри келади. Организмидаги магнийнинг умумий захирасини тахминан 1% ҳужайра ташқарисидаги суюқликда, асосан қон зардобида жойлашган. Соғлом катталарда қон зардобида магний миқдори 0,7­1,10 ммоль/л диапазонда бўлади.

Магнийни овқат билан қабул қилинишининг тавсия қилинган нормаси кунига эркаклар учун 350 мг ни, аёллар учун 280 мг ни ташкил қилади. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида магнийга эҳтиёж ортади.

Магний меъда­ичак йўлларидан фаол ташилиш йўли билан сўрилади. Организмда магний мувозанатини асосий бошқарувчиси буйраклар ҳисобланади. 3­5% ионизацияланган магний буйрак орқали чиқарилади.

Сийдик ҳажмини ошиши (масалан, юқори самарали ҳалқали диуретиклар билан даволашда) ионизацияланган магнийни чиқарилиши ошишига олиб келади. Агар ингичка ичакда  магнийнинг сўрилиши пасайса, навбатдаги гипомагниемия уни чиқарилишини камайишига олиб келади (<0,5 ммоль/сут).

Калий

Тана вазни 70 кг бўлган инсон организмида калийнинг умумий заҳираси ўртача 140 г (3570 ммоль) ни ташкил қилади. Аёлларда калийнинг умумий заҳираси эркаклардаги калийга нисбатан камроқ, ва ёш ўтиши билан аҳамиятсиз пасаяди. Организмдаги калийнинг умумий заҳирасини 2% ҳужайра ташқарисида, қолган 98% эса ҳужайра ичида жойлашган.

Калийни овқат билан қабул қилинишининг оптимал нормаси кунига 3­4 г (75­100 ммоль) ни ташкил қилади. Калий чиқарилишининг асосий йўли буйрак ҳисобланади (тахминан 90% калий ҳар куни буйрак орқали чиқарилади). Қолган 10% эса меъда­ичак йўллари орқали чиқарилади. Шу тарзда буйрак калийнинг узоқ муддатли гомеостазига, шунингдек калийни қон зардобидаги миқдорига жавоб беради. Калийни қондаги қисқа муддатли кўринишда сақланиши ҳужайра ташқарисидаги ва хужайра ички бўшлиғи орасида калий оқими ёрдамида ҳам бошқарилади.

 

Қўлланилиши

  • Препарат юракнинг сурункали касалликларида (сурункали юрак етишмовчилигида, миокард инфарктидан кейинги даврда), юрак ритмини бузилишларида (энг аввало юрак қоринчалари аритмияларида) мажмуавий терапия таркибида, шунингдек даволовчи шифокор кўрсатмаси бўйича юрак гликозидлари билан даволашга қўшимча восита сифатида қўлланади.
  • Магний ва калийнинг қўшимча манбаси сифатида ҳам қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалари

Катталар

Тавсия қилинган суткалик доза: 1 таблеткадан суткада 3 марта.

Максимал суткалик доза: 1 таблеткадан суткада 3 марта.

Қўллаш усули

Ичга қабул қилиш учун буюрилади.

Меъда шираси препаратнинг самарадорлигини пасайтиради, шунинг учун Панангин® Фортени овқатдан сўнг қабул қилиш тавсия қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

  • юқори дозалари қўлланганда, ич келишини тезлашиши кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • таъсир этувчи моддаларига ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда;
  • ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилигида;
  • Аддисон касаллигида;
  • III даражали атриовентрикуляр блокадада;
  • кардиоген шок (артериал босим 90 мм сим. уст. дан кам);
  • 18 ёшгача болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Калий аспарагинати ва магний аспарагинати сақловчи препаратларнинг ўзаро таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Илмий адабиётлардаги маълумотларга кўра калий ва магний айрим дори воситалари билан ўзаро таъсирга кириши мумкин. Калий тежовчи диуретиклар, ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари, бета­адреноблокаторлар, циклоспорин, гепарин ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бирга қўлланганида гиперкалиемия ривожланиши хавфи ошади.

Тетрациклинлар (перорал қабул қилинганда), темир тузлари ва натрий фториди калий аспарагинат ва магний аспарагинатни меъда­ичак йўлларидан сўрилишини пасайтиради. Юқорида келтирилган препаратларни ва Панангин® Форте препаратини қабул қилиш орасида 3 соатдан кам бўлмаган интервал бўлиши керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Гиперкалиемия билан кечувчи касалликлари бўлган беморлар алоҳида эътиборни талаб қилади: қон зардобида электролитлар миқдорини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади.

Педиатрияда қўлланилиши

Панангин® Форте препаратини болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас, чунки бу тоифа пациентларда ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик  ва эмизиш даврида Панангин® Форте препаратининг ножўя таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Панангин® Форте транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Калий аспарагинати ва магний аспарагинати сақловчи препаратларнинг, ҳатто юқори дозаларда қабул қилинганида ҳам, дозани ошириб юбориш ҳоллари ҳақида маълумотлар йўқ. Буйрак катта миқдорда калийни чиқариш хусусиятига эга эканлигини ҳисобга олиб айтиш мумкинки, препаратнинг дозасини ошириб юбориш фақат ўткир ва яққол калий чиқарилишини бузилиши фонида гиперкалиемияга олиб келиши мукин.

Магний кенг терапевтик “ойна” характерига эга, ва буйрак етишмовчилиги бўлмаган ҳолларда ножўя самаралар жуда кам учрайди.

Адабиётлардаги маълумотларга кўра магний қўшимчаларини ичга қабул қилиш диарея каби енгил ножўя реакцияларни чақириши мумкин. Панангин® Форте препаратининг юқори дозалари таркибида магний сақланганлиги сабабли ич келишини тезлашишини чақириши мумкин.

Гиперкалиемия симптомлари: умумий ҳолсизлик, парестезия, брадикардия, паралич, аритмия.

Гипермагниемия симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, летаргик уйқу, артериал босимни пасайиши, брадикардия, ҳолсизлик, гипорефлексия.

Даволаш: доза ошириб юборилганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш;  симптоматик даволаш тавсия қилинади (вена ичига кальций хлоридини юбориш, зарурат бўлганида ­  гемодиализ).

 

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган 15 таблетка ПВХ/ПВДХ ва алюмин фольгали блистерда.

2, 4 ёки 6 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: