Skip to main content

Витамин В комплекс

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

Дори препаратини қўллашдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашиш ва йўриқномани диққат билан ўқиб чиқиш керак!

 

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТАМИН В КОМПЛЕКС

VITAMIN B COMPLEX

 

Препаратнинг савдо номи: Витамин В комплекс

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

Инъекция учун эритманинг хар бир ампуласи 2 мл дан қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 10 мг тиамин гидрохлориди (В1 витамини), 2 мг рибофлавин натрий фосфати 100% рибофлавинга эквивалент (В2 витамини), 10 мг пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини), 100 мг никотинамид (РР витамини).

ёрдамчи моддалар: 1 мг динатрий эдетати, 2 мг метил парагидроксибензоат (Е218),        352 мг глицерол, хлорид кислотаси (1 моль/л), инъекция учун сув 2 мл.

Таърифи: тиниқ, сариқ-яшил рангли, тиамин гидрохлоридига хос ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: витаминлар

АТХ коди: А11DA01

6-yillik-qizil-jenshen

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

В гуруҳи витаминлари организмнинг ҳаётий муҳим фаолиятлари учун жуда муҳим ҳисобланади. Улар паст концентрацияларда биологик фаоллик намоён қилади ва хужайра фаолиятини бошқаришда, углеводлар, оқсиллар ва ёғлар метаболизмини бошқаришда ва нуклеин кислоталари синтезида иштирок этади. В гуруҳи витаминларини мажмуавий қўллаш уларнинг таъсирини синергизмига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Тақсимланиши: Организмда В6 витаминининг 70-80% мушакларда, 10% гача жигарда, қолган қисми бошқа тўқималар ва аъзоларда тақсимланади. Рибофлавин турли тўқималарда бир текис тақсимланади.

Метаболизми: В1 витамини юқори даражада метаболизмга учрайди ва унинг асосий метаболитлари бўлиб тиаминкарбон кислотаси ва пирамин ҳисобланади.

Пиридоксин ва пиридоксамин пиридоксалкиназа ферменти томонидан фосфорланади ва сўнгра пиридоксаль 5’-фосфатга айланади.

Никотинамид N-метил-никотинамидгача метаболизмга учрайди, сўнгра оксидланади.

Чиқарилиши: В1 витамини сийдик билан ва бир қисми сафро билан ўзгармаган кўринишда ёки фаол бўлмаган метаболитлари кўринишида чиқарилади. В1 витамини кўкрак сути билан ажралади.

В2 витамини ўзгармаган кўринишда ёки рибофлавин-5-фосфати кўринишида сийдик билан чиқарилади.

В6 витамини асосан метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. Гемодиализ ёрдамида чиқарилади, шунинг учун гемодиализда бўлган пациентларда юқорироқ дозалар – тавсия этилган дозанинг 100% дан 300% гача дозаларда даволаш тавсия этилади.

Никотинамид асосан сафро билан, юқорироқ дозаларда эса метаболитлари ёки ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали ҳам чиқарилади.

Қўлланилиши

Препарат В гуруҳи витаминлари (В1, В2, В6) ва никотинамид танқислиги ҳолатларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга: Препарат одатда мушак ичига ва камроқ ҳолларда – вена ичига кунига ёки кунора 1-2 мл дозада 5-10 кун давомида буюрилади.

Даволаш курси тугаганидан кейин таблетка шаклидаги Витамин В комплекс препарати билан даволашга ўтиш мумкин.

     Агар Сиз дори воситасини тавсия этилгандан кўпроқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Эҳтимоли кам, чунки препарат малакали мутахассис томонидан юборилади.

     Агар Сиз препаратни қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз

Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар катта дозани қабул қилманг.

Шифокор кўрсатмасига биноан қўллашни давом эттиринг.

     Агар Сизда бу дори воситасини қабул қилиш бўйича ҳар қандай қўшимча саволлар туғилса, илтимос шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Ножўя таъсирлари

Барча бошқа дори воситалари каби Витамин В комплекси ҳар бир одамда пайдо бўлмаса ҳам ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Бу препарат яхши.ўзлаштираолинади

Жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари – эшакеми, қичишиш ёки Квинке шиши, айниқса мойиллиги бўлган пациентларда кузатилиши мумкин.

Никотинамид (Витамин В комплекс таркибидаги) юз териси қизариши ва қизиб кетиш ҳиссини чақириши мумкин.

     Агар ҳар қандай ножўя таъсирлар жиддийлашса ёки Сиз ушбу илова-варақада таърифланмаган бошқа ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос бу ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Витамин В комплексини қуйидаги ҳолатларда қўлламанг

  • агар Сизда препаратнинг фаол моддалари ёки ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия) бўлса;
  • артериал босими ошганида (II-III босқичдаги артериал гипертензия) қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз бошқа дори воситаларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

  • Хлорпромазин В2 витаминини сийдик билан чиқарилишини кучайтиради.
  • Пробенецид В2 витаминининг тубуляр секрециясини сусайтиради, бунинг натижасида уни сийдик билан чиқарилиши секинлашади ва терапевтик ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.
  • Препаратнинг таркибида В1 витамини бўлганлиги туфайли, юқори артериал босимни даволаш учун дори препаратлари (антигипертензив воситалар) нинг самарасини сусайиши, шунингдек барбитуратлар ва глутемиднинг ухлатувчи самарасини сусайтириши мумкин.
  • В1 витамини депрессив ҳолатларни даволаш учун дори препаратлари (нортриптилин, имипрамин, дезипрамин), айниқса кекса ёшдаги пациентларда таъсирини кучайтириши мумкин.
  • В6 витамини леводопанинг (Паркинсон касаллигини даволаш учун препарат) терапевтик самарасини камайтиради.
  • Никотинамид ва тутқаноққа қарши воситаларни (карбамазепин, диазепам ва натрий вальпроат) бир вақт қабул қилиш уларнинг тиришишга қарши самарасини кучайтириши мумкин.

      Кузатилиши мумкин бўлган ўзаро таъсирлардан сақланиш учун бошқа дори воситалари билан ҳар қандай ёндош даволаш ҳолатларида даволовчи шифокорингизга хабар бериш керак.

Махсус кўрсатмалар

Агар Сизда қуйидаги касалликлар бўлса, даволовчи шифокорингизга хабар беринг:

  • Хавфли кечувчи касалликлар;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, гастрит, жигар ва ва ўт чиқариш йўлларини шикастланиши.

Юқори дозаларда узоқ вақт қабул қилинганда даволаш бошланганидан 1 ойдан 3 ойгача координацияни бузилиши ва панжа соҳасида ачишувчи оғриқлар билан намоён бўлувчи периферик невропатия ривожланиши мумкин.

Препарат Эрлих реактивини қўллаш билан сийдикда уробилиногенни аниқлаганда сохта-мусбат натижасига олиб келиши мумкин.

Препарат сийдикни сариқ-тўқ сариқ рангга бўяши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳар қандай дори препаратини қўллашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Препаратни ҳомиладорлик вақтида терапевтик дозаларда қўллаш мумкин. Витамин В комплекс препаратини эмизиш даврида қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар уни қабул қилиш зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Автомашина бошқарганда ва мураккаб машиналарда ишлаганда препаратни қўллаш ҳеч қандай хавф туғдармайди.

Витамин В комплекс препаратининг таркибий қисмлари ҳақида муҳим маълумот

  • Бу дори препарати ёрдамчи модда сифатида аллергик реакция (эҳтимол секин типдаги), жуда кам ҳолларда эса – бронхоспазм чақириши мумкин бўлган метил парагидроксибензоат сақлайди.
  • Дори препарати бир дозада 1 ммоль дан камроқ натрий (23 мг) сақлайди, яъни деярли “натрий сақламайди”.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат малакали тиббиёт ходими томонидан қўлланилганлиги туфайли, дори воситасининг дозасини ошириб юборилиши эҳтимоли кам.

Шунга қарамай, агар Сиз доза юқори бўлган деб ҳисобласангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорга хабар беринг.

Бундай ҳолларда зарурати бўлса симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

2 мл сиғимли, ампулани очиш учун маркировкали (рангли нуқта/ҳалқа) I гидролитик синф жигарранг шиша алпулалар.

10 ампулалар ПВХ плёнкали блистерга жойланади. 1 блистер илова-варақа билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг сўнги кунига тўғри келади.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: