Skip to main content

Отирелакс

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОТИРЕЛАКС

OTIRELAX

 

Препаратнинг савдо номи: Отирелакс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): феназол, лидокаин гидрохлориди

Дори шакли: қулоқ томчилари 40 мг/г + 10 мг/г.

Таркиби:

1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 40 мг феназон, 10 мг лидокаин гидрохлориди,

ёрдамчи моддалар: натрий тиосульфати, этил спирти, тозаланган сув, натрий гидроксиди (1М эритма), глицерин.

Таърифи: кўринадиган заррачаларсиз тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Отология касалликларини даволаш учун бошқа воситалар. Анальгетиклар ва анестетиклар мажмуада.

АТХ коди: S02DA30

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Феназон (пиразол хосиласи) яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи таъсирга эга. Лидокаин (амид гуруҳи анестетиги) маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсирга эга.

Фармакокинетикаси

Дори воситаси организмга ноғора пардаси шикастланмаганда ўтмайди.

Қўлланилиши

Ўрта қулоқнинг оғриқли холатларини ноғора парданинг бутунлиги сақланган холатда қуйидагиларни маҳаллий симптоматик даволашда:

  • димланиш кўриниши билан ўткир ўрта отитда;
  • гриппдан кейинги асорат сифатидаги отитда;
  • баротравматик отитда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Отирелакс маҳаллий ташқи эшитиш йўлига 4 томчидан кунига 2-3 марта томизиш йўли билан қўлланади. Совуқ эритмани қулоқ супрасига тегишидан сақланиш мақсадида флаконни ишлатишдан олдин кафтларда иситиш керак.

Отирелаксни қўллаш давомийлиги 10 кундан кўп эмас, шундан кейин буюрилган давони қайта кўриб чиқиш керак.

Болаларда қўлланиши

Отирелакс болаларда туғилгандан бошлаб кунига 3-4 томчидан 2-3 марта қўллаш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий аллергик реакциялар, таъсирланиш ва эшитиш йўлининг гиперемияси пайдо бўлишини хавфи бор.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • ноғора парда бутунлигини бузилиши;
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтда бошқа дорилар билан ўзаро таъсири хақида маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қўллашдан олдин ноғора пардани бутунлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Тешилган ноғора пардада препаратни қўллаш холида, препарат тизимли қон оқимига ўтиши ва асоратларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Томизгандан кейин қалпоқчани зич бураш ва препаратни ёруғликдан ҳимоялаш учун флаконни ўрамга беркитиб қўйиш керак.

Спортчилар учун маълумот: дори воситаси допинг назоратда ижобий реакция бериш қобилиятига эга фаол модда сақлайди.

Отирелакс болаларда қўллаш учун кўрсатилган.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Отирелакс препаратини қўллаш хавфсизлиги хақида маълумотлар йўқ. Препарат ҳомиладорларга буюрилмайди, мутлақо зарур вазиятлардан ташқари ва фақат она учун фойда ва ҳомила учун мумкин бўлган хавф бахолагандан кейин.

Шунингдек, она сутига препаратнинг компонентларини ўтиши хақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас. Эмизикли аёлларда ушбу дори воситасини қўллашдан сақланиш тавсия этилади.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат машина ҳайдаш ёки юқори диққатни талаб қилувчи мураккаб техника, ускуна ёки ҳар қандай бошқа мураккаб жиҳозлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Сиртга қўлланганда дозани ошириб юборилишига оид маълумотлар йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

Пластик флакон–томизгич 15 мл.

Флакон–томизгич қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

15-25°С ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

Ёпиқ оригинал ўрамида сақланганда 3 йил.

Флакон очилганидан кейин томчиларни 4 ҳафта давомида ишлатиш керак.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365