Skip to main content

Отривин

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОТРИВИН®

OTRIVIN

(пациентлар учун маълумот)

Препаратнинг садо номи: Отривин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): ксилометазолин 2-[4-(1,1-Диметилэтил)-2,6-диметилбензил]-4,5-дигидро-1Н-имидазола гидрохлорид

Дори шакли: 0,1% дозаланган назал спрей.

Таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ксилометазолин гидрохлорид – 1 мг;

ёрдамчи моддалар: бир асосли натрий фосфатдигидрат, бир асосли натрий фосфати 12Н2О, натрий хлорид, натрий эдетат, бензалкония хлорид, метилгидроксипропилцеллюлоза 400 mPa S, 70% сорбитол, тозаланган сув.

Таърифи: рангсиздан оч-сариқ ранггача бўлган деярли ҳидсиз тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Деконгестантлар ва бошқа маҳаллий қўллаш учун восита. Симпатомитетиклар.

АТХ коди: R01AA07

Фармакологик хусусиятлари

Ксилометазолин альфа-адреномиметик таъсирга эга маҳаллий қон томирларни торайтирувчи гуруҳига мансуб (деконгестантлар): бурун шиллиқ қавати қон томирларини торайтирувчи таъсир кўрсатади, ва бурун шиллиқ қавати гиперемия ва халқумни шишини бартараф этади. Ринитда нафас олишни енгиллаштиради.

Отривин® шиллиқ қавати жуда сезгир пациентлар яхши ўзлаштира олади.

Отривин® бурун сохасига ўзига хос рН балансига эга. Препарат таркибига сорбитол ва метилгидроксипропилцеллюлоза намлантирувчи компонентлар киради – у таъсирланиш ва бурун шиллиқ қобиғини қуруқлиги симптомларини камайтирувчи таъсир кўрсатади.

Отривин® терапевтик концентрацияларда шиллиқни таъсирламайди, гиперемияни чақирмайди. Препаратни таъсири бир неча минутдан кейин бошланади ва 12 соат давомида давом этади.

Маҳаллий қўлланилганда ксилометазолин амалиётда сўрилмайди, унинг плазмадаги концентрацияси шунчали камки, хозирги вақтда аналитик усуллар билан уни аниқлаш мумкин эмас.

Қўлланилиши

Ринит кўринишлари (тумов) билан бўлган ўткир респиратор касалликлар, аллергик ринит, поллиноз, синусит, ўрта отит (бурун халқуми шиллиқ қавати шишини камайтириш учун).

Беморни бурун йўлларини диагностик манипуляцияларга тайёрлашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга.

Хар бир бурун катагига кунига 3 марта пуркалади. Қўлланилиш дозасининг оралиғи 8-10 соатни ташкил этиши мумкин.

3 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Препаратни қўллашдан олдин бурун йўлларини тозалаш зарур.

Тўғри пуркаш учун флаконни вертикал холатда ушлаб турилади, шунингдек пуркагич учлиги тепага тўғриланган бўлиши зарур.

Учликни бурун катагига жойлаб, пуркагични 1 марта тез ва дархол босилади ва бир вақтда чуқур бўлмаган холда нафас олинг. Пуркагични босган холда қўйиб юбормасдан учликни чиқариб олинг. Пуркагични қўлланилгандан кейин тозаланг ва қуритинг.

Ножўя таъсирлари

Тез-тез қўлланилганда қўлланилган сохада кам муддатли енгил таъсир этувчи, ачишиш ёки бурун шиллиқ қаватини қуруқлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши ножўя самаралари бўлиши мумкин.

Жуда кам холларда Отривин® аллергик реакция (тошма, қичишиш, ангионевротик шиш) кўришни вақтинча ёмонлашиши, юрак аритмияси, пульсни тезлашишини чақириши мумкин.

Илова-варақада кўрсатиб ўтилмаган қуйидаги ножўя таъсирлари ва реакциялари пайдо бўлганида шифокорга мурожаат этилсин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, ёпиқ бурчак глаукомада, атрофик ринитда, қуруқ ринитда, мия пардаларига хирургик аралашувлар (анамнезида), гипофизни трансфеноидал олиб ташланган холатлар қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ксилометазолинни моноаминооксидаза ва три- ёки тетрациклин антидепресантлар билан бир вақтда қўлланилганда, айниқса ксилометазолинни дозасини ошириб юборилганда тизимли таъсирини ошириб юбориши мумкин. Отривин®ни моноаминооксидаза ёки уни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаган пациентларга, Отривин®ни олдиндан қўллашни бошламоқчи бўлганларга уни ишлатиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

7 кундан ортиқ узлуксиз қўлланилиши мумкин эмас: давомий ёки хаддан ташқари кўп қўлланилиши шиллиқ секрециясини ва шиллиқ қаватини шишини кучайишига олиб келиши мумкин.

Тавсия этилган дозадан ошириб юборилмасин.

Симпатомиметикларга юқори сезувчанлиги бўлган шундай симптомли пациентларга, уйқусизлик, бош айланиши, тремор, юрак аритмияси ва қон босими юқори бўлганларга эхтиёткорлик билан қўлланилсин.

Гипертония, юрак-қон томир касалликлари, гипертиреоз, қандли диабети, феохромоцитома, гиперплазия, простата бези бўлган пациентларга эхтиёткорлик билан қўлланилади.

Ҳомиладорлик ва эмизикли вақтида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида дори воситасини қўлланилиши мумкин эмас.

Транспорт воситалари ёки асбоб-ускуналарига ва уларни бошқаришга таъсири

Ксилометазолинни дозасини ошириб юборилганда транспорт воситалари ёки асбоб-ускуналарини бошқаришга таъсир этади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ксилометазолинни керагидан ортиқ қўлланилганда ёки билмасдан ютиб юборилганда қуйидаги симптомлар: кучли бош айланиши, терлаш, тана ҳароратини хаддан ташқари пасайиб кетиши, бош оғриғи, брадикардия, гипертензия, нафас олишни қийинлашиши, кома ва тиришиш бўлиши мумкин. Гипотензиядан кейин гипертензия бўлиши мумкин. Ёш болалар катталарга нисбатан токсик таъсирларига сезувчандир.

Тиббиёт кузатуви остида симптоматик даволаш буюрилади.

 

Чиқарилиш шакли

Препарат 10 мл дан учлиги ва полиэтилен ҳимоя қалпоқчаси бўлган помпали дозалаш мосламаси билан жихозланган ПВП флаконларда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: