Skip to main content

Остеохол

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОСТЕОХОЛ

OSTEOHOL

Препаратнинг савдо номи: Остеохол

Таъсир этувчи модда (ХПН): колекальциферол

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун ёғли эритма.

Таркиби:

1 мл эритма (30 томчи) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: колекальциферол – 0,5 мг (бу 20 000 ХБ D3 витаминига мос келади);

ёрдамчи модда: триглицеридлар.

Таърифи: тиниқ, бироз сарғиш, қовушқоқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витамин.

АТХ коди: А11СС05

 

Фармакологик хусусиятлари

Колекальциферол D3 витаминининг танқислигини ўрнини қопловчи, рахитга қарши воситадир. Кальций-фосфор алмашинувини бошқарилишида иштирок этади, ичакда кальцийни сўрилишини ва буйракда фосфатларни қайта сўрилишини кучайтиради, суякларни минерализациясига ёрдам беради, қалқонсимон бези олди безларининг нормал фаолият кўрсатиши учун зарурдир.

 

Фармакокинетикаси

Колекальциферолни сўрилиши ингичка ичакнинг дистал қисмида юз беради. Қонда альфа2-глобулинлар ва қисман альбуминлар билан боғланади. Колекальциферол жигарда, суякларда, скелет мушакларида, буйракда, буйрак усти безларида, миокардда, ёғ тўқимасида тўпланади. Тўқималарда максимал концентрациясига 4-5 соатдан кейин эришилади, шундан сўнг концентрацияси бироз пасайиб, барқарор даражада узоқ вақт сақланиб қолади. Биотрансформацияси жигар ва буйракда юз беради: жигарда колекальциферол фаол бўлмаган метаболит кальцифедиолга (25-дигидрокальциферолга) айланади, буйракда эса – кальцифедиол фаол метаболити кальцитриол (1,25-дигидрооксикальциферолга) ва фаол бўлмаган метаболити 24,25-дигидрооксикальциферолга айланади. Ичак-жигар рециркуляциясига учрайди.

Чиқарилиши, асосан сафро билан ва озгина қисми – буйрак орқали юз беради. Кумуляцияланади. Колекальциферол йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • рахитни олдини олиш ва даволаш;
  • юқори хавф гуруҳида (мальабсорбция, ингичка ичакнинг сурункали касалликлари, жигарнинг билиар циррози, меъда ва/ёки ингичка ичакнинг резекциясидан кейинги ҳолатларда) D витамини танқислигини олдини олиш;
  • остеопорозни (турли генезли) бир маромда ушлаб турувчи даволаш;
  • остеомаляцияни (45 ёшдан ошган пациентлардаги минерал алмашинувини бузилишлари, жароҳатлар оқибатидаги узоқ муддатли иммобилизация, сут ва сут маҳсулотларини қабул қилишдан воз кечиш билан боғлиқ парҳезга риоя қилиш фонида) даволаш;
  • гипопаратиреоз ва сохтапаратиреозни даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Остеохол препарати ичга сут ёки бошқа суюқлик билан ичга қабул қилинади.

  • рахитни олдини олиш: муддатида туғилган соғлом болаларга Остеохол ҳаётининг 2-нчи ҳафтасидан бошлаб 1 томчидан (D3 витаминининг тахминан 667 ХБ) ҳар куни буюрилади. Чала туғилган болаларга ҳаётининг 2-нчи ҳафтасидан бошлаб кунига 2 томчидан (D3 витаминининг 1334 ХБ) ҳар куни буюрилади. Препарат бола ҳаётининг биринчи ва иккинчи йили давомида, айниқса қиш ойларида буюрилади;
  • рахитни даволаш: кунига Остеохол препаратининг 2-8 томчиси (D3 витаминининг тахминан 1334-5336 ХБ) буюрилади. Даволаш 1 йил давомида давом эттирилади;
  • D3 витаминининг етишмовчилиги билан боғлиқ касалликларнинг пайдо бўлиши хавфини олдини олиш: кунига Остеохол препаратининг 1-2 томчиси (D3 витаминининг тахминан 667-1334 ХБ) буюрилади;
  • мальабсорбция синдромида D3 витаминининг етишмовчилигини олдини олиш: кунига Остеохол препаратининг 5-8 томчиси (D3 витаминининг тахминан 3335-5336 ХБ) буюрилади;
  • D3 витаминининг етишмовчилиги оқибатида чақирилган остеомаляцияни даволаш: кунига Остеохол препаратининг 2-8 томчиси (D3 витаминининг тахминан 1334-5336 ХБ) буюрилади. Даволашни 1 йил давомида давом эттириш керак;
  • остеопорозни бир маромда ушлаб турувчи даволаш: кунига Остеохол препаратининг 2-5 томчиси (D3 витаминининг тахминан 1334-3335 ХБ) буюрилади;
  • гипопаратиреозни ва сохтагипопаратиреозни даволаш: кальцийнинг плазмадаги концентрациясига қараб, кунига Остеохол препаратининг 15-30 томчиси (D3 витаминининг тахминан 10005-20010 ХБ) буюрилади. Қонда кальцийнинг концентрациясини 4-6 ҳафта давомида, сўнгра ҳар 3-6 ой давомида текшириш ва дозага қондаги кальцийнинг миқдорига мувофиқ равишда тузатиш киритиш керак.

Ножўя таъсирлари

Қабзият, метеоризм, кўнгил айниши, абдоминал оғриқ, диарея, аллергик реакциялар (қичишиш, тошма, эшакеми), препаратни узоқ вақт давомида юқори дозаларда қабул қилинганда гиперкальциемия ва гиперкальциурия, иштаҳани пасайиши, полиурия, бош оғриғи, миалгия, артралгия, артериал босимни ошиши, аритмиялар, буйрак фаолиятини бузилиши, ўпкада туберкулёз жараёнини зўрайиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, гиперкальциемия, гиперкальциурия, кальцийли нефроуролитиаз, тиреотоксикоз (ўта юқори сезувчанлик эҳтимоли), гиперфосфатемия билан кечувчи буйрак остеодистрофияси, D гипервитаминозида қўллаш мумкин эмас.

Препаратни атеросклерозда, юрак етишмовчилигида, буйрак етишмовчилигида, саркоидоз ёки бошқа гранулематозларда, гиперфосфатемияда, фосфатли нефроуролитиазда (шу жумладан анамнезда), юракнинг органик шикастланишларида, жигар ва буйракнинг ўткир ва сурункали касалликларида, меъда-ичак йўлларининг касалликларида, меъда ва 12-бармоқ ичакнинг яра касаллигида, гипотиреозда, ҳомиладорликда ва лактация даврида, D3 витаминининг қўшимча миқдорлари қабул қилинганда эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фенитоин, примидон ва барбитуратлар гуруҳи препаратлари биотрансформация тезлигини ошириши туфайли, D3 витаминига бўлган эҳтиёжни оширади.

Алюминий ва магний сақловчи антацидларни бир вақтда қўллаш фонида узоқ муддатли даволаш, уларнинг қондаги концентрациясини ва интоксикацияни пайдо бўлиш хавфини (айниқса сурункали буйрак етишмовчилиги борлигида) оширади.

Кальцитонин, бифосфонатлар (шу жумладан, этидрон кислотаси, памидрон кислотаси), пликамицин самарани пасайтиради. Колестирамин, колестипол меъда-ичак йўлларида ёғда эрувчи витаминларни сўрилиши пасайтиради ва уларнинг дозасини оширишни талаб қилади.

Фосфор сақловчи препаратларни сўрилишини ва гиперфосфатемиянинг пайдо бўлиш хавфини оширади. Натрий фториди билан бир вақтда қўлланганида қабул қилишлар орасидаги интервал камида 2 соатни, тетрациклинларнинг перорал шакллари билан – камида 3 соатни ташкил қилиши керак. Глюкортикоидлар билан ёндош даволаш препаратнинг самарасини пасайтириши мумкин.

Юрак гликозидлари билан ёндош даволаш, гиперкальциемияни ривожланиши туфайли уларнинг токсик потенциалини ошириши мумкин. Бундай пациентларда кальций даражаси, ЭКГ кўрсаткичларини назорат қилиш ва юрак гликозидларининг дозаларига тузатиш киритиш лозим. Бензодиазепин ҳосилалари билан ёндош даволаш гиперкальциемини ривожланиш хавфини оширади. D3 витамини D витаминининг метаболитлари ёки аналоглари билан мажмуада камдан-кам ҳолларда ва қон зардобида кальцийнинг даражасини назорати остида қўлланиши мумкин. Тиазид диуретиклар кальцийни сийдик билан чиқарилишини камайтириши ва мувофиқ равишда гиперкальциемия хавфини ошириши мумкин. Бундай пациентларда қонда кальцийнинг концентрациясини доимий мониторингини ўтказиш лозим.

Рифампицин ва изониазид биотрансформация тезлигини ошириши туфайли, препаратнинг самарсини пасайтириши мумкин. Овқат билан ўзаро таъсирда бўлмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Сохтагипопаратиреозда интоксикация белгилари борлигини назорат қилиш лозим. Сохта гипопаратиреозда D витаминига нормал сезувчанлик бор бўлиши мумкинлиги туфайли, препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Қалқонсимон бездаги жарроҳлик йўли билан даволашдан кейин пайдо бўладиган сохтагипопаратиреозда, D витамини билан интоксикацияни олдини олиш учун қалқонсимон олди бези тиклангунича препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида организмга D3 витаминини адекват тушиши талаб этилади. Доза ошириб юборилганда гиперкальциемия пайдо бўлиши ва D3 витаминининг метаболитларини ҳомилага трансплацентар кириши юз бериши мумкин, бу тератоген таъсирга: ҳомиланинг ақлий ва жисмоний ривожланишини кечикиши, аортал стенознинг ўзига хос кўринишларига олиб келиши мумкин. D3 витамини ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтади.

Транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Транспорт воситасини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

D3 витамини гипервитаминозини симптомлари: илк симптомлар (гиперкальциемия билан боғлиқ) – қабзият ёки диарея, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини қуриши, бош оғриғи, чанқоқлик, поллакиурия, никтурия, полиурия, анорексия, оғизда металл таъми, кўнгил айниши, қусиш, ғайриоддий толиқиш, умумий ҳолсизлик, адинамия, дегидратация, гиперкальциемия, гиперкальциурия, қон плазмасида 25-дигидрокальциферолнинг концентрациясини ошиши; кечки симптомлар суякларда оғриқ, сийдикни хиралашиши (сийдикда гиалин цилиндрларини пайдо бўлиши, протеинурия, лейкоцитурия), артериал босимни ошиши, терини қичишиши, кўзларнинг фотосезувчанлиги, конъюнктивани гиперемияси, аритмия, уйқучанлик, миалгия, кўнгил айниши, қусиш, панкреатит, гастралгия, озиш; кам ҳолларда – руҳиятни ўзгариши (психозга қадар) ва кайфиятни ўзгариши.

D3 витамини билан сурункали заҳарланиш симптомлари (катталар учун суткада 20000-60000 ХБ, болалар учун – 2000-4000 ХБ дозаларда бир неча ҳафта ёки ой давомида қабул қилганда): юмшоқ тўқималарнинг, буйрак, ўпка, қон томирларининг кальцинози, артериал босимни ошиши, ўлим билан якунланиши мумкин бўлган буйрак ва юрак-қон томир етишмовчилиги (бу самаралар кўпроқ гиперкальциемияга гиперфосфатемияни қўшилишида пайдо бўлади), болаларда ўсишни бузилиши (суткада 1800 ХБ дозада узоқ вақт қабул қилинганда) кузатилади.

Дозани ўткир ёки сурункали ошириб юборилганда ривожланиб бораётган гиперкальциемияни даволаш бўйича чора-тадбирларни ўтказиш керак.

Гиперкальциемиянинг оғирлик даражасига қараб, қуйидаги чоралар қўлланади:

препаратни бекор қилиш, кальцийни кам сақловчи парҳез, катта миқдорда суюқлик истеъмол қилиш, глюкокортикостероидлар, Е витамини, аскорбин кислотаси, ретинол, тиамин, пантотен кислотасини, рибофлавинни буюриш, оғир ҳолларда – вена ичига натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасини, фуросемидни, электролитларни юбориш, гемодиализ ўтказиш, кальцитонинни юбориш керак. Специфик антидоти йўқ. Дозани ошириб юборилишини истисно қилиш учун қатор ҳолларда қонда кальцийнинг концентрациясини аниқлаш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун ёғли эритма 0,5 мг/мл. Препарат 5 мл, 10 мл ёки 25 мл дан, ёруғликдан ҳимояловчи жигарранг-зарғалдоқ шиша флаконда.

Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: