Skip to main content

Опаст

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОПАСТ

OPAST

 

Препаратнинг савдо номи: Опаст

Таъсир этувчи модда (ХПН): лимапростр альфадекс

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: лимапрост альфадекс 5 мкг лимапростга эквивалент

ёрдамчи моддалар: микроцелак 100, лактоза гидрати, мальтодекстрин, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, коллоид кремний диоксиди, стеарин кислотаси.

Таърифи: думалоқ, оқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: қон томирларни кенгайтирувчи восита, ПГЕ1 препарати.

АТХ коди: С01ЕА01

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Табиий PgE1 аналогидир, қон томирларни кенгайтирувчи (артериолалар, прекапилляр сфинктерлар, мушак артериялари даражасида), антиагрегант ва ангиопротектор таъсир кўрсатади. Микроциркуляция ва периферик қон айланишини яхшилайди, коллатерал қон томирларни очилишига ёрдам беради. Томирларнинг умумий периферик қаршилиги, артериал босимни пасайтиради, юрак қисқаришлар тез-тезлигини рефлектор оширади, бу қоннинг минутлик ҳажмини ошишига олиб келади.

Эритроцитларнинг эластиклигини ошириб ва тромбоцитларнинг адгезияси/агрегациясини камайтириб, қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди, фибринолитик самарага эга.

Метаболизмга таъсир кўрсатади, глюкоза ва кислород утилизациясини оширади, гранулоцитлар ва макрофаглардан эркин радикаллар ва лизосомал ферментларни ажралиб чиқишини сусайтиради, протеинлар синтезини рағбатлантиради, липидлар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади (холестерин синтезини сусайтириб ва ПЗЛП концентрациясини камайтириб), силлиқ мушак хужайраларининг пролиферациясини тормозлайди.

Қўлланилиши

Тинч ҳолатда оғриқлар ёки трофик ўзгаришлар билан кечувчи III-IV даражадаги (Фонтейн таснифи бўйича) облитерацияловчи касалликлар.

Оғир даражадаги “ўзгарувчан” оқсоқлик билан кечувчи облитерацияловчи эндартериит (оёқни жарроҳлик йўли билан реваскуляризация қилиш имкони бўлмаганда), облитерацияловчи атеросклероз, диабетик ангиопатия, облитерацияловчи тромбангиит (Бюргер касаллиги), трофик бузилишлар билан кечувчи Рейно синдроми, васкулит, склеродермия, икрасимон мушаклар тиришиши, физик омиллар, айниқса ҳаддан ташқари вибрациянинг шикастловчи таъсирида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга облитерацияловчи тромбангиит (Бюргер касаллиги) билан боғиқ яра, оғриқ ва совуқ қотиш ҳисси каби турли ишемик симптомларни даволаш учун Опаст 2 таблеткадан (10 мкг лимапрост) кунига 3 марта буюрилади.

Катталарга умуртқа поғонасининг бел қисмини орттирилган стенозида ва қон томир касалликлари туфайли кўчиб юрувчи оқсоқликдаги субъектив симптомларни (ҳолсизлик, увишиш, оёқларда оғриқ ва сезувчанликни йўқолиши) даволаш учун Опаст 1 таблеткадан (10 мкг лимапрост) кунига 3 марта буюрилади.

Даволаш курси давомийлиги шифокор томонидан белгиланади. Ўртача даволаш курси 4 ҳафтани ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Лимапрост альфадекс ёки препаратнинг бошқа ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик. Сурункали юрак етишмовчилиги, юрак ритмини яққол бузилишлари, юрак ишемик касаллигини зўрайиши, охирги 6 ой давомида ўтказилган миокард инфаркти ёки инсульт.

Ўпка шиши, ўпканинг инфильтратив касалликлари, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари. Жигар дисфункцияси (аспартатаминотрансфераз, аланинаминотрансфераз ёки гамма-глутамилтрансфераза фаоллигини ошиши) ва анамнезида оғир жигар касалликлари, шунингдек қон кетишини пайдо бўлишининг юқори эҳтимоли билан кечувчи касалликлар (меъда, 12 бармоқ ичак яра касаллиги, катта жароҳат).

Қон томирларни кенгайтирувчи ва антикоагулянтлар билан ёндош даволаш.

18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Опастни антикоагулянтлар ва антиагрегантлар билан бир вақтда қўллаганда қон кетиши хавфи бўлиши мумкинлиги туфайли, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Опастни қўллаш гипотензив препаратлар ва вазодилататорларнинг таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Опаст билан даволаш ўтказилганида артериал босим, ЮҚС, қоннинг биокимёвий кўрсаткичлари, қон ивишининг кўрсаткичларини (қон ивиши тизимнинг бузилишлари ёки қон ивиши тизимига таъсир этувчи препаратлар билан бир вақтда даволаганда) назорат қилиш керак. ЮИК, буйрак етишмовчилиги (зардобдаги креатинин 1,5 мг/дл дан юқори) бўлган пациентлар шифокор кузатуви остида бўлишлари керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари. Препарат дозасини ошириб юборилганда беморларда қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Даволаш. Препарат дозасини ошириб юборилишининг клиник манзараси ривожланганда симптоматик даволаш кўрсатилган.

Чиқарилиш шакли

21 таблетка алюминий фольгали блитерда, 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: