Skip to main content

Вода для инъекций

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВОДА ДЛЯ ИНЪЕКЦИЙ

AQUA PRO INJEKTIONIBUS

 

Препаратнинг савдо номи: Вода для инъекций.

Дори шакли: Инъекция учун дори шаклларини тайёрлаш учун эритувчи.

Таркиби:

Инъекция учун сув – 5 мл, 10 мл.

Таърифи: Рангсиз, ҳидсиз ва таъмсиз, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Эритувчи.

 

Фармакологик хусусиятлари

Cув – универсал эритувчи бўлиб, одам организмида доимий алмашинув жараёнлари учун зарур. Нормал шароитда сув ахлат, сийдик, тер билан ва нафасда ажралади. Суюқликни тер билан, нафасда ва аҳлат массалари билан йўқотилиши суюқлик юборишдан қатъий назар кузатилади. Адекват гидратацияни тутиб туриш катталарда суткада 30-45 мл/кг, болаларда 100-165 мл/кг; кўкрак ёшидаги болаларда 45-100 мл/кг сувни талаб қилади.

Инъекция учун сув инъекцион эритмаларни тайёрлаш учун хизмат қилади, сув ва субстратларнинг бир-бирига мослиги ва самарадорлиги учун оптимал шароитларни таъминлайди.

Қўлланилиши

Кукунлар, лиофилизатлар ва концентратлардан стерил инъекцион эритмалар тайёрлаш учун суюлтирувчи сифатида қўлланади.

Инъекция учун сув бевосита қўллашдан олдин тери остига, мушак ичига ёки вена ичига юбориш учун мўлжалланган дори воситаларнинг стерил эритмаларини тайёрлаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Инъекция тайёрлаш учун инъекцион эритмалар, кукунлар ва қуруқ моддани қўллаш бўйича кўрсатмаларга мувофиқ вена ичига, мушак ичига, тери остига инъекция кўринишида юборилади.

6-yillik-qizil-jenshen

Суткалик доза ва юбориш тезлиги суюлтириш учун қўлланадиган препаратнинг йўриқномаси бўйича аниқланиши керак.

Инъекция учун сув ёрдамида дори воситаларнинг эритмаларини тайёрлаш (ампулани очиш ва идишларни дори воситалари билан тўлдириш), асептик шароитларда ўтказилиши керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Агарда баъзи дори воситалари учун бошқа эритувчи кўрсатилган бўлса, инъекция учун сув уларни эритувчиси сифатида қўлланмайди.

Дориларининг ўзаро таъсири

Бошқа дори препаратлари билан қўшилганида (инъекция тайёрлаш учун кукунлар, қуруқ моддалар) бир-бирига мос келиши учун визуал назорат керак (кимёвий ёки фармацевтик номутаносиблик бўлиши мумкин).

Махсус кўрсатмалар

Инъекция учун сувни осмотик босими паст бўлганлиги сабабли, тўғридан-тўғри инъекция қилиш ёки инфузия кўринишида юбориш мумкин эмас (гемолиз хавфи!).

Инъекция учун сув инъекция учун мойли эритмалар, куйдириш учун сиртга қўлланадиган воситалар билан аралаштирилмасин.

Инъекция учун сув инфузия учун эритмаларни тайёрлаш учун, жарохатларни ювиш ва боғлов материалларини намлаш учун қўлланмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш суюлтириш учун инъекция учун сув қўлланадиган препаратнинг йўриқномаси бўйича аниқланади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун дори шаклларини тайёрлаш учун эритувчи.

1, 2, 3, 5 ёки 10 мл дан нейтрал шиша ампулаларда.

10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқча ёки ампула скарификатори билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365