• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Онтинон

Home Йўриқномалар Онтинон
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОНТИНОН

ONTINON

 

Препаратнинг савдо номи: Онтинон

Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): Нейротроп ва анальгетик таъсирга эга – В1, В6, В12 витаминларининг мажмуаси.

Таркиби:

Ҳар бир 3 мл ли ампула сақлайди:

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини)                                                       – 150 мг

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                                               – 100 мг

Цианокобаламин (В12 витамини)                                                                                     – 1 мг

Чиқарилиш шакли: 3 мл дан эритма ампулаларда №3

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар

 

Фармакологик хусусиятлари

Онтинон В гуруҳи нейротроп витаминларини сақлайди, улар неврологияда ҳам яллиғланиш, ҳам дегенератив нерв касалликларини даволаш учун ишлатилади.

Кичик дозаларда улар витамин танқислигини бартараф этади, катта дозаларда эса, улар бузилган нерв тизимини нормаллаштиради, анальгетик таъсир кўрсатади ва қон оқимини кучайтиради.

В1 витамини (Тиамин хлориди) – организмида фосфорланиш жараёнлари натижасида кўпчилик фермент реакцияларининг коэнзими бўлган, кокарбоксилазага айланади. Карбонсувлар, оқсиллар ва ёғларнинг алмашинувида, шунингдек синапсларда нерв қўзғалишининг ўтказилиши жараёнларида муҳим рол ўйнайди. Мембраналарни перекисли оксидланиш маҳсулотларининг заҳарли таъсиридан ҳимоя қилади.

В6 витамини (Пиридоксин гидрохлориди) – моддалар алмашинувида қатнашади; марказий ва периферик нерв тизимининг нормал фаолияти учун зарур. Организмга тушгач, у фосфорланиб, пиридоксаль-5-фосфатга айланади ва аминокислоталарнинг декарбоксилланишини амалга оширувчи ферментлар таркибига киради. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин ва бошқа аминокислоталарнинг алмашинувида қатнашади, эритроцитларнинг ҳосил бўлишини рағбатлантиради, кўпчилик нейромедиаторларнинг (допамин, норадреналин, адреналин, гистамин, серотонин) биосинтезида қатнашади. Гистаминнинг алмашинувида муҳим рол ўйнайди. Липидлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради. Пиридоксиннинг алоҳида танқислиги жуда кам, асосан махсус сунъий озуқлантиришда бўлган болаларда учрайди (диарея, тиришишлар, анемия билан намоён бўлади, периферик невропатия ривожланиши мумкин). Цианокобаламин билан бирга нерв тўқимасидаги яллиғланиш жараёнини йўқотади ва унинг регенерациясини тезлаштиради.

В12 витамини (Цианокобаламин) – метаболик, гемопоэтик таъсир кўрсатади. Организмда (асосан жигарда) коэнзим шакли – В12 витамининг фаол шакли бўлган, аденозилкобаламин ёки кобамамидга айланади ва кўпсонли ферментларнинг таркибига, шу жумладан фолат кислотасини тетрагидрофолат кислотасига тикловчи редуктазанинг таркибига киради. Юқори биологик фаолликка эга. Кобамамид метал ва бошқа бир карбонли фрагментларнинг ташилишида қатнашади, шунинг учун у дезоксирибоза ва ДНК, креатинни, металл гуруҳларнинг донори – метиониннинг ҳосил бўлишида, липотроп омил – холиннинг синтезида, метилмалон кислотасини миелин таркибига кирувчи қаҳрабо кислотасига айланиши учун, пропион кислотасининг утилизацияси учун зарурдир. Нормал қон яратилиши учун зарур – эритроцитларнинг етилишига ёрдам беради. Эритроцитларда сульфгидрил гуруҳларни сақловчи бирикмаларнинг йиғилишига ёрдам беради. Қоннинг ивиш тизимини фаоллаштиради, юқори дозаларда тромбопластик фаолликни ва протромбиннинг фаоллигини ошишини чақиради. Қонда холестериннинг концентрациясини камайтиради. Жигар ва нерв тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Тўқималарнинг регенерацияга бўлган қобилиятини оширади.

 

Қўлланиши

– В гуруҳи витаминларининг гипо- ва авитаминози (даволаш ва профилактика);

– турли генезли анемиялар;

– нерв тизимининг турли генезли касалликларини симптоматик даволаш: неврит, невралгия, миалгия, периферик парезлар ва фалажлар, ретробульбар неврит, юз нервининг парези, люмбаго, плекситлар, ён амиотрофик склерози, болалар церебрал фалажи, периферик нервларнинг жароҳатлари;

– чекловчи парҳезларга риоя қилинганда, овқатланиш дисбалансида, иситмада, сурункали касалликларда, жадал жисмоний юкламда ва кучли толиқишдаги витаминларнинг танқислиги, операциядан кейинги давр;

– Бери-бери касаллиги (қуруқ  ва нам);

– Герпес Зостер;

– ўраб олувчи темиратки;

– Бирмер касаллиги (пернициоз анемия);

Онтинон:

– қандли диабетни (диабетик полиневропатия, энцефалопатия);

– сурункали алкоголизмнинг оқибатларини (перифирик нейропатия, энцефалопатия, Верника-Корсаков  синдроми);

– токсик  полиневропатияларни (заҳарли моддалар ва дорилар чақирган);

– вирусли гепатитни;

– тарқоқ склерозни  мажмуавий даволашда ишлатилади.

Онтинон шунингдек:

– изониазид қатори туберкулезга қарши препаратларининг;

– антибиотикларнинг;

– нур билан даволашнинг ножўя таъсирларини тузатувчиси сифатида ҳам ишлатилади.

Офтальмологияда (катаракта, шох парданинг яраси, ирит, кератит, гемералопия, конъюнктивитда ишлатилади).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Кунига бир ампуладан ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Онтинон ни В1, В6, В12 витаминларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.

Кўрсатилган витаминларни юқори сезувчанлиги бўлиши мумкин бўлган пациентларга буюришдан олдин тери ости тест синамасини ўтказиш тавсия қилинади.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
3
556 Views
ОлдингисиОнтик-MD 405.05.2018
Опаст05.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Онтинон
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.