• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Витамин А–LIK капсулалар

Home Йўриқномалар Витамин А–LIK капсулалар
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТАМИН А–LIK

VITAMINUM А–LIK

 

Препаратнинг савдо номи: Витамин А–LIK

Таъсир этувчи модда (ХПН): ретинол

Дори шакли: капсулалар

Таркиби

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ретинол ацетат ёки ретинол пальматат 33000 ХБ;

ёрдамчи моддалар: соя мойи (рафинатланган дезодорация қилинган) ёки кунгабоқар мойи – 0,15 г.

Таърифи: шарсимон ёки овал шаклли сариқ рангдан тўқ-сариқ ранггача бўлган капсулалар. Тўпланишларсиз ва механик ифлосланишларсиз капсулалар. Касула таркиби оч-сариқдан тўқ-сариқ ранггача бўлган мойсимон суюқлик билан тўлдирилган капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар.

АТХ коди: А11СА01

 

Фармакологик хусусиятлари

А витамини умумий қувватлантирувчи таъсир кўрсатади, тўқималарда моддалар алмашинувини нормаллаштиради; оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари (кўп миқдорда тўйинмаган боғларнинг мавжудлиги сабабли), мукополисахаридлар, оқсиллар, липидлар, минераллар алмашинувида, холестеринни ҳосил бўлиши жараёнида иштирок этади. Кўз ёши, ёғ ва тер безлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади; нафас йўллари ва ичак шиллиқ қаватларини касалликларга чидамлилигини оширади; организмни инфекцияларга чидамлилигини оширади. Терининг эпителиал хужайраларини бўлинишини кучайтиради, хужайралар популяциясини ёшартиради, кератинизация жараёнларини тормозлайди, гликозамингликанлар синтезини кучайтиради, иммунокомпетент хужайраларни ўзаро ва эпидермис хужайралари билан ўзаро таъсирни фаоллаштиради. Тери регенерациясини рағбатлантиради. Фоторецепция жараёнларида иштирок этади (одамни қоронғига адаптациясига ёрдам беради). Маҳаллий таъсири эпителий хужайралари юзасидаги ретинол-боғловчи рецепторларни мавжудлиги билан боғлиқ.

 

Қўлланилиши

А гиповитаминози, авитаминози. Қуйидагларни мажмуавий даволашда:

– инфекцион-яллиғланиш касалликлари (дизентерия, грипп, трахеитлар, бронхитлар ва бошқалар);

– тери шикастланишлари ва касалликлари (терини ёрилиши, ихтиоз, гиперкератоз, себореяли дерматит, псориаз, нейродерматит, экземанинг баъзи шакллари, тери туберкулёзи);

– кўз касалликлари (пигментли ретинит, гемералопия, ксерофтальмия, кератомаляция, қовоқларни экзематоз шикастланиши);

– меъда-ичак йўллари касалликлари (эрозив гастродуоденит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги);

– жигар циррозида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни шифокор кузатуви остида қўллаш керак. Препаратни эрталаб ёки кечқурун овқатдан кейин ичга қабул қилинади.

Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги авитаминозларда катталар учун даволовчи дозалари суткада 33000 ТБ гачани ташкил қилади.

Кўз касалликларида катталарга – суткада 100000 ТБ ретинол ацетати ва бир вақтнинг ўзида 0,02 г рибофлавин буюрилади.

Тери касалликларида катталарга суткада 100000 ТБ ретинол ацетати буюрилади.

Катталар учун суткалик дозаси 100000 ТБ дан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсири

Препаратнинг компонентларига аллергик реакция, А гипервитаминози бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, А гипервитаминози, ҳомиладорлик, ўт-тош касаллиги, сурункали панкреатит, терини ўткир яллиғланишли касалликлари, болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: нефрит, II-III даражали юрак етишмовчилиги, алкоголизм, жигар циррози, вирусли гепатит, буйрак етишмовчилиги, кексаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Тетрациклинлар билан узоқ муддат даволаш вақтида А витаминини буюриш тавсия этилмайди (бош мия ички гипертензияси ривожланиши хавфи ошади).

Салицилатлар ва глюкокортикостероидлар ножўя самаралар ривожланиши хавфини камайтиради.

Колестирамин, колестипол, минерал мойлар, неомицин А витаминини сўрилишини камайтиради (дозани ошириш талаб этилиши мумкин).

Перорал контрацептивлар плазмада А витаминининг концентрациясини оширади.

Изотретионин токсик самара пайдо бўлиши хавфини оширади.

Са2+ препаратларининг самарасини сусайтиради, гиперкальциемия ривожланиши хавфини оширади.

Е витамини А витаминининг токсиклиги, сўрилиши, жигарда тўпланиши ва ишлатилишини камайтиради; Е витаминининг юқори дозалари организмда А витаминининг заҳирасини камайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун А витаминини сақловчи бошқа поливитамин комплексларини бир вақтда қабул қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ўткир дозани ошириб юборилиши симптомлари (юборилгандан 6 соатдан кейин ривожланади): А гипервитаминози: катталарда – уйқучанлик, ланжлик, кўзда иккиланиш, бош айланиши, кучли бош оғриғи, кўнгил айниши, тўхтовсиз қусиш, диарея, таъсирчанлик, остеопороз, милклардан қон кетиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши ва яра пайдо бўлиши, лаб, терини (айниқса кафт терисини) шўралаши, онгни чалкашиши, бош мия ички босимини ошиши, (эмизикли болаларда – гидроцефалия, лиқилдоқни бўртиб чиқиши).

Сурункали интоксикация симптомлари: иштаҳани йўқолиши, суякларда оғриқ, тери, лабни ёрилиши ва қуриши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, гастралгия, қусиш, гипертермия, астения, юқори толиқиш, бош оғриғи, фотосезувчанлик, поллакиурия, никтурия, полиурия, юқори таъсирчанлик, сочларни тўкилиши, оёқ, қўл кафтида, бурун-лаб учбурчаги соҳасида сариқ-зарғалдоқ рангли доғлар, гепатотоксик кўринишлар, кўз ички гипертензияси, олигоменорея, портал гипертензия, гемолитик анемия, рентгенограммада суякларни ўзгариши, тиришишлар; фетотоксик кўринишлар: сийдик чиқариш тизимини ривожланиши нуқсонлари, ўсишни секинлашиши, эпифизар ўсиш соҳаларини эрта беркилиши.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан контур уяли ўрамда. 5 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
4
392 Views
ОлдингисиОблепиховое масло мой04.05.2018
Облепиховое масло ректал шамчалар04.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Витамин А–LIK  капсулалар
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks