Skip to main content

НУТРИМАКС (NUTRIMAKS) Дориси ҳақида маълумот

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

 

 

 

 

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА

НУТРИМАКС

 

Препаратнинг савдо номи: Нутримакс

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

Ингредиентнинг номи250 мл/г даги миқдори500 мл/г даги миқдори
Фаол моддалар
L-пролин0,250,50
L-серин0,250,50
L-аланин0,51,00
L-изолейцин0,881,76
L-лейцин1,2252,45
L-аспарагин кислотаси0,6251,25
L-тирозин0,06250,125
L-глутамин кислотаси0,18750,375
L-фенилаланин1,33252,665
L-аргинин гидрохлориди1,252,5
L-лизин гидрохлориди1,0752,15
L-валин0,901,80
L-треонин0,6251,25
L-гистидин гидрохлориди моногидрати0,6251,25
L-триптофан0,2250,45
L-метионин0,56251,125
L-цистин0,0250,05
глицин1,903,80
Ёрдамчи моддалар
сорбитол12,525
натрий бисульфити0,1250,25
инъекция учун сув250 мл гача500 мл гача

Таърифи: тиниқ, рангсиздан оч сариқ ранггача бўлган эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Плазма ўрнини босувчи ва перфузион эритмалар. Парентерал озиқлантириш учун препаратлар.

ATX коди: B05BA10

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Парентерал озиқлантириш учун эритма. Таркибида организм учун зарур бўлган барча алмашинмайдиган, шартли алмашинадиган (L-аргинин ва L-гистидин) ва алмашинадиган аминокислоталар организмда оқсил синтезини тўлақонли таъминлаш имконини берувчи нисбатда мавжуд. Препаратнинг таркибидаги аминокислоталар асосан L- шаклда бўлиб, бу уларни оқсиллар биосинтезида бевосита иштирок этишини таъминлайди. Сорбитол энергия манбаи сифатида хизмат қилади ва организмда инсулин иштирокисиз метаболизмга учрайди. Препаратнинг таркибига кирувчи электролитларнинг миқдори организмнинг талабини меъёрий даражада қоплайди. Алмашинадиган ва ҳамма алмашинмайдиган аминокислоталарнинг оптимал нисбати яллиғланиш жараёнларини бартараф қилиш учун яхши шароитларини, зарарланган тўқималарни реператив регенерациясини, ҳаётий муҳим тизимларнинг функционал ҳолатини яхшилашни, шунингдек азотемия ва уремияни олдини олишни таъминлайди. Оқсил етишмовчилиги ва катаболизм билан кечувчи ҳолатларда аминокислоталар эритмасини парентерал юбориш қон таркибидаги оқсилларнинг даражасини нормал бўлишига олиб келади. Нутримакс гомеостазни сақлаб туради ва организмда ҳаттоки метаболик зўриқиш ҳолатида ҳам аминокислоталар мувозанатини издан чиқармайди. Препарат клиник жиҳатдан яхши ўзлаштирилади.

Фармакокинетикаси

Нутримакс препаратининг биокираолишлиги 100% ни ташкил этади.

Плазмадаги эркин аминокислоталарнинг концентрацияси сезиларли ўзгаришларга учрайди, бу ҳам алоҳида аминокислоталарга, ҳам уларнинг умумий концентрациясига тааллуқлидир. Препарат юборилгандан сўнг аминокислоталар дарҳол оқсиллар синтези жараёнига ва организмдаги метаболик жараёнларга киришади. Аминокислоталарнинг протеин ёки бошқа биомолекулалар синтезида иштирок этмайдиган ортиқча миқдори (ёғ кислоталари ва глюкозадан фарқли равишда) тўпланмайди, балки α-аминогуруҳни дезаминланиши йўли билан парчаланади, метаболизмга учраб, мочевина ҳосил қилади, ва буйрак орқали чиқарилади. Аминокислоталарнинг фақат озгина қисми (5%) ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Сорбитол инсулинга боғлиқ бўлмаган углеводлар манбаи ҳисобланади.

 

Қўлланилиши

тўлиқ ёки қисман парентерал озиқлантириш;

энтерал озиқлантириш имкони бўлмаганида, оқсилларни, йўқотилган суюқлик ва электролитларни ўрнини тўлдириш учун;

турли генезли оқсил танқислиги ҳолатларини (куйишлар, операциялар, қон йўқотилганида) олдини олиш ва даволаш;

оғир даражадаги гастроинтестинал касалликлар (ичак тутилиши, перитонит, мальабсорбция синдроми, ичак оқмалари, ингичка ичакнинг яллиғланиш касалликлари, панкреатит);

парентерал озиқлантиришни талаб қилувчи бошқа ҳолатлар (хавфли ўсмалар, жарроҳлик аралашувларидан олдинги ва кейинги ҳолатлар) да қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат вена ичига, томчилаб, секин, беморнинг аҳволини синчков назорати остида юборилади. Препаратнинг дозаси ҳар бир пациент учун унинг ёши, тана вазни, катаболизм даражаси ва беморнинг оғирлигига қараб индивидуал равишда танланади.

Катталар: вена ичига, томчилаб, аминокислоталар 0,6-1 г ҳисобида (суткада 1 кг тана вазнига 20 мл гача эритма) юборилади.

Катаболик ҳолатларда – 1,3-2 г (суткада 1 кг тана вазнига 50 мл гача эритма) юборилади.

2-18 ёшгача бўлган болалар: аминокислоталар 1,0-2,0 г (суткада 1 кг тана вазнига 40 мл гача эритма) юборилади.

Юборилиш тезлиги: минутига 60 томчи тезлик билан юборилади, соатига 180 мл га тўғри келади.

Максимал суткалик дозаси: 2 г аминокислота/кг юборилади (суткада 1 кг тана вазнига
40 мл га тўғри келади.

Жигар ва буйрак етишмовчилигида дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилади: оқсилларга бўлган эҳтиёж суткада 0,8-1,1 г/кг (суткада 16-22 мл/кг) ни ташкил этади.

Организмнинг суюқликка ва калорияга бўлган эҳтиёжи юқори бўлганида препаратнинг ҳисобланган миқдори электролитлар, глюкоза ва бошқаларни бир вақтда ёки навбатма-навбат юбориш билан тўлдирилиши мумкин. Қисман перорал озиқланиш имкони бўлганида препаратнинг миқдори перорал юбориладиган суюқлик ва калориянинг миқдорига мувофиқ равишда камайтирилади. Препарат пациент энтерал ёки перорал озиқлантиришга бутунлай ўтгунигача қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Юз бериши мумкин бўлган таъсирлар: қон қуйилишлари, игна киритилганида венани шикастланиши оқибатида юзага келган бактериал ёки замбуруғли трамбофлебитлар; эшакеми, анафилактик реакциялар.

Кам ҳолларда: кучли терлаш, кўнгил айниши, қусиш, эт увишиши, тахикардия (айниқса препарат юқори тезликда юборилганида); фолатлар танқислиги (фолат кислотасини ҳар куни қабул қилиш зарур); жигар ферментларининг фаоллигини ошиши; гипербилирубинемия кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

гемодинамикани ҳаёт учун хавфли бўлган нотурғунлиги (шок);

гипоксия;

декомпенсация босқичидаги юрак етишмовчилиги;

оғир даражадаги буйрак ва жигар етишмовчилиги;

аминокислоталар алмашинувини бузилиши;

гипергидратация;

гиперкалиемия;

гипернатриемия;

метаболик ацидоз;

ҳомиладорлик ва лактация даври;

2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан номутаносиб (бошқа дори воситалари билан назоратсиз аралаштириш мумкин эмас).

Аргининни тиазидли диуретиклар ва аминофиллин билан бир вақтда юбориш қонда инсулиннинг миқдорини оширади.

Аргинин спиронолактон билан бир вақтда қўлланганида оғир гиперкалиемия ривожланиши мумкин.

Эстрогенлар ва перорал контрацептивлар Нутримакс билан бир вақтда қўлланганида, ўсиш гормонининг даражасини аргинин таъсирида ошишини кучайтириши, ва аргининга нисбатан глюкагон ва инсулиннинг жавобини пасайтириши мумкин. Инсулин аргинин чақириши мумкин бўлган гиперкалиемияга қаршилик қилади.

Препаратни юборишда аргинин натрий тиопентал билан номутаносиб эканлигини ҳисобга олиш лозим.

 

Махсус кўрсатмалар

Зардобнинг осмолярлиги ошганида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Инфузияни аста-секин юбориш лозим, чунки аминокислоталарни тез юбориш уларни организмдан ўзгармаган ҳолда тез чиқиб кетишига олиб келади ва уларни қўллаш самараси йўқолади.

Қондаги сув ва электролитлар мувозанатини, глюкозанинг концентрациясини, кислота-ишқорий таркибини ва жигар ҳамда буйрак функциясини назорат қилиш керак.

Тўлиқ парентерал озиқлантириш учун бир вақтда витаминлар ва микроэлементларни қўшиш лозим.

Препарат, аминокислоталарнинг катта миқдорини юбориш жигар энцефалопатияси ривожланишини чақириши мумкин бўлган жигар касалликлари билан хасталанган пациентларга юборилганида; сепсисда; номаълум этиологияли гипертермияда; суюқликни қабул қилишни чеклаш талаб этилган пациентларга, жумладан артериал гипертензияда; натрий тиопентал, спиронолактон, тиазидли диуретиклар, аминофиллин билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Аминокислоталар сақловчи эритмаларни микроблар билан ифлосланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли, бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратнинг клиник тадқиқотлари ўтказилмаган. Бироқ парентерал озиқлантириш учун аминокислота эритмаларини қўллашга нисбатан мавжуд клиник тажриба, кўрсатилган даврларда аёллар учун бирор-бир ҳавф бор деб тахмин қилишга асос бўлмайди. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллашдан олдин кутиладиган фойда ва мумкин бўлган ҳавф нисбатини баҳолаш керак.

Болаларда қўлланиши

Болалар аминокислоталарга бўлган эҳтиёж ўзига хос бўлганлиги туфайли, 2 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш мумкин эмас. Умуман ўсиб бораётган бола учун азотнинг, катта ёшдаги беморларга нисбатан юқорироқ дозаси талаб этилади. Препарат
2 ёшдан бошлаб болаларга қўлланганида препаратнинг дозаси уларнинг ёши, тана вазни ва мавжуд касалликларига мувофиқ равишда аниқланиши керак, зарурат бўлганида перорал ва энтерал юбориш учун оқсил сақловчи бошқа препаратларни қўллаш керак. Препарат юборилганида суткалик дозага мувофиқ келган ҳажмдаги флаконларни қўллаш лозим. Бундан ташқари, энергия манбалари, витаминлар ва микроэлементларни педиатрик дори шаклларини қўшимча равишда юбориш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти

Препарат фақат стационар шароитларида қўлланади.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: препаратни катта дозаларда буюриш ёки жуда тез юбориш ацидоз, жигар ва буйрак функциясини бузилиши, юракнинг чап қоринчасини ўткир етишмовчилиги, ўпка шиши, гипераммониемия, гиперкалиемияга олиб келиши мумкин.

Даволаш: препаратни юборишни тўхтатиш лозим. Симптоматик даволаш ўтказилади. Махсус антидоти йўқ. Гиперкалиемияни бартараф этиш учун 200-500 мл 10% ли глюкоза эритмасини, ҳар 3-5 г глюкозага 1-3 ТБ инсулинни қўшиб юбориш лозим. Ҳаёт учун хавфли бўлган ҳолатларда диализ ўтказилиши лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Препарат 250 мл ва 500 мл дан шиша флаконларда. 1 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қоронғи ва қуруқ жойда сақлансин.

Болалардан асранг. Музлатилмасин.

 

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Ишлаб чиқарувчи

“Shandong Qidu Pharmaceutical Co., Ltd”, ХХР

Манзили: Linzi District, Zibo City, Hongda Road on the 17th, China.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«Origin Solution» МЧЖ,

100090, Тошкент ш., А. Каххор кўч., 150А

Тел.: +99890 953 83 82

 

Улашиш: