• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Нуклео ц.м.ф. форте капсулалар

Home Йўриқномалар Нуклео ц.м.ф. форте капсулалар
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НУКЛЕО Ц.М.Ф. ФОРТЕ

NUCLEO C.M.F. FORTE

 

Препаратнинг савдо номи: Нуклео ц.м.ф. форте

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 5 мг цитидин-5-монофосфатининг динатрийли тузини, уридин-5-трифосфатининг тринатрийли тузи, уридин-5-дифосфатининг динатрийли тузи, уридин-5-монофосфатининг динатрийли тузини, ҳаммаси бўлиб 3 мг (1,330 мг тоза уридинга тўғри келади) сақлайди;

ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, натрий цитрати, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, маннит (Е 421)

Таърифи: оқ, гигроскопик кукун сақловчи мовий рангли қопқоқча ва кулранг корпусли №2 капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи. нерв тизимига таъсир қилувчи воситалар.

АТХ коди: N07XX

Фармакологик хусусиятлари

Нуклео Ц.М.Ф. Форте ўз таркибида марказий нерв тизими (МНТ) касалликларини даволаш учун кенг қўлланиладиган нуклеотидлар: цитидин монофосфати (ЦМФ) ва уридин трифосфатини (УТФ) сақлайди.

Биокимёвий нуқтаи назардан ушбу компонентларнинг таъсири қуйидагича:

ЦМФ нейронал мембрана, асосан сфингомиелин – миелин қобиқнинг асосий компонентини шакллантирувчи липидлар комплексининг синтезида иштирок этади. Шунингдек ЦМФ нуклеин кислоталарининг (ДНК ва РНК) ўтмишдоши ҳисобланади, у ўз навбатида хужайра метаболизмининг (масалан, оқсил синтезида) асосий элемента ҳисобланади.

УТФ ЦМФ таъсирини тўлдириб гликолипидлар, нейронал структуралар ва миелин қобиқнинг синтезида кофермент сифатида таъсир қилади. Бундан ташқари УТФ мушакларни қисқариш жараёнида энергия манбаи сифатида таъсир қилади.

ЦМФ ва УТФ асосан миелин қобиқ ва бошқа нерв структуралари асосини ташкил қилувчи фосфолипидлар ва гликолипидлар синтезида иштирок этади. Бу жадал метаболик фаолликка ёрдам беради. Бу ўз навбатида периферик нервларни шикастланишида демиелинизацияни бошқариб миелин қобиқнинг регенерация жараёнларига ёрдам беради. Шундай қилиб, ЦМФ ва УТФ таъсирларининг бирлашиши миелин қобиғининг регенерацияси, нерв қўзғалишини тўғри ўтказилиши ва мушак трофикасини тикланишига ёрдам беради.

Нуклео Ц.М.Ф. Форте ўз таркибида физиологик маҳсулотлар сақлайди. Ундаги экзоген ва эндоген компонентларни миқдорий аниқлаш мураккаблиги сабабли препаратда классик фармакокинетик текширишларни ўтказиш имконияти йўқ. Шунингдек катта радиологик юкланиш сабабли радиоактив нишонланган маҳсулот билан тахлил ўтказиш имконияти йўқ.

Қўлланилиши

Суяк-бўғим (ишиас, радикулит), метаболик (алкоголли, диабетик полинейропатия), инфекцион (ўраб олувчи темиратки) невропатияларини ва Белла фалажини даволаш.

Юз, уч шохли нерв, қовурғалараро невралгия, люмбагони даволаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Нуклео Ц.М.Ф. Форте ичга қабул қилинади.

Катталар: 1-2 капсуладан суткада 2 марта.

5 ёшдан ошган болалар: 1 капсуладан суткада 2 марта.

Нуклео Ц.М.Ф. Форте овқатдан олдин ёки кейин қабул қилиниши керак. Зарурати бўлганида капсулаларни қабул қилиш шифокор тавсиясига кўра 20 суткага узайтирилиши мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Таърифланмаган. Юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган ножўя реакцияларни пайдо бўлиш ҳолларида шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг алоҳида компонентларига маълум аллергик реакциялар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши: агар шифокор фикрича она учун кутилаётган ижобий самара ҳомила/бола учун потенциал хавфдан юқори бўлса препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти: нуклео Ц.М.Ф. Форте транспорт воситаларини бошқариш ва мураккаб механизмлар билан  ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Болалар. препарат 5 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг паст токсиклигини эътиборга олиб, ҳатто тасодифан терапевтик доза ошириб юборилганида ҳам заҳарланишнинг эҳтимоли кам.

 

Чиқарилиш шакли

15 капсуладан блистерда, 2 блистердан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Болалар олаолмайдиган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6
445 Views
ОлдингисиВиролекс ритма тайёрлаш учун кукун04.05.2018
Вируснет04.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Нуклео ц.м.ф. форте капсулалар
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks