Skip to main content

Виролекс ритма тайёрлаш учун кукун

Улашиш:
  Reading time 12 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИРОЛЕКС

VIROLEX

 

Препаратнинг савдо номи: Виролекс

Таъсир этувчи модда (ХПН): ацикловир

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250 мг ацикловир (натрийли тузи кўринишида).

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита.

АТХ коди: J05AB01

Фармакологик хусусиятлари

Ацикловир – герпес вируси, шу жумладан Herpes simplex (I ва II тип), Varicella zoster, Epstein Barr virus, Cytomegalovirus ларга қарши фаолликка эга пурин нуклеозидининг синтетик аналогидир.

Ацикловир юқори танлаб таъсир қилиш қобилиятига эга. Вирус билан инфекцияланган хужайраларнинг тимидинкиназаси ацикловирни кетма-кет ацикловир монофосфати, дифосфати ва трифосфатига айлантиради. Ацикловир трифосфати вирус ДНК-полимеразасини ингибиция қилади ва вирус ДНК сида деоксигуанозин трифосфатини рақобатли ўрнини босади. Шундай қилиб, нуқсонли вирус ДНК шаклланади, бу янги вируслар репликациясини сусайтиради.

Ацикловир 1 ва 2 тип Herpes simplex вируси сувчечак чақирувчи ва ўраб олувчи темиратки (Varicella zoster), Эпштейн-Барр вирусига нисбатан самарали (вирусларнинг турлари ацикловирнинг МБК кўрсаткичини ошиб бориши тартибида берилган). Ацикловир цитомегаловирусга (ЦМВ) нисбатан ўртача самарали.

Герпесда тошманинг янги элементларини пайдо бўлишини олдини олади, тери диссеминацияси ва висцерал асоратларнинг эҳтимолини камайтиради, қатронлар ҳосил бўлишини тезлаштиради, ўраб олувчи темираткининг ўткир босқичида оғриқни камайтиради. Иммунитетни рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

2,5 мг/кг, 5 мг/кг ва 10 мг/кг дозада 1 соат давомида вена ичига томчилаб юборилганда максимал концентрацияси мувофиқ равишда 5,1, 9,8 ва 20,7 мкг/мл ни ташкил қилади. Максимал концентрацияси 7 соатдан кейин мувофиқ равишда – 0,5, 0,7 ва 2,3 мкг/мл ни ташкил қилади. Препаратни 1 ёшдан ошган болаларга 250 ва 500 мг/кв.м. дозада буюрилганда максимал ва минимал концентрацияси катталарга 5 ва 10 мг/кг дозада буюрилгандагига ўхшаш бўлади.

Янги туғилган чақалоқлар ва 3 ойликкача бўлган болаларда 10 мг/кг дозада суткада
3 марта 1 соат давомида вена ичига томчилаб юборилганда максимал концентрацияси
13,8 мкг/мл ва минимал концентрацияси – 2,3 мкг/мл ни ташкил қилади.

Ацикловир гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралади. Ацикловир аъзолар ва тўқималарга (шу жумладан, бош мия, буйраклар, ўпка, жигар, кўз ёши суюқлиги, ичак, мушаклар, талоқ, бачадон, қин секрети, сперма, амниотик суюқлик, герпетик пуфаклар ичидагиси) яхши киради.

Плазма оқсиллари билан боғланиши 9-33% ни ташкил қилади.

9-карбоксиметоксиметилгуанин (8,5-14% ацикловир) метаболитини ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди. Калавалар фильтрацияси ва каналчалар секрецияси йўли билан асосан буйраклар орқали чиқарилади: вена ичига юборилганда – 80% ўзгармаган кўринишда камроқ миқдорда (2% дан камроқ) ичак орқали чиқарилади.

Вена ичига юборилганда ярим чиқарилиш даври катталарда 2,9 соат, 3 ойликкача бўлган болаларда 3,8 соат (суткада 3 марта 10 мг/кг 1 соат давомида вена ичига томчилаб юборилганда), 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда – 2,6 соатни ташкил қилади.

Оғир даражадаги сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда – 20 соат, гемодиализда – 5,7 соатни (бунда плазмада ацикловирнинг концентрацияси дастлабки кўрсаткичдан 60% га пасаяди) ташкил қилади.

Буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренсига боғлиқ равишда) қуйидагиларни ташкил қилади: креатинин клиренси (КК) минутига 80 мл – 2,5 соат, минутига 50-80 мл – 3 соат, минутига 15-50 мл – 3,5 соат, анурияда – 19,5 соат, гемодиализ ўтказиш вақтида – 5,7 соат, доимий амбулатор перитонеал диализда – 14-18 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

  • Бирламчи ва қайталанувчи оғир генитал герпесни даволаш (шу жумладан, иммунитетни бузилиши бўлган пациентларда).
  • Иммунитети сусайган беморларда оддий герпес вируси чақирган тери ва шиллиқ қаватларни шикастланиши билан кечувчи бирламчи ва қайталанувчи оддий герпесни даволаш.
  • 1 и 2 тип Herpes simplex вируси чақирган энцефалит.
  • Иммунитетни бузилиши бўлган ва иммун статусни бузилиши бўлмаган беморларда Varicella zoster вируси чақирган ўраб олувчи герпесни даволаш.
  • Кўзларни, қулоқларни шикастланиши билан кечувчи, шунингдек 50 ёшдан ошган пациентларда ўраб олувчи герпесни даволаш.
  • Янги туғилган чақалоқларда Herpes simplex вируси чақирган тарқалган инфекция.
  • Иммунитетни бузилиши бўлган беморларда сувчечакни даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига томчилаб камида 1 соат давомида юборилади.

Флакон ичидагиси қўллашдан бевосита олдин асептик шароитларда эритилади. Эритма тайёрлаш учун инъекция учун сув ёки натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси ишлатилади: флаконга 10 мл эритма қўшилади ва тўлиқ эригунча жадал чайқатилади. Тайёрланган эритма кейинчалик ацикловирнинг якуний концентрацияси – 0,5% (5 мг/мл) гача қўшимча равишда суюлтирилади: одатда бир флакон ичидагиси камида 50 мл физиологик эритмада ёки мувофиқ равишда иккита флакон ичидагиси (500 мг ацикловир) – 100 мл физиологик эритмада суюлтирилади. Шундай қилиб, тайёрланган эритма вена ичига секин ёки томчили инфузия учун ишлатилади.

Инфузион эритманинг ҳажми минимизация қилиниши керак бўлган болалар ва янги туғилган чақалоқларга эритмани юбориш учун бир флакон ичидагиси (250 мг ацикловир) 10 мл инъекция учун сув ёки физиологик эритмада эритиш керак. Сўнгра 1:5 нисбатга мувофиқ миқдорда инфузион эритма қўшилади. Масалан, 100 мг ацикловир сақловчи эритмани тайёрлаш учун 4 мл тайёрланган эритмага 5 мг/мл ацикловир концентрацияли эритма ҳосил бўлгунча 20 мл инфузион эритма қўшиш керак.

Инфузион эритмалар сифатида қуйидагилар ишлатилади: натрий хлоридининг изотоник эритмаси (0,9% ли) ёки Рингер лактат эритмаси.

Тайёрланган эритма 15оС дан 25оС гача ҳароратда 12 соат давомида турғунлигини сақлайди.

Эритмаларни музлатиш мумкин эмас. Инфузия учун тайёрланган эритмаларда бирон-бир хиралашиш ёки кристаллизация аниқланганда, уларни ишлатиш мумкин эмас.

Катталарга:

Ацикловир доимий тезликда 1 соат давомида томчилаб вена ичига юборилади.

Оғир даражадаги генитал герпесда: бошланғич даволаш – катталар ва 12 ёшдан ошган болалар – 5 мг/кг дан ҳар 8 соатда 5-7 кун давомида; 12 ёшгача бўлган болаларга –
250 мг/м2 дан ҳар 8 соатда 5-7 кун давомида буюрилади.

Иммун статусини пасайиши бўлган беморларда тери ва шиллиқ қаватларни шикастланиши билан кечувчи оддий герпесни даволаганда: катталар ва 12 ёшдан болаларга – 5-10 мг/кг дан ҳар 8 соатда 7 кун давомида; 12 ёшгача бўлган болаларга –
250 мг/м2 дан ҳар 8 соатда 7 кун давомида буюрилади.

1 ва 2 тип Herpes simplex вируси чақирган энцефалит: катталар ва 12 ёшдан болаларга – 10 мг/кг дан ҳар 8 соатда, 3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 20 мг/кг дан ҳар 8 соатда (ёки 500 мг/м2 ҳар 8 соатда) буюрилади. Даволаш курси ўртача 20 кунни ташкил қилади.

Иммунитетни бузилиши бўлган беморларда Varicella zoster вируси чақирган ўраб олувчи герпесда: катталар ва 12 ёшдан болаларга – 10 мг/кг дан ҳар 8 соатда 7-10 кун давомида; 12 ёшгача бўлган болаларга – 20 мг/кг дан ҳар 8 соатда (ёки 500 мг/м2 ҳар 8 соатда) 7-10 кун давомида буюрилади.

Herpes simplex вируси чақирган янги туғилган чақалоқлардаги тарқалган инфекция: янги туғилган чақалоқлар ва 3 ойликкача бўлган болаларга – 10 мг/кг дан ҳар 8 соатда буюрилади. Даволаш курси ўртача 10 кунни ташкил қилади. дозани ҳар 8 соатда 15-
20 мг/кг гача ошириш мумкин, лекин бундай дозаларни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Кекса ёшдаги пациентлар

Дозани камайтириш талаб этилиши мумкин.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлганида

Креатинин клиренсиДоза
Минутига 25-50 млҲар 12 соатда тана вазнига 5-10 мг/кг ёки 500 мг/м2
Минутига 10-25 млҲар 24 соатда тана вазнига 5-10 мг/кг ёки 500 мг/м2
Минутига 0-10 млПеритонеал диализда бўлган пациентларга ҳар 24 соатда тана вазнига 2,5-5 мг/кг ёки 250 мг/м2

Гемодиализда бўлган пациентларга ҳар 24 соатда тана вазнига 2,5-5 мг/кг ёки 250 мг/м2

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан: иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни (АБ) пасайиши.

Марказий нерв тизими (МНТ) томонидан: бош оғриғи, ҳолсизлик, бош айланиши, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, қўзғалиш ёки уйқучанлик, иситма, тремор, тиришишлар, руҳий бузилишлар (шу жумладан, делирий), кома. Бу реакциялар препаратни юқори дозаларда вена ичига қабул қилаётган беморларда, шунингдек буйрак етишмовчилиги ва ОИТС бўлган пациентларда эҳтимоли юқори ва одатда қайтувчан характерга эга.

Сийдик-таносил тизими томонидан: периферик шишлар, гематурия, қонда мочевина ва креатинин концентрациясини ошиши (лекин, доза тўғри танланганда ва суюқлик адекват тушишида кузатилмайди), ўткир буйрак етишмовчилиги.

Қон яратиш тизими томонидан: анемия, лейкопения, лейкоцитоз, нейтропения ёки нейтрофилез, тромбоцитопения ёки тромбоцитоз, ДВС-синдром, гемолиз.

Аллергик реакциялар: аллергик тери реакциялари (қичишиш, тошма, Лайелл синдроми, эшакеми, кўп шаклли эритема, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), анафилактик реакциялар.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни бузилиши.

Маҳаллий реакциялар: юбориш жойида флебит ёки яллиғланиш.

Бошқалар: лимфоаденопатия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Ацикловир ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик;
  • Лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: ацикловир буйрак етишмовчилиги (нефротоксик таъсири хавфи), кекса ёшдаги пациентларга, дегидратацияда, неврологик бузилишларда ёки цитотоксик дори воситаларини қабул қилишга неврологик реакцияларда (шу жумладан, анемнезда), ҳомиладорлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эритмаларни аралаштирганда вена ичига юбориш учун ацикловирнинг ишқорий реакциясини (рН 11) эътиборга олиш керак.

Иммунитетни рағбатлантирувчи воситалар билан бир вақтда буюрилганда самарани кучайиши кузатилади. Пробенецид билан бир вақтда қўлланилганида ацикловирнинг каналчалар секрецияси пасаяди ва шу сабабли ацикловирнинг қон плазмасида концентрацияси ва ярим чиқарилиш даври ошади. Ацикловирни нефротоксик препаратлар билан бирга буюрилганда нефротоксик таъсир ривожланиши хавфи ошади (айниқса буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда). Микофенолат мофетил ва ацикловирни бир вақтда буюрилганда иккала препаратларнинг плазмадаги концентрацияси ошади.

Ацикловир биологик ёки коллоид эритмалар, гидроксибензой эфирлар (парабенлар) билан номутаносиб ва чўкмага тушиши мумкин (фармацевтик номутаносиблик).

Махсус кўрсатмалар

Ацикловирни қўллаганда айниқса вена ичига тез юборилганда, нефротоксик препаратларни бир вақтда қўллаганда, буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ва дегидратацияда ацикловирнинг кристалларидан чўкма тушиши оқибатида ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

Ацикловирни қўллаганда қон плазмасида мочевина ва креатинин даражасини назорат қилиш керак.

Иммунитети сусайган беморларни ацикловир билан узоқ муддатли даволаш унинг таъсирига сезгир бўлмаган вирус штаммларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Кекса ёшдаги беморларни даволаш сув юкламасини етарли даражада оширганда ва шифокор назорати остида олиб бориш керак, чунки бу тоифадаги пациентларда ацикловирнинг ярим чиқарилиш даври ошади.

Препаратни юқори дозада қабул қилаётган беморларда (масалан, герпетик энцефалитда) пациентнинг организмига етарли даражада суюқлик тушишини таъминлаш керак. Ацикловир герпесни жинсий йўл орқали юқишини олдини олмайди, шунинг учун даволаш даврида, ҳатто клиник кўринишлар бўлмаганида ҳам жинсий алоқадан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорликда она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.

Ацикловир кўкрак сути билан ажралади, шунинг учун лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Тайёрланган эритмани тайёрланган вақтдан кейин 12 соат давомида ва хона ҳароратида (15оС дан 25оС гача) сақланганда ишлатиш мумкин. Препаратнинг ишлатилмаган эритмаларини совутгичда узоқ вақт сақлаш мумкин эмас.

Инфузия учун эритилган ацикловирни ичга қабул қилиш мумкин эмас ва кўзларга тушишидан сақланиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: азот мочевинани ошиши, гиперкреатининемия, буйрак фаолиятини бузилиши, летаргия, тиришишлар, кома.

Даволаш: ҳаётий муҳим фаолиятларни бир маромда сақлаб туриш, гемодиализ (перитонеал диализ самараси камроқ).

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун кукун, 250 мг. Резина тиқин, алюмин қалпоқча ва пластик ҳимоя қопқоқ билан беркитилган тиниқ, рангсиз шишали флакон. 5 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш: