Skip to main content

Вируснет

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИРУСНЕТ®

VIRUSNET®

Препаратнинг савдо номи: Вируснет®

Таъсир этувчи модда (ХПН): Арбидол гидрохлориди.

Дори шакли: Капсулалар.

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи модда: Арбидол гидрохлориди – 100 мг.

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, микрокристаллик целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, кросповидон, кальций стеарати.

Таърифи: Оқ ёки сарғиш рангли кукун сақлаган сариқ рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Вирусларга қарши воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Вирусларга қарши восита, А ва В гриппи вирусларини специфик бостиради. Вирусларга қарши таъсири, вирус ҳужайраси билан контактида вируснинг липид қаватини ҳужайра мембраналари билан бирикишини бостириши билан боғлиқ. Шунингдек интерферонни индукцияловчи хусусиятларга хам эга, иммунмодулятор таъсир кўрсатади, иммунитетнинг гуморал ва ҳужайра реакцияларини, макрофагларнинг фагоцитар фаолиятини рағбатлантиради, натижада организмнинг вирусли инфекцияларга чидамлилигини оширади.

Вирусли инфекцияларда препаратнинг терапевтик самарадорлиги умумий интоксикацияни ва гриппнинг клиник кўринишларини яққоллигини пасайиши, касалликнинг давомийлигини қисқариши билан намоён бўлади. Гриппдан кейинги асоратларни ривожланишини олдини олади.

Фармакокинетикаси

Тез сўрилади. Аъзолар ва тўқималар бўйлаб тез тақсимланади. 100 мг дозада қабул қилинганда максимал концентрациясига (Сmax) – 1.5 соатдан кейин эришилади.

Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври (Т½) 17-21 соатни ташкил қилади. Тахминан 40% ўзгармаган ҳолда, асосан сафро билан (38,9%) ва оз миқдорда (0,12%) буйрак орқали чиқарилади. Биринчи сутка давомида юборилган дозанинг 90% чиқарилади.

Қўлланилиши

Катталар ва болаларда қуйидагиларни олдини олиш ва даволаш учун қўлланади:

А ва В гриппи, ЎРВИ (шу жумладан бронхит ва пневмония билан асоратланган); иккиламчи иммунтанқислиги ҳолатлари;

Сурункали бронхит, пневмония ва қайталанувчи герпетик инфекцияларни мажмуавий даволаш таркибида;

Операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш ва иммун ҳолатни меъёрлаштириш;

6 ёшли ва ундан катта болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга, овқат қабул қилишдан олдин буюрилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун бир марталик доза – 200 мг, 6-12 ёшли болалар учун – 100 мг ни ташкил қилади.

Носпецифик профилактика учун

Грипп ва бошқа ЎРВИ ли беморлар билан бевосита контактда бўлганда:

6-12 ёшли болаларга – 100 мг; 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан  суткада бир марта 10-14 кун давомида буюрилади.

Грипп ва бошқа ЎРВИ эпидемияси даврида сурункали бронхитни зўрайишини, герпетик инфекцияни қайталанишини олдини олиш учун:

6-12 ёшли болаларга – 100 мг; 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан ҳафтада икки марта 3 ҳафта давомида буюрилади.

Операциядан кейинги асоратларни олдини олиш учун:

6-12 ёшли болаларга – 100 мг; 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг дан  операциядан 2 сутка олдин, сўнгра операциядан кейинги 2 ва 5-суткаларда буюрилади.

Даволаш учун

Асоратсиз грипп ва бошқа ЎРВИ ларда:

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 200 мг дан, 6-12 ёшли болаларга – 100 мг дан суткада 4 марта 5 кун давомида буюрилади.

Асоратларни (бронхит, пневмония ва бошқалар) ривожланиши билан кечувчи грипп ва бошқа ЎРВИ ларда:

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 200 мг дан, 6-12 ёшли болаларга – 100 мг дан суткада 2 марта 5 сутка давомида, сўнгра бир марталик доза ҳафтада 1 марта, 4 ҳафта давомида буюрилади.

Сурункали бронхит, герпетик инфекцияни мажмуавий даволашда:

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 100 мг дан суткада 3 марта, 6-12 ёшли болаларга – 100 мг дан суткада 1 марта ёки 3 кун давомида 1 марта, 3-4 ҳафта давомида буюрилади;

Ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволашда:

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга  – 200 мг дан, 6-12 ёшли болаларга – 100 мг дан кунига 4 марта 5 сутка давомида буюрилади.

Оғир ҳолларда:

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 200 мг, 6-12 ёшли болаларга – 100 мг дан кунига 3 марта 5 сутка давомида, сўнгра бир марталик доза  ҳафтада 2 марта 3-4 ҳафта давомида буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– 6 ёшгача бўлган болалар;

– препаратга юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалар билан буюрилганда салбий таъсирлари аниқланмаган.

Махсус кўрастмалар

Препарат марказий нейротроп фаолликни намоён қилмайди, ва уни тиббиёт амалиётида юқори диққат ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи турли касбдаги (шу жумладан, транспорт ҳайдовчилари, операторлар) амалда соғлом шахсларда профилактика мақсадларида қўллаш мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар контур уяли ўрамларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: