Skip to main content

Нозепам

Улашиш:
  Reading time 17 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НОЗЕПАМ

NOZEPAM

 

Препаратининг савдо номи: Нозепам

Таъсир этувчи модда (ХПН): оксазепам (оxazepam).

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг оксазепам;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, қанд, поливинилпирролидон, кальций стеарати.

Таърифи: оқ ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли, яссицилиндрик таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: анксиолитик воситалар, бензодиазепин ҳосилалари.

АТХ коди: N05BA04

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Нозепам препаратининг таъсир этувчи моддаси – оксазепам бензодиазепин ҳосиласи бўлиб, ўртача анксиолитик, шунингдек седатив ва ухлатувчи таъсирларга эга. Анксиолитик таъсири хавотирлик, қўрқув ҳисси ва қўзғалишни камайиши кўринишида; седатив таъсири – психомотор қўзғалишни ва диққатни жамлашни камайиши, реакция тезлигини пасайиши кўринишида; ухлатувчи таъсири – хавотирлик чақирган уйқусизлик ҳолларида уйқуга кетишга ва уйқу давомийлигини ошиши кўринишида намоён бўлади.

Миорелаксация қилувчи ва тиришишга қарши таъсири камроқ намоён бўлган.

Таъсир механизми охиригача ўрганилмаган. Транквилизаторлар пўстлоқ ости марказлари (таламус ва лимбик тизим) қўзғалишларини, шунингдек миорелаксация чақирувчи полисинаптик спинал рефлексларни сусайтиради деб тахмин қилинади. Бензодиазепин ҳосилалари ГАМК-эргик жараёнларни кучайтириб, специфик бензодиазепин рецепторлари билан боғланиб, ўзининг пўстлоқ ости марказларига таъсирини амалга оширади ва шу орқали тинчлантирувчи самара чақиради.

Фармакокинетикаси

Оксазепам меъда-ичак йўлларидан яхши (90-100%) сўрилади. Фаол модданинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига бир марталик доза қабул қилингандан кейин 1-3 соат ўтгач эришилади.

Оксазепамнинг 95-98% плазма оқсиллари билан боғланади. Тақсимланиш ҳажми
0,6-2 л/кг ни ташкил этади. Такрорий дозалар қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги барқарор концентрациясига 2-3 кун давомида эришилади. Оксазепам гематоэнцефалик тўсиқ, шунингдек йўлдош тўсиғи орқали осон киради, кўкрак сути билан ажралади.

Оксазепам жигарда оксазепам-о-глюкуронидгача (асосий фаол бўлмаган метаболити) тез метаболизмга учрайди. Бундан ташқари яна 6 та фаол бўлмаган метаболитларининг оз миқдори, қисман глюкуронид метаболитлари аниқланган. Ярим чиқарилиш даври ҳар бир одамда индивидуал бўлади ва 5 соатдан 15 соатгачани ташкил қилади.

Дозанинг 87% дан кўпроғи метаболитлари кўринишида сийдик билан, 10% дан камроғи – ичак йўллари орқали чиқарилади.

Буйрак етишмовчилиги ҳолатида метаболик клиренси ва эркин оксазепамнинг қон плазмасидаги концентрацияси норма чегарасида бўлади, лекин оксазепам-о-глюкурониднинг давомли ярим чиқарилиш даври туфайли тўпланиши мумкин. Аҳлат билан чиқарилиши буйрак етишмовчилигининг оғирлик даражасига қараб ошади.

Оксазепамнинг метаболизми жигарда амалга ошганлиги туфайли, жигар етишмовчилиги ҳолатида оксазепамнинг терапевтик самараси ва ножўя реакциялари кучайиши мумкин.

Қўлланилиши

Хавотирлик, қўрқув, қўзғалиш, юқори таъсирчанлик билан бирга кечувчи невротик ҳолатлар.

Хавотирлик ҳолати чақирган уйқусизлик.

Алкоголли абстинент синдромини мажмуавий даволашда қўлланади.

Нозепам депрессия ёки депрессия билан боғлиқ хавотирликни монотерапиясида қўлланмайди.

Ҳар кунги муаммолар билан боғлиқ бўлган танглик ва безовталик, препаратни қўллашга кўрсатма бўлмайди.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, суюқлик билан бирга қабул қилинади.

Терапевтик самарага эришиш учун минимал самарали дозани қўллаш керак. Даволаш курси имконият даражада қисқа бўлиши керак.

Хавотирлик, қўрқув, қўзғалиш, юқори таъсирчанлик билан бирга кечувчи невротик ҳолатлар: катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 24 соат давомида 10-30 мг 3-4 мартани ташкил қилади. Амбулатор даволашда одатда суткалик доза 20-30 мг (икки қабулда – эрталаб ва кечқурун) ни ташкил қилади. Оғирроқ ҳолларда доза 3 қабулга бўлиб, 60 мг гача оширилади, кўпроқ қисмини кечасига буюрилади. 60 мг дан юқори суткалик доза фақат стационар даволашда буюрилади.

Максимал суткалик доза – 120 мг.

Ўткир ҳолларда бир марталик доза ёки бир неча кун давомида даволаш билан чекланиш мумкин.

12 ёшгача бўлган болаларда Нозепамни қўллаш мумкин эмас.

Хавотирлик ҳолати чақирган уйқусизликда: 10-30 мг дан уйқуга кетишдан ярим соат-бир соат олдин. Максимал бир марталик доза – 50 мг.

Алкоголли абстинент синдромини мажмуавий даволашда: 10-30 мг дан кунига 3-4 марта.

Кекса ёшдаги, заиф беморлар учун, жигар ва буйраклар функциясини бузилишлари, юрак ва ўпка етишмовчилигида, шунингдек бош миядаги органик ўзгаришларда суткалик доза 10 мг (эрталаб ва кечқурун 5 мг) ни ташкил қилади, зарурати бўлганида эҳтиётлик билан 15 мг гача оширилади.

Даволаш давомийлиги

Даволаш бошланганидан тахминан 2 ҳафтадан кейин препаратни қабул қилишни давом эттирилиши учун кўрсатмалар борлигига ишонч ҳосил қилиш керак, чунки 4 ҳафтадан кўпроқ узлуксиз қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Нозепамни ҳар куни бир неча ҳафта давомида қўллаш жисмоний ва рухий қарамликни чақириши мумкин. Узоқ муддатли даволашнинг зарурати бўлганида (бир неча ой) бўлиб-бўлиб даволаш усули қўлланади – бир неча кунга қабул тўхтатилади ва яна индивидуал равишда танланган терапевтик доза уни қўллашга қайтилади.

Дозани аста-секин пасайтириб, айниқса юқори дозалар қўллаганидан кейин, препаратни қўллаш бекор қилинади. Препаратни кескин бекор қилиш абстиненция синдромини чақириши мумкин.

Агар навбатдаги дозани қабул қилишни унутган бўлсангиз ва кейинги дозани қабулигача вақт оралиғи етарли бўлса, кечиктирмасдан дозани қабул қилинг. Ҳеч қачон дозани икки марта қабул қилманг.

 

Ножўя таъсирлари

Нозепам бошқа дори воситалари каби гарчи улар ҳамма пациентларда бўлмасада ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Ножўя самараларнинг тез-тезлиги бўйича таснифи: жуда тез-тез – (≥1/10); тез-тез – (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас).

Ножўя таъсирлар индивидуал ҳисобланади ва дозанинг катталигига боғлиқ.

Қон ва лифатик тизим томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда – қон яратилишини бузилишлари (лейкопения).

Руҳиятни бузилишлари

Тез-тез эмас – дезориентация.

Кам ҳолларда – парадоксал реакциялар (яққол қўзғалиш, уйқусизлик, галлюцинациялар, алаҳсираш, тажавузкорлик, ноадекват ҳулқ). Парадоксал реакциялар одатда кекса ёшдаги ва руҳий касаллиги бўлган пациентларда, шунингдек препарат ва алкоголни бир вақтда қўллагандан кейин кузатилади. Бундай ҳолларда препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез – уйқучанлик, енгил бош оғриқлари, реакцияни секинлашиши, ҳаракат координацияси ва мувозанатни бузилишлари (айниқса 65 ёшдан ошган пациентларда). Ушбу ножўя таъсирлар кўпинча даволашни бошида кузатилади ва даволаш давом эттирилганда одатда камаяди.

Тез-тез эмас – бош айланиши, нутқни бузилиши (ноаниқ нутқ), хотирани бузилиши. Яққол ножўя таъсирлар ривожланган ҳолларда, препарат дозани пасайтириб уларнинг яққоллиги ва учраш тез-тезлиги камайтирилади.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

Номаълум – кўришни бузилиши (кўришни ноаниқлиги, кўзларда иккиланиш).

Қон томирлар томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда – аҳамиятсиз гипотензия.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас – кўнгил айниши, оғизни қуриши, овқат ҳазм қилишни бузилиши.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда – сариқлик белгилари билан кечувчи жигар функциясини бузилиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда – терининг аллергик реакциялари.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас – мушак кучсизлиги.

Кам ҳолларда – тремор.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез – сийдикни тутиб туролмаслик ёки сийдикни тутилиши.

Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас – ҳайз циклини бузилиши, либидони пасайиши.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар

Тез-тез эмас – умумий ҳолсизлик.

Даволаш вақтида диагностика қилинмаган депрессия олди ҳолати юзага келиши мумкин.

Нозепамнинг терапевтик дозалари қўлланилганда жисмоний ва руҳий қарамлик ривожланиши мумкин. Алкоголизм ва наркомания билан хасталанган пациентлар қарамлик ривожланишига мойилдирлар.

Агар Сизда ушбу йўриқномада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя таъсирлари пайдо бўлса, ёки кўрсатилган бирон-бир ножўя таъсирлари айниқса кучли намоён бўлса, шифокорга мурожаат қилишни сўраймиз.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • оксазепамга, бензодиазепиннинг бошқа ҳосилаларига ва/ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик
  • оғир нафас етишмовчилиги (шу жумладан ностабил Myasthenia gravis)
  • ўткир ўпка етишмовчилиги
  • уйқудаги апноэ синдроми (уйқуда нафас функциясини бузилиши)
  • оғир жигар етишмовчилиги
  • сурункали психозлар
  • ўткир порфирия
  • эмизиш даври
  • 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Марказий нерв тизимини сусайтирувчи воситалар ёки алкоголь билан заҳарланишда препаратни қўллаш мумкин эмас. Даволаш даврида ва препарат бекор қилинганидан кейин 3 кун давомида алкоголли ичимликларини истеъмол қилиш мумкин эмас.

Оксибат натрий ва ритонавир билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Даволовчи шифокорни Сиз қабул қилаётган ҳамма, шунингдек рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида ҳам албатта хабардор қилинг.

Бир вақтда натрий оксибати (бензодиазепинлар натрий оксибатининг таъсирини кучайтиради) ва ритонавир (қон плазмасида анксиолитик воситаларнинг концентрациясини ошириши мумкин) билан қўллаш мумкин эмас.

Циметидин, дисульфирам, флувоксамин оксазепамнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини сусайтиришни кучайтириб, организмдаги метаболизмини сусайтиради (қон плазмасида оксазепамнинг концентрациясини оширади).

Альфа-адреноблокаторлар, умумий наркоз учун воситалари, трициклик антидепрессантлар, гистаминга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, опиоид анальгетик воситалар, баклофен, лофексидин, моксонидин, набилон, тизанидин Нозепамнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайтиради.

Рифампицин Нозепамнинг таъсирини сусайтириб, организмда бензодиазепинларнинг метаболизмини тезлаштиради (қон плазмасида оксазепамнинг концентрациясини пасайтиради).

Нозепам фенитоиннинг қон плазмасидаги концентрациясини ошириши ҳам, пасайтириши ҳам мумкин.

Нозепам леводопани таъсирини сусайтириши мумкин (таъсир антагонизми).

Нозепам билан бир вақтда ААФ ингибиторлари, адренергик нейронларнинг блокаторлари, альфа-блокаторлар, ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари, бета-блокаторлар, кальций каналларининг блокаторлари, диуретик воситалар, нитратлар, клонидин, метилдопа, моксонидин, диазоксид, гидрализин, миноксидил ёки нитропрусид қўлланганида, кўрсатилган дори воситаларининг артериал босимни пасайтирувчи таъсирини кучайтиради.

Алкоголь билан бир вақтда истеъмол қилинганида марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсири кучаяди, шунингдек кўзда тутилмаган парадоксал реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Нозепамни буюрганда бензодиазепинларни қўллашга тааллуқли умумий маълумотларни эътиборга олиш керак.

Толерантлик

Нозепамни бир неча хафта давомида мунтазам қўллаш унинг самарадорлигини камайишига олиб келиши мумкин. Бу пациентда терапевтик самарага эришиш мақсадида дозани мустақил ошириш истагини чақириши мумкин.

Дорига қарамлик

Нозепамни бир неча хафта давомида ҳар куни қўллаш жисмоний ва руҳий қарамлик ривожланишига олиб келиши мумкин, шунинг учун даволашни энг паст самарали дозада энг қисқа вақт давомида олиб бориш керак. Дозани ва қўллаш давомийлигини ошириш қарамлик ривожланишига олиб келади. Алкоголга қарамлик ёки анамнезида бошқа дори воситаларига қарамлиги бўлган пациентларда қарамлик ривожланиши хавфи ошади.

Дорига қарамлик ривожланган ҳолларда препаратни қўллашни тўсатдан тўхтатиш бекор қилиш синдроми юзага келишига олиб келиши мумкин. Бекор қилиш синдромига характерли симптомлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: бош оғриғи, мушакда оғриқ, ҳаяжонланиш ёки эмоционал зўриқиш, ҳаракат кучсизлиги, безовталик, онгни чалкашиши ҳолати ва дезориентация, қўзғалиш, уйқусизлик. Оғир ҳолларда дереализация, шахсни бузилиши, тактил, акустик ва ёруғлик гиперстазияси, “чумоли ўрмалаши”ни ҳис қилиш ва қўл-оёқларни увишиши, галлюцинациялар ёки тиришиш хуружлари.

Бекор қилиш синдромидан сақланиш учун Нозепамни, препаратнинг дозасини бир неча хафта давомида пасайтириб, қўллашни аста-секин бекор қилиш керак.

Айрим беморларда бекор қилиш синдроми ҳатто препаратни, айниқса юқори дозаларни қисқа муддат қўллагандан кейин ҳам ривожланиши мумкин.

Антероград амнезия

Бензодиазепинлар, шу жумладан Нозепам антероград амнезия чақириши мумкин. Ушбу ҳолат кўпинча препаратни, айниқса юқори дозаларда қўлланилгандан кейин бир неча соат давомида юзага келади. Уйқуни бузилишлари ҳолатида оксазепам қабул қилаётган пациентларда антероград амнезия хавфини камайтириш учун Нозепамни уйқудан бир соат олдин қабул қилиш тавсия этилади, бу 7-8 соатлик узлуксиз уйқуни таъминлайди.

Парадоксал реакциялар

Бензодиазепинлар, шу жумладан Нозепам яққол безовталик, қўзғалиш, ғазаб, тажавузкорлик, галлюцинациялар, алаҳсираш, уйқусизлик, ноадекват ҳулқ ва ҳулқнинг бошқа нохуш кўринишлари каби парадоксал реакциялар чақириши мумкин. Бу реакциялар кўпинча кекса ёшдаги ва руҳий касалликлари бўлган пациентларда, шу жумладан алкоголь билан бир вақтда қўлланилгандан кейин кузатилади. Парадоксал реакциялар юзага келган ҳолларда препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Кекса ёшдаги ва жисмонан заиф бўлган пациентларда нохуш ножўя реакциялар (хотирани бузилиши, маконда ориентацияни ва координацияни бузилиши) ривожланиши хавфи туфайли, Нозепамнинг дозасини камайтириш керак.

Нафаснинг сурункали бузилишлари бўлган пациентларда нафасни сусайиши хавфи туфайли, Нозепамни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда Нозепамнинг дозасини камайтириш керак. Оғир жигар етишмовчилиги ҳолатида қўллаш мумкин эмас (жигар комаси хавфи).

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда Нозепамни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, дозани камайтириш лозим.

Психозлари бўлган пациентларда Нозепамни қўллаш тавсия этилмайди (сурункали психозлар ҳолатида қўллаш мумкин эмас).

Эндоген депрессия симптомлари бўлган пациентларда Нозепамни алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бу пациентлар ўз жонига қасд қилишга мойилликка эгадирлар. Дозани ошириб юборилиши хавфи туфайли, Нозепамни энг паст дозада буюриш керак.

Депрессия ёки депрессия гумон қилинган ҳолатларда Нозепамни монотерапия сифатида қўллаш мумкин эмас. Ушбу препарат билан монотерапия ўз жонига қасд қилиш мойиллигини оширади.

Дори воситалари ёки алкоголни суиистеъмол қилишга мойил пациентларда (шу жумладан анамнезида) Нозепамни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ушбу гуруҳ пациентларда Нозепамни қўллашни қатъий назорат қилиш керак, чунки у жисмоний ва руҳий қарамлик ривожланишининг юқори хавфига эга.

Даволаш вақтида ва препаратни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин 3 кун давомида алкоголни қабул қилиш мумкин эмас.

Узоқ вақт даволаганда қон манзараси ва жигар функциясини кўрсаткичларини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

Агар Нозепам билан даволаш вақтида бошқа дори воситалари буюрилса, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки уларнинг ўзара таъсири кузатилиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Ёрдамчи моддалар

Таблетканинг таркибига лактоза моногидрати киради. Галактозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмаслиги, Lapp лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани мальабсорбция синдроми бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Таблетканинг таркибига қанд киради. Фруктозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмаслиги, глюкоза-галактозани мальабсорбция синдроми ёки сахараза-азомальтазани етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Оксазепам йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳозирги вақтда оксазепамнинг тератоген таъсири ҳақида ягона фикр йўқ, лекин бензодиазепинлар юз суякларини битмаслиги ва юрак-қон томир аномалияларини чақириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор. Ҳомиладорлик даврида оксазепамни мунтазам, юқори дозаларда ва узоқ вақт қўллаш мумкин эмас. Агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлгандагина қўллашга йўл қўйилади. Ҳомиладорликнинг охирги ойларида ёки туғруқдан олдин препаратнинг юқори дозаларини қўллаш транзитор гипотермия, гипотензия ва нафас олишни бузилиши, седация, эмиз рефлексини сустлиги, “ланж бола” синдромини чақириши мумкин.

Эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Оксазепам кўкрак сути билан ажралади, унинг кўкрак сутидаги концентрацияси она плазмасидаги концентрациясининг тахминан 10% ни ташкил қилади. Болада қарамлик ва нафас олишни бузилиши ривожланиши мумкин.

Транспорт воситасининг бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллаш вақтда транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли механизмларга хизмат қилиш  мумкин эмас, чунки препарат диққат ва реакция тезлигини пасайтиради.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишига шубҳа туғилганида дарҳол шифокорни чақириш керак.

Оксазепам дазаси ошириб юборилганда ўлим кам ҳолларда кузатилган. Алкоголь билан бир вақтда қўлланилганда оксазепамнинг токсиклиги аҳамиятли даражада ошади.

Симптомлари: уйқучанлик, онгни чалкашиши, ҳаракат координацияни ва мувозанатни бузилиши, нутқни бузилиши, гипотензия, марказий нерв тизимини сусайиши, ҳатто комагача. Оғир интоксикация ҳолатида нафасни сусайиши ва қон айланишини сусайиши (цианоз) ривожланиши мумкин. Агар марказий нерв тизимини сусайтирувчи бошқа препаратлар ёки алкголь бир вақтда қўлланилса, бензодиазепинлар пациентнинг хаёти учун хавф туғдиради.

Даволаш чоралари. Сўрилишни камайтириш учун фаоллаштирилган кўмир буюрилади (доза ошириб юборилгандан кейин бир соат давомида мақсадга мувофиқ). Симптоматик даволаш буюрилади, хаёт учун муҳим функцияларни тутиб туриш ва мониторингини таъминлаш керак. Бензодиазепинлар чақирган нафасни сусайиши холатида флумазенил самарали восита бўлиб ҳисобланади. Гемодиализ самарасиз.

Ҳар қандай препаратнинг дозаси ошириб юборилишини даволаганда, пациент турли препаратларни қабул қилган бўлими мумкинлигини эътиборга олиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ва босма алюмин фольгали контур уяли ўрамга жойланади.

5 контур уяли ўрамдан рус  ва давлат тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: