Skip to main content

Виагра®

Улашиш:
  Reading time 38 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИАГРА®

VIAGRA

Препаратнинг савдо номи: Виагра®

Таъсир этувчи модда (ХПН): силденафил

Дори шакли: оғиз бўшлиғида дисперсияланувчи таблеткалар.

Таркиби:

Оғиз бўшлиғида дисперсияланувчи ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: силденафил цитрати (50 мг силденафилга эквивалент).

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, коллоид гидрофоб кремний диоксиди, натрий кроскармеллоза, магнийстеарати, индигокармин асосидаги алюмин лаки (E132), сукралоза, маннитол, кросповидон, поливинилацетат, повидон;

мальтодекстрин ва декстрин сақловчи ароматизатор;

мальтодекстрин, глицерин (E422) ва пропиленгликоль (E1520) сақловчи табиий ароматизатор;

мальтодекстрин ва альфа-токоферол (E307) сақловчи лимонли ароматизатор.

Таърифи: ромбсимон шаклли, бир томонида “V50” гравировкаси бўлган, бошқа томони текис бўлган кўк рангли думалоқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: эректил дисфункцияни даволаш учун восита – ФДЭ-5 (фосфодиэстераза-5)-ингибитори.

6-yillik-qizil-jenshen

АТХ коди: G04BE03.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Пенисни эрекцияси учун масъул бўлган физиологик механизм сексуал стимуляция вақтида ғовак таналарда азот оксидини (NO) ажралиб чиқишини ўз ичига олади. Азот оксиди гуанилатциклазани фаоллаштиради, бу циклик гуанозинмонофосфат (цГМФ) нинг даражасини ошишига олиб келиб, ғовак таналарнинг силлиқ мушакларни бўшашишини чақиради ва қон оқимини кучайишига олиб келади.

Силденафил – ғовак таналарда цГМФ ни парчаланиши учун жавоб берувчи цГМФ- специфик фосфодиэстеразанинг 5-тури (ФДЭ-5) кучли селектив ингибиторидир. Силденафил эрекцияга периферик таъсир кўрсатади. Силденафил одамдан изоляция қилиб олинган ғовак танага тўғридан-тўғри бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, аммо азот оксиди – NO нинг бу тўқимага бўшаштирувчи самарасини кучайтиради. Сексуал стимуляция вақтида юз берадиган ҳолат каби, NO/цГМФ нинг метаболик йўлини фаоллашувида, ФДЭ-5 ни силденафил томонидан ингибиция қилиниши ғовак таналарда цГМФ даражасини ошишига олиб келади. Шунинг учун силденафилдан кутилган таъсир натижасида исталган даволовчи фармакологик самарага эришиш учун сексуал стимуляция зарурдир.

In vitro шароитлар силденафил эрекция жараёнини бошқаришда иштирок этувчи  ФДЭ-5 га селектив таъсир қилишини кўрсатди. Препаратнинг ФДЭ5 га нисбатан, бошқа маълум фосфодиэстеразаларга нисбатан кучлироқдир. Препаратнинг бу таъсир самараси кўзнинг тўр пардасида фотони қайта шаклланиш жараёнида иштирок этувчи  ФДЭ6 га нисбатан самараси 10 баробар кучлироқдир. Максимал тавсия этилган дозаларда қўлланганда силденифилнинг ФДЭ5 га нисбатан селективлиги, унинг ФДЭ1 га нисбатан селективлигидан 80 марта ортиқ бўлса, ФДЭ-2, 3, 4, 7, 8, 9, 10 ва 11 га нисбатан селективлигига қараганда 700 марта юқоридир. Хусусан, силденафилнинг ФДЭ5 га нисбатан селективлиги, юрак қисқарувчанлигини йўлга солишда иштирок этувчи фосфодиэстеразанинг цАМФ-специфик изоформаси ФДЭ3 га нисбатан селективлигидан 4000 марта юқоридир.

Клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги

Препарат қабул қилингандан кейин, силденафил сексуал стимуляцияга жавобан эрекцияни юз беришига олиб келиши мумкин бўлган вақт интервалини баҳолаш учун иккита махсус клиник тадқиқорт ўтказилган. Силденафилни оч қоринга қабул қилган пациентлар иштирокида ўтказилган клиник тадқиқотларда, жинсий олатни плетизмографияси (RigiScan) ўтказилганда, 60% ригидликка эга эрекцияга эришган пациентларда эрекция бошлангунгача бўлган (жинсий алоқани амалга ошириши учун етарли бўлган) вақт медианаси силденафилни қабул қилингандан кейин 25 минутни (кўрсаткичлар диапазони 12-37 минут) ташкил этди. RigiScan плетизмографини ишлатиш билан ўтказилган алоҳида тадқиқотда силденафил, уни қабул қилингандан сўнг 4-5 соатдан кейин хам сексуал стимуляцияга жавобан эрецияни чақириш қобилиятига эга бўлган.

Силденафил артериал босимни, кўпчилик ҳолларда клиник кўринишлар билан кечмайдиган енгил ва ўткинчи пасайишига олиб келади. Силденафилни 100 мг дозада перорал қабул қилингандан кейин чалқанча ётган ҳолатда систолик артериал босимни ўртача максимал пасайиши 8,4 мм сим. уст. ни ташкил этган. Чалқанча ётган ҳолатда диастолик артериал босимни мувофиқ ўзгариши 5,5 мм сим. уст. ни ташкил қилган. Артериал босимни бундай пасайиши, силденафилнинг, эҳтимол қон томирларининг силлиқ мушакларида цГМФ даражасини ошиши билан боғлиқ бўлган қон томирларни кенгайтирувчи таъсири билан мос келади. Силденафилни 100 мг гача дозада перорал бир марта қабул қилиниши соғлом кўнгиллиларда ЭКГ да хеч қандай клиник аҳамиятга эга ўзгаришларни чақирмаган.

Оғир юрак ишемик касаллиги (ЮИК) бўлган (70% дан ортиқ пациентда хеч бўлмаганда бир коронар артериянинг стенози бўлган) 14 нафар пациентда силденафилнинг 100 мг ли бир марталик дозасини гемодинамик самараларини ўрганиш юзасидан тадқиқотда систолик ва диастолик артериал босим тинч ҳолатда, дастлабки даражасига нисбатан мувофиқ равишда 7% ва 6% га пасайган. Ўпканинг ўртача систолик артериал босими 9% га пасайган. Силденафил юракдан отилиб чиқаётган қон хажмига таъсир кўрсатмаган ва стенозга учраган артериялар орқали қон оқимини камайтирмаган.

Икки ёқлама яширин плацебо назоратли тадқиқотда стресс-тестлар ва жисмоний юкламани қўллаш билан, эректил дисфункцияси ва сурункали стабил стенокардияси бўлган, антиангинал препаратларни (нитратлардан ташқари) мунтазам қабул қилаётган 144 нафар пациентни баҳолаш ўтказилган. Силденафил ва плацебо гуруҳи орасида лимитли стенокардияни юз беришигача бўлган вақт ичида бирон-бир клиник аҳамиятли фарқлар аниқланмаган.

Айрим пациентларда препаратни 100 мг дозада қабул қилганларидан сўнг 1 соатдан кейин 100 хил тусли Фарнсворт-Мунселл тести ёрдамида рангларни (кўк/яшил) ажратиш қобилиятини енгил ва ўткинчи бузилиши аниқланган, лекин айни пайтда барча самаралар препаратнинг дозаси қабул қилингандан кейин 2 соатдан сўнг батамом йўқолган. Ранг ажратишнинг бу бузилишларининг тахминий механизми кўзнинг тўр пардасида ёруғликни ўтказиш жараёнида иштирок этадиган ФДЭ6 ферментини ингибиция қилиниши билан боғлиқдир. Силденафил кўриш ўткирлигига ёки контрастликни сезувчанликка таъсир қилмайди. Унча катта бўлмаган плацебо-назоратли тадқиқотда исботланган ёшга боғлиқ эрта макуляр дегенерацияси бўлган пациентларда (n=9) силденафилни қўлланиши (100 мг дозада бир марта қабул қилиш) ўтказилган кўриш қобилиятини (кўриш ўткирлиги, Амслер сеткаси, светофор рангни ажратишни моделлаштириш, Хэмфри периметри ва фотостресс) текшириш натижаларини аҳамиятли ўзгаришини чақирмаган.

Соғлом кўнгиллиларда силденафилни бир марталик 100 мг перорал дозада қабул қилингандан кейин препаратни сперматозоидлар ва уларнинг морфологиясига таъсири аниқланмаган.

Клиник тадқиқотлар тўғрисида қўшимча маълумотлар

Клиник тадқиқотлар вақтида силденафил 19-87 ёшдаги 8000 дан ортиқ пациентда қўлланилган. Тадқиқотда пациентларнинг қуйидаги гуруҳи келтирилган: кекса пациентлар (19,9%), артериал гипертензияси бўлган пациентлар (30,9%), қандли диабети бўлган пациентлар (20,3%), юрак ишемик касаллиги билан (5,8%), гиперлипидемия билан (19%), орқа мияни шикастланиши билан (0,6%), депрессия билан хасталанган пациентлар (5,2%), простата бкзини трансуретрал резекциясини ўтказганлар (3,7%) ва радикал простатэктомияни ўтказган пациентлар (3,3%). Пациентларнинг кейинги гуруҳлари етарли даражада келтирилмаган ёки клиник тадқиқотларга киритилмаган: чаноқ аъзоларида операциядан кейинги пациентлар, нур билан даволашдан кейинги пациентлар, буйрак ёки жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентлар, шунингдек айрим юрак-қон томир касалликлари билан хасталанган пациентлар бўлган.

Препаратнинг фиксацияланган дозаларни қўллаш билан ўтказилган тадқиқотларда, даволаш оқибатида эрекцияни яхшилангани хусусида хабар берган пациентлар улуши, плацебо гуруҳидаги 25% га нисбатан, 62% ни (силденафилнинг 25 мг ли дозаси), 74% ни (силденафилнинг 50 мг ли дозаси) ва 82% ни (силденафилнинг 100 мг ли дозаси) ташкил этган. Назоратли клиник тадқиқотларда силденафилни қўллашни тўхтатиш частотаси унча катта бўлмаган ва плацебони қўллашни тўхтатиш частотаси билан бир хил бўлган.

Барча ушбу тадқиқотларда силденафилни қабул қилингандан кейин ҳолатни яхшиланганлиги тўғрисида хабар берган пациентлар улуши қуйидагича бўлган: психоген эректил дисфункцияси бўлган пациентлар (84%), аралаш эректил дисфункцияси бўлган пациентлар (77%), органик эректил дисфункцияси бўлган пациентлар (68%), кекса пациентлар (57%), қандли диабети бўлган пациентлар (59%), юрак ишемик касаллиги бўлган пациентлар (69%), аретриал гипертензияси бўлган пациентлар (68%), простата безини трансуретрал резекцияси (ТУР) ни ўтказган пациентлар (61%), радикал простатэктомияни ўтказган пациентлар (43%), орқа мияни шикастланиши бўлган пациентлар (83%), депрессив ҳолатлари бўлган пациентлар (75%). Силденафилнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги узоқ муддатли тадқиқотларнинг маълумотлари билан тасдикланган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Силденафил тез сўрилади. Препаратни оғиз  орқали оч қоринга қабул қилингандан кейин плазмада кузатиладиган максимал концентрациясига 30 минутдан 120 минутгача (ўртача 60 минут) бўлган давр давомида эришилади. Препаратни оғиз орқали қабул қилингандаги ўртача мутлоқ биокираолишлиги 41% (кўрсаткичлар диапазони 25-63%) ни ташкил қилади. Силденафилни оғиз орқали тавсия қилинадиган дозалар (25-100 мг) диапазонида қабул қилингандан кейинги AUC ва Cmax қийматлари қабул қилинган дозаларга тўғри пропорционал ошади.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларни овқат билан қабул қилинганда силденафилни сўрилиш тезлиги Тmax ни 60 минутгача ўртача кечикиши ва Cmax  ни ўртача 29% гача камайиши билан пасаяди.

45 ёш ва ундан катта ёшдаги 36 нафар соғлом эркаклар иштирокидаги клиник тадқиқотларда, сув билан ичмай қабул қилинган 50 мг дозали оғиз бўшлиғида дисперсияланувчи таблеткаларнинг 50 мг дозали плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларга биоэквивалентлиги аниқланган. Айнан шу тадқиқотда AUC кўрсаткичи ўзгармаганча қолган, лекин Cmax  нинг ўртача қиймати 50 мг дозали плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларга нисбатан, 50 мг дозали сув билан ичиб қабул қилинган оғиз бўшлиғида дисперсияланувчи таблеткалар қабул қилинганда 14% га паст бўлган.

Дисперсияланадиган перорал таблеткаларни ёғ миқдори юқори бўлган овқат билан қабул қилинганда силденафилни сўрилиши пасаяди, Тmax ни ўртача кечикиши тахминан 3,4 соатни ташкил этади ва Cmax ва AUC нинг ўртача қиймати оғиз бўшлиғида дисперсияланувчи перорал таблеткаларни оч қоринга қабул қилингандагига нисбатан, мувофиқ равишда тахминан 59% ва 12% га камаяди.

Тақсимланиши

Силденафил учун мувозанатни тақсимланиши ҳажми (Vd), 105 л ни ташкил этади, бу препаратни организмни тўқималарда тақсимланишидан далолат беради. Силденафилни 100 мг дозада бир марта оғиз орқали қабул қилингандан кейин, силденафилнинг плазмадаги ўртача максимал умумий концентрацияси тахминан 440 нг/мл ни (ўзгариши коэффициенти 40% билан) ташкил қилади. Силденафил (ва унинг асосий айланиб юрувчи метаболити-N –десметилсилденафил) плазма оқсиллари билан 69% боғланиши сабабли, эркин силденафилнинг плазмадаги ўртача максимал концентрацияси 18 нг/мл (38 нМ) ни ташкил қилади. Оқсиллар билан боғланиш даражаси препаратнинг умумий концентрацияларига боғлиқ эмас.

Силденафилни қабул қилган (100 мг дозада бир марта қабул қилган) соғлом кўнгиллиларда, қабул қилинганидан кейин 90 минутдан сўнг спермада дозанинг 0,0002% дан камроғи (ўртача 188 нг) аниқланган.

Биотрансформацияси

Силденафилнинг биотрансформациясини асосан жигарнинг микросомал изорферментлари СYР3А4 (асосий йўл) ва СYР2С9 (иккинчи даражали йўл) иштирокида амалга оширилади. Асосий айланиб юрувчи метаболит силденафилни N-метил гуруҳини йўқотиши йўли орқали ҳосил бўлади. Метаболит фосфодиэстеразага нисбатан силденафил билан бир хил даражадаги селективлиги билан характерланади, метаболитнинг in vitro ФДЭ-5 га нисбатан фаоллиги эса, препаратнинг дастлабки моддасининг фаоллигининг тахминан 50% ни ташкил қилади. Бу метаболитнинг қон плазмасидаги концентрацияси силденафил учун характерли бўлган концентрацияларининг тахминан 40% ни ташкил қилади. N-метил гуруҳини йўқотган метаболит, якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соатни ташкил қилиши билан, кейинчалик яна метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

Силденафилнинг 3-5 соат давомийликдаги якуний терминал ярим чиқарилиш даври билан бўлган умумий клиренси соатига 41 л ни ташкил қилади. Перорал қабул қилингандан кейин бўлганидек, вена ичга юборилганда хам силденафилни чиқарилиши метаболитлар кўринишида асосан аҳлат билан (перорал қабул қилинган дозанинг тахминан 80%) ва камроқ даражада сийдик билан (перорал қабул қилинган дозанинг тахминан 13%) амалга ошади.

Алоҳида пациентлар гуруҳида фармакокинетикаси

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан катта ёшдаги) соғлом кўнгиллиларда силденафил ва унинг фаол N-метил гуруҳини йўқотган метаболитининг плазмадаги концентрацияларини, кичикроқ ёшдаги (18-45 ёшдаги) соғлом кўнгиллилардаги худди шундай кўрсаткичга нисбатан, тахминан 90% га ошишига олиб келган, силденафилнинг клиренсини пасайиши аниқланган. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланишдаги ёшдаги фарқ билан боғлиқ бўлган эркин силденафилнинг плазмадаги концентрациясини мувофиқ ошиши тахминан 40% ни ташкил қилган.

Буйрак етишмовчилиги

Буйрак фаолиятини енгил (креатинин клиренси минутига 50-80 мл) ва ўртача (креатинин клиренси минутига 30-49 мл) даражадаги бузилиши бўлган кўнгиллиларда препаратнинг бир марталик 50 мг ли перорал дозаси қабул қилингандан кейин силденафилнинг фармакокинетикаси ўзгармаган. N-метил гуруҳини йўқотган метаболитнинг AUC ва Сmax ўртача кўрсаткичлари буйрак фаолиятини бузилишлари бўлмаган худди шу ёшдаги кўнгиллиларнинг худди шундай кўрсаткичларига нисбатан, мувофиқ 126% ва 73% га ошган. Бироқ пациентлар орасидаги юқори ўзгарувчанлик борлиги туфайли бу фарқлар статистик ишонарли бўлмаган. Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси
<30 мл/мин) бўлган кўнгиллиларда силденафилнинг клиренси пасайган, бу фармакокинетик эгри чизиқ остидаги майдони (AUC) ва Сmax тахминан икки марта (88%) ошишига олиб келади. Бундан ташқари, N-метил гуруҳини йўқотган метаболит учун AUC ва Сmax қийматлари сезиларли даражада – мувофиқ равишда 200% ва 79% га ошган.

Жигар етишмовчилиги

Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги (Чайлд-Пью А ва В) жигар циррози бўлган кўнгиллиларда силденафилнинг клиренси пасайган, бу худди шундай ёшдаги жигар фаолиятини бузилишлари бўлмаган кўнгиллиларга нисбатан, AUC ни (84% га) ва Сmax ни (47% га) ошишига олиб келган. Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда силденафилнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Қўлланилиши

Виагра жинсий олатнинг жинсий алоқани амалга ошириш учун етарли бўлган эрекциясини сақлаш ёки эришишга қодир бўлмаслик билан характерланувчи эректил дисфункция бўлган катта ёшдаги эркакларда қўлланилади.

Виагра фақат жинсий стимуляция борлигида самаралидир.

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш тартиби

Катталарда қўлланилиши

Виаграни заруратга кўра жинсий алоқадан тахминан бир соат олдин қўллаш лозим. Препаратни тавсия қилинадиган дозаси 50 мг ни ташкил қилади ва оч қоринга қабул қилинади, чунки овқат билан бир вақтда қабул қилиш сўрилишни секинлаштиради ва дисперсияланувчи перорал таблетканинг самарасини кечиктиради.

Препаратнинг самарадорлиги ва ўзлаштира олинишини ҳисобга олган ҳолда доза 100 мг гача оширилиши мумкин. Препаратнинг максимал тавсия қилинадиган дозаси 100 мг ни ташкил этади. Препаратнинг дозасини 100 мг гача ошириш зарур бўлган пациентлар иккита 50 мг ли дисперцияланувчи перорал таблеткаларни кетма-кет қабул қилишлари лозим. Дори воситасини максимал тавсия қилинган қабул қилишлар сони – суткада 1 марта. Агар препаратнинг 25 мг ли дозасини қабул қилиш зарур бўлса, 25 мг дан плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларни қабул қилишни тавсия қилиш лозим.

Пациентларнинг алоҳида тоифалари

Кекса пациентлар

Кекса ёшдаги (≥ 65 ёш) пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Препаратни дозалаш бўйича “Катталарда қўлланилиши” бўлимида келтирилган тавсиялар буйрак фаолиятини енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги бузилишлари (креатинин клиренси минутига 30-80 мл) бўлган пациентлар учун хам тааллуқлидир.

Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда силденафилнинг клиренси пасайганлиги туфайли, препаратни 25 мг дозада қўллаш мумкинлигини қайта кўриб чиқиш лозим. Препаратнинг самарадорлиги ва ўзлаштираолинишидан келиб чиқиб, заруратга кўра, унинг дозасини босқичма-босқич
50 мг гача ва 100 мг гача ошириш мумкин.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар фаолиятини бузилишлари (масалан, циррози бўлган) бўлган пациентларда силденафилнинг клиренси пасайганлиги туфайли, препаратни 25 мг дозада қўллаш имкониятини кўриб чиқиш керак. Препаратнинг самарадорлиги ва ўзлаштираолинишидан келиб чиқиб, заруратга кўра, унинг дозасини босқичма-босқич 50 мг гача ва 100 мг гача ошириш мумкин.

Пациент болалар

Виаграни 18 ёшдан кичик пациентларда қўллаш кўрсатилмаган.

Бошқа дори воситаларини қабул қилаётган пациентларда қўлланилиши.

Силденафил билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмаган ритонавирдан ташқари, CYP3A4 ингибиторлари билан ёндош даволаш қабул қилаётган пациентларда препаратни 25 мг бошланғич дозада қўллаш мумкинлигини кўриб чиқиш кераку.

Альфа-адреноблокаторлар билан даволанаётган пациентларда постурал артериал гипотензияни ривожланиш хавфини камайтириш мақсадида, силденафил билан даволашни бошлашдан олдин, уларнинг ҳолатини барқарорлаштириш лозим. Бундан ташқари, силденафилни 25 мг дозадан бошлаб қўллаш мумкинлигини кўриб чиқиш лозим.

Қўллаш усули

Перорал қўллаш учун буюрилади.

Оғиз бўшлиғида дисперсияланувчи таблеткани оғизга тил устига қўйиш ва сув билан ичиб ёки сув ичмай, ютиб юборишдан олдин уни тўлиқ эришини кутиш лозим. Блистер ўрамидан олинганидан кейин таблеткани зудлик билан қабул қилиш керак. Якуний 100 мг дозага эришиш учун 50 мг дозали оғиз бўшлиғида дисперсияланувчи иккинчи таблетка зарур бўлган пациентлар, иккинчи таблеткани биринчи таблетка тўлиқ эригандан кейин қабул қилишлари керак

Оғиз бўшлиғида дисперсияланувчи таблеткаларни таркибида ёғ миқдори юқори бўлган овқат билан қабул қилинган ҳолларда, препаратни оч қоринга қабул қилинганига нисбатан, препаратни сўрилишини сезиларли кечикиши кузатиладим. Оғиз бўшлиғида дисперсияланувчи таблеткаларни оч қоринга қабул қилин тавсия этилади. Оғиз бўшлиғида дисперсияланувчи таблеткаларни сув билан ичиб ёки сув ичмай қабул қилиш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Хавфсизлик профили тўғрисида қисқача маълумотлар

Силденафил билан даволанган пациентларда клиник тадқиқотлар вақтида қайд этилган энг кўп учрайдиган ножўя реакциялар бош оғриғи, гиперемия, диспепсия, бурун битиши, бош айланиши, қизиб кетишлар, кўришни бузилиши, цианопсия ва кўришни ноаниқлиги бўлган.

Нохуш реакцияларни жадвал кўринишидаги рўйхати

Препаратни қўллаш билан ўтказилган клиник тадқиқотларда, плацебога нисбатан кўпроқ юз берган тиббиёт нуқтаи-назаридан барча муҳим нохуш реакциялар қуйида тизим-аъзолар синфи ва юз бериш частотасига қараб қуйида таснифланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 и < 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1 000 и < 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10 000 ва < 1/1000). Ҳар бир гуруҳда нохуш самараларни юз бериш тез-тезлиги уларнинг жиддийлик даражасини камайиши тартибида келтирилган.

Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез эмас — ринит.

Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас – ўта юқори сезувчанлик.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: жуда тез-тез — бош оғриғи; тез-тез — бош айланиши; тез-тез эмас — уйқучанлик, гипестезия; кам ҳолларда — бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши, транзитор ишемик ишемик хуруж, тиришиш хуружлари*, тиришиш хуружларини қайталаниши*, ҳушдан кетиш.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: тез-тез – ранг ажратишни бузилиши (хлоропсия, хроматопсия, цианопсия; эритропсия ва ксантопсия), кўришни бузилиши, ноаниқ кўриш, тез-тез эмас – кўз ёшини ажралиши билан бузилишлар (кўзни қуриши, кўз ёши безини ишини бузилиши ва кўзни кучли ёшланиши), кўзда оғриқ, фотофобия, фотопсия, кўз қон томирлари гиперемияси, ёруғликни кўриш ёрқинлиги, конъюнктивит; кам ҳолларда – ноартериитли кўриш нервининг олд ишемик невропатияси (NAION)*, кўзнинг тўр пардаси қон томирлари окклюзияси, кўзнинг тўр пардасига қон қуйилиши, артериосклеротик ретинопатия, кўзнинг тўр пардаси касалликлари, глаукома, кўриш майдони нуқсони, диплопия, кўриш ўткирлигини пасайиши, миопия, астенопия, шишасимон танани сузувчи хиралашиши, кўзнинг камалак пардаси касалликлари, мидриаз, кўриш майдонида ёруғлик манбайи атрофида камалак айланаларини бўлиши, кўзни шиши, кўзда шиш, кўз касалликлари, конъюнктивал гиперемия, кўзда ғайри-табиий ҳислар, кўз қовоқларини шиши, склера рангини ўзгариши.

Эшитиш аъзоси ва вестибуляр аппарат томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – вертиго, қулоқларни шанғиллаши; кам ҳолларда  – карлик.

Юрак томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – тахикардия, юракни уриб кетишини ҳис қилиш, кам ҳолларда – юрак касаллиги оқибатида тўсатдан ўлим*, миокард инфаркти, юрак қоринчалари аритмияси*, юрак бўлмачалари фибрилляцияси, ностабил стенокардия.

Қон томирлари томонидан бузилишлар: тез-тез – гиперемия, қизиб кетишлар; тез-тез эмас – артериал гипертензия, артериал гипотензия.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез – бурун битиши; тез-тез эмас – бурундан қон кетиши, буруннинг қўшимча бўшлиқларини битиши; кам ҳолларда – томоқда қисилиш ҳисси, бурун шиллиқ қаватини шиши, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – кўнгил айниши, диспепсия; тез-тез эмас – гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги, қусиш, қориннинг юқори соҳасида оғриқ, оғиз қуриши; кам ҳолларда – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини гипестезияси.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – терида тошма; кам ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми (СДС)*, токсик эпидермал некролиз (ТЭН)*.

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – миалгия, қўл-оёқларда оғриқ.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – гематурия.

Жинсий аъзолар ва сут бези томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – пенисдан қон кетишлари, приапизм*, гематоспермия, эрекцияни кучайиши.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: тез-тез эмас – кўкрак қафасида оғриқ, кучли толиқиш, қизиб кетиш ҳисси; кам ҳолларда – жиззакилик.

Лаборатор ва инструментал текшириш маълумотлари: тез-тез эмас – юрак қисқаришлари сонини ошиши.

* Фақат постмаркетинг кузатувлар вақтида қайд этилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Силденафилга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

Препаратнинг азот оксиди/циклик гунозинмонофосфат (цГМФ) нинг метаболик йўлига маълум таъсири туфайли, силденафил нитратларнинг гипотензив таъсирини кучайтириш хусусиятини намойиш этди, шунинг учун уни азот оксиди донаторлари (амилнитрит каби воситалар) ёки ҳар қандай шаклдаги нитратлар бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

ФДЭ 5 ингибиторларини, шу жумладан риоцигуат каби гуанилатциклаза стимуляторлари билан бирга қўллаш мумкин эмас, чунки бу симптоматик гипотензияга олиб келиши мумкин.

Эректил дисфункцияни даволаш учун препаратларни, жумладан силденафилни жинсий фаоллик тавсия қилинмаган эркакларда (масалан, ностабил стенокардия ёки оғир юрак етишмовчилиги каби оғир юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларда) қўлламаслик керак.

Виаграни кўриш нервининг ноартериитли олд ишемик нейропатияси (NAION) туфайли, бир кўзда кўришни йўқолиши бўлган пациентларда, бу эпизод ФДЭ5 ингибиторлари билан аввалдан даволаниш билан боғлиқлигидан қатъий назар, қўллаш мумкин эмас.

Силденафилни қуйида кўрсатилган касалликлари бўлган пациентларнинг кичик гуруҳида қўллаш хавфсизлиги ўрганилмаган, шу боисдан уни ушбу кичик гуруҳларда қўллаш мумкин эмас: оғир жигар етишмовчилиги, артериал гипотензия (артериал босим
< 90/50 мм сим. уст.), яқин орадаги анамнезда ўтказилган инсульт ёки миокард инфаркти, шунингдек кўз тўр пардасининг пигментли ретинит каби маълум наслий дегенератив касалликлари (бу пациентларнинг унча катта бўлмаган қисмида кўзнинг тўр пардаси фосфодиэстеразалари фаолиятини наслий бузилишлари мавжуд).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситаларининг силденафилга таъсири

In vitro тадқиқотлар

Силденафилнинг метаболизми асосан цитохром Р450 (CYP) 3А4 (асосий йўл) ва 2С9 изоферментлари (иккинчи даражали йўл) ни таъсири остида юз беради. Шу сабабли бу изоферментларнинг ингибиторлари силденафилнинг клиренсини камайтириши, индукторлари эса, мувофиқ равишда силденафилнинг клиренсини ошириши мумкин.

In vivo тадқиқотлар

Клиник тадқиқотларнинг популяцион фармакокинетик тахлили CYP3А4 ингибиторлари (масалан, кетоконазол, эритромицин ва циметидин) бир вақтда қўлланганида силденафилнинг клиренсини пасайишидан далолат беради. Гарчи бу пациентларда силденафилни CYP3А4 ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида нохуш кўринишларни юз бериш тезлигини ошиши кузатилмаган бўлса-да, препарат билан 25 мг бошланғич дозада даволаниш мумкинлигини кўриб чиқиш керак.

Цитохром Р450 нинг кучли ингибитори ҳисобланган ОИТВ протеаза ингибитори ритонавирни, мувозанат ҳолатида (500 мг дан суткада икки марта) силденафил (100 мг дозада бир марта қабул қилиш) билан бир вақтда қабул қилиш силденафилнинг Сmax ни 300% га (4 марта), шунингдек плазмада силденафилни AUC 1000% га (11 марта) ошишига олиб келган. 24 соатдан кейин силденафилнинг плазмадаги даражаси, фақат силденафилни ўзини қабул қилингандан кейинги тахминан 5 мг/мл га нисбатан, ҳали яна тахминан 200 нг/мл ни ташкил қилган. Бу маълумотлар ритонавирни Р450 субстратларини кенг таъсир доирасига нисбатан яққол самаралар билан мос келади. Силденафил ритонавирнинг фармакокинетикасига таъсир қилмаган. Фармакокинетикани ўрганиш юзасидан олинган бу натижалардан келиб чиқиб, силденафилни ритонавир билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди ва ҳар қандай ҳолларда силденафилнинг максимал дозаси ҳеч бир ҳолатда 48 соат давомида 25 мг дан ошмаслиги керак.

СYР 3А4 ингибитори ҳисобланган ОИТВ протеаза ингибитори саквинавирни мувозанат ҳолатида (1200 мг дан суткада уч марта) силденафил (100 мг дозада бир марта қабул қилиш) билан бир вақтда қабул қилиш, силденафилнинг Сmax кўрсаткичини 140% га, шунингдек AUC ни 210% га ошишига олиб келган. Силденафил саквинавирнинг фармакокинетикасига таъсир қилмаган. СYР 3А4 нинг кетоконазол ва итраконазол каби янада кучлироқ ингибиторлари янада яққол самарани кўрсатиши мумкин.

Силденафилни 100 мг дозада СYР 3А4 нинг ўртача ингибитори эритромицин билан, мувозанат ҳолатида (500 мг дан суткада икки марта 5 кун давомида) билан бирга қабул қилинганда силденафилнинг тизимли таъсирини ошиши кузатилган (AUC кўрсаткичи бўйича аниқланган). Бирга қўлланганда, эркак жинсига мансуб нормал соғлом кўнгиллиларда азитромициннинг (суткада 500 мг дан 3 кун давомида) силденафил ёки унинг қонда айланиб юрувчи асосий метаболитининг AUC, Сmax, Тmax кўрсаткичларига, элиминация тезлиги константасига ёки кейинчалик ярим чиқарилиш даврига таъсири аниқланмаган. Цитохром Р450 нинг ингибитори ва СYР 3А4 нинг носпецифик ингибитори ҳисобланган Циметидин (800 мг) силденафил (50 мг дозада) билан соғлом кўнгиллиларда бир вақтда қўлланганда, силденафилнинг плазмадаги концентрациясини 56% га ошишини чақирган.

Грейпфрут шарбати ичак деворидаги метаболизми сабабли, СYР 3А4 нинг суст ингибитори ҳисобланади ва силденафилнинг плазмадаги даражасини ўртача ошишини чақириши мумкин.

Антацид воситасини (магний гидроксиди/алюминий гидроксиди) бир марта қабул қилиниши силденафилнинг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

Гарчи барча дори воситалари билан ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан махсус тадқиқотлар ўтказилмаган бўлса-да, популяцион фармакокинетик таҳлил, СYР2С9 ингибиторлари (толбутамид, варфарин ва фенитоин каби воситалар), СYР2D6 ингибиторлари (серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар каби воситалар), тиазид ва унга яқин диуретиклар, халқали ва калийни тежовчи диуретиклар, ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари, кальций каналларининг блокаторлари, бета-адренергик рецепторларининг блокаторлари ва СYР450 нинг метаболик фаол индукторлари (рифампицин ва барбитуратлар каби воситалар) билан бир вақтда даволанганда силденафилнинг фармакокинетикасига таъсирини йўқлигини кўрсатди. Эркак жинсига мансуб нормал соғлом кўнгиллилар иштирокидаги тадқиқотда эндотелин антагонисти бозентанни (СYР3А4 нинг (ўртача),  СYР2С9 ва эҳтимол СYР2С19 нинг индуктори) мувозанат ҳолатида (125 мг суткада икки марта) силденафил билан мувозанат ҳолатида (80 мг суткада уч марта) бир вақтда қўлланиши, силденафилнинг AUC ва Сmax, кўрсаткичларини мувофиқ равишда 62,6% га ва 55,4% га пасайишига олиб келган. Шундай қилиб, рифампин каби СYР3А4 нинг кучли индукторлари билан бир вақтда қўлланиши, силденафилнинг қон плазмасидаги концентрациясини янада яққолроқ пасайишига олиб келади.

Никорандил кальций каналларини активатори ва нитратнинг гибриди ҳисобланади. Нитрат, компоненти ҳисобига у силденафил билан жиддий ўзаро таъсирига киришиш бўйича потенциал хусусиятига эга.

Силденафилни бошқа дори воситаларига таъсири

In vitro тадқиқотлар

Силденафил цитохром Р450 изоферментлари – 1А2, 1C9, 2C19, 2D6, 2E1 ва 3A4 изоферментларининг кучсиз ингибитори ҳисобланади (IC50>150 мкМ). Силденафил тавсия қилинган дозаларда қабул қилинганида унинг плазмадаги чўққи концентрациялари тахминан 1 мкмоль ни ташкил қилади, шунинг учун Виагра бу изоферментларнинг субстратлрининг клиренсига таъсир қилиш эҳтимоли кам.

Силденафилни теофиллин ёки дипиридамол каби носпецифик фосфодиэстеразанинг ингибиторлари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

In vivo тадқиқотлар

Препаратни NO/цГМФ метаболик йўлига маълум бўлган таъсирига мувофиқ, силденафил нитратларнинг гипотензив самарасини кучайтириш хусусиятини намойиш қилган, шунинг учун уни азот оксиди донаторлари (амилнитрит каби воситалар) ёки нитратлар билан ҳар қандай шаклда бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Риоцигуат. Клиника олди тадқиқотларида ФДЭ-5 ингибиторларини риоцигуат билан бирга қўлланилганда тизимли артериал босимни қўшимча пасайиши аниқланган. Клиник тадқиқотларда риоцигуат ФДЭ-5 ингибиторларининг гипотензив таъсирини кучайтирган. Ўрганилган популяцияда бундай мажмуани қўллаганда ижобий клиник самара хақидаги маълумотлар йўқ. Риоцигуатни ФДЭ-5 ингибиторлари, шу жумладан силденафил билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Альфа-адреноблокаторлар билан даволанаётган пациентларда силденафилни бир вақтда қўлланиши айрим сезувчан пациентларда симптоматик артериал гипотензияни юз беришига олиб келиши мумкин. Бу кўпроқ силденафилнинг дозаси қабул қилингандан кейин 4 соат давомида кузатилиши мумкин. Дори воситаларининг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан учта махсус тадқиқотлар вақтида доксазозин ёрдамида ҳолати барқарорлашган простата безининг хавфсиз гиперплазияси (ПХГП) бўлган пациентларда адреноблокатор доксазозин (4 мг ва 8 мг дозада) ва силденафил (25 мг, 50 мг ёки 100 мг дозада) бир вақтда қўллаган. Пациентларнинг ушбу текширилаётган гуруҳида чалқанча ётган ҳолда артериал босимни ўртача қўшимча пасайиши мувофиқ равишда 7/7 мм сим. уст., 9/5 мм сим. уст. ва 8/4 мм сим. уст. ни, турган ҳолатда эса, артериал босимни ўртача қўшимча пасайиши мувофиқ равишда 6/6 мм сим. уст., 11/4 мм сим. уст ва 4/5 мм сим. уст. ни ташкил қилган. Доксазозин ёрдамида ҳолати барқарорлашган пациентларда доксазозин ва силденафилни бир вақтда қўлланганда, клиник кўринишлари билан кечувчи постурал артериал гипотензияни юз беришининг кам ҳолатлари тўғрисида хабар берилган. Бу хабарлар шунингдек бош айланишини ва ҳушдан кетишни эмас, балки ҳушдан кетишдан олдинги ҳолатни ўз ичига олган.

Силденафил ва иккаласи ҳам СYР2С9 иштирокида метаболизмга учрайдиган толбутамид (250 мг дозада) ёки варфарин (40 мг дозада) билан бир вақтда қўлланганда, сезиларли ўзаро таъсирлар аниқланмаган.

Силденафил (50 мг дозада), ацетилсалицил кислотаси (150 мг) қабул қилиниши оқибатидаги қон кетиш вақтини қўшимча ошишига олиб келмаган.

Силденафил (50 мг дозада), соғлом кўнгиллиларда қонда алкогольнинг концентрацияси максимал ўртача 80 мг/дл бўлганида, алкогольнинг гипотензив таъсирини кучайишига олиб келмаган.

Гипотензив синфи дори воситаларининг қуйидаги: диуретиклар, бета-блокаторлар, ААФ ингибиторлари, ангиотензин II антагонистлари, антигипертензив дори препаратлари (қон томирларни кенгайтирувчи ва марказий таъсирга эга), адренергик нейтротроп воситалари, кальций каналларининг блокаторлари ва альфа-адренорецепторларнинг блокаторлари каби синфлари бўйича олинган умумлаштирилган маълумотлар тахлили силденафилни қабул қилаётган пациентларда, плацебо қабул қилган пациентларга нисбатан, ножўя самараларининг фарқларини аниқламаган. Артериал гипертензияси бўлган пациентларда силденафил (100 мг дозада) амплодипин билан бир вақтда қўлланган, дори воситаларининг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан махсус тадқиқотларда систолик артериал босимни чалқанча ётган ҳолатда мувофиқ қўшимча пасайиши 8 мм сим. уст. ни ташкил қилган. Диастолик артериал босимни чалқанча ётган ҳолатда мувофиқ қўшимча пасайиши 8 мм сим. уст. ни ташкил қилган. Артериал босимни бундай қўшимча пасайиши, пасайиш даражаси бўйича силденафилни соғлом кўнгиллиларда монотерапия сифатида ишлатилганда кузатилган босимни пасайишига ўхшаш бўлган.

Силденафил (100 мг дозада) мувозанат ҳолатида СYР3А4 нинг субстратлари ҳисобланган

протеаза ингибиторлари саквинавир ва ритонавирнинг фармакокинетикасига таъсир қилмаган.

Эркак жинсига мансуб соғлом кўнгиллиларда силденафил (80 мг суткада уч марта) мувозанат ҳолатида бозентаннинг AUC кўрсаткичини 49,8% га ва Сmax кўрсаткичини 42% га ошишини чақирган (бозентаннинг дозаси 125 мг суткада 2 марта бўлган).

Махсус кўрсатмалар

Эректил дисфункцияни диагностика қилиш ва унинг биринчи сабабларини аниқлаш учун, фармакологик терапиянинг имкониятларини кўриб чиқишдан олдин касаллик тарихини ўрганиб чиқиш ва физикал текширув ўтказиш керак.

Юрак-қон томир касалликларининг хавф омиллари

Эректил дисфункциясини даволашни бошлашдан олдин шифокорлар ўз пациентларининг юрак-қон томир тизими ҳолатини баҳолашлари лозим, чунки жинсий фаоллик билан боғлиқ бўлган юрак асоратларининг маълум даражадаги хавфи мавжуд. Силденафил қон томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади ва артериал босимини бироз ёки вақтинчалик пасайишини келтириб чиқаради. Силденафилни буюришдан аввал шифокорлар айрим асосий касалликлари бўлган, айниқса уларни сексуал фаоллик билан бирга кечган пациентларнинг ҳолатига бу препаратнинг қон томирларини кенгайтирувчи таъсирини нохуш оқибатлари эҳтимолини синчков текширишлари лозим. Қон томирларни кенгайтирувчи воситаларига юқори сезувчанликка эга пациентлар гуруҳига чап қоринчани чиқиш қисмини торайиши бўлган (масалан, аортал клапан стенози, гипертрофик обструктив кардиомилпатияси бўлган) пациентлар, шунингдек артериал босимини вегетатив назоратини оғир даражадаги бузилиши кўринишида намоён бўладиган кам учрайдиган кўплаб тизимли атрофия синдроми бўлган пациентлар киради.

Виагра нитратларнинг гипотензив самарасини кучайтиради.

Пострегистрацион қўллаш даври вақтида жиддий юрак-қон томир касалликларининг асоратлари, шу жумладан Виаграни қўллаш вақтида миокард инфаркти, ностабил стенокардия, юрак касаллиги оқибатида тўсатдан ўлим, юрак қоринчалари аритмияси, цереброваскуляр қон кетишлари, транзитор ишемик хуруж, артериал гипертензия ва артериал гипотензия ҳолатлари қайд этилган. Бу пациентларнинг барчасида эмас, балки кўпчилигида ўтмишда юрак-қон томир касалликларининг хавф омиллари бўлган. Кўпгина асоратлар жинсий алоқа қилиш вақтида ёки у тугаганидан кейин тез орада қайд этилган, шунингдек бир нечта ҳолатлар жинсий фаолликсиз Виаграни қўллагандан кейин тезда қайд этилган. Бу ҳолатлар бевосита шу омиллар ёки бошқа омиллар билан боғлиқлиги ёки йўқлигини аниқлашнинг иложи йўқ.

Приапизм

Эректил дисфункцияни даволаш учун препаратлар, шу жумладан силденафилни жинсий олатнинг анатомик деформацияси (масалан, ангуляция, каверноз фиброз ёки Пейрон касаллиги) бўлган пациентларда, шунингдек приапизмни ривожланишига олиб келувчи касалликлари (ўроқсимон анемия, кўп сонли миелома ёки лейкемия каби) бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Силденафилни постмаркетинг қўллаш вақтида узоқ муддатли эрекция ва приапизмни ривожланиш ҳолатлари қайд этилган. Эрекция 4 соатдан ортиқ вақт давомида сақланиб қолса, пациент шошилинч тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилиши лозим. Шошилинч даволаш ишлари ўтказилмаган ҳолларда приапизм жинсий олат тўқималарини шикастланишига ва потенцияни қайтмас йўқотилишига олиб келиши мумкин.

ФДЭ-5 бошқа ингибиторлари билан ёки эректил дисфункцияни бошқа даволаш усуллари билан бир вақтда қўлланилиши.

Силденафилни ФДЭ-5 бошқа ингибиторлари билан ёки ўпка артериал гипертензияси (ЎАГ) ни даволаш учун силденафил сақловчи бошқа дори препаратлари (РЕВАЦИО) ёки эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар мажмуада қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган. Шу боисдан препаратларнинг бундай мажмуасини қўллаш тавсия этилмайди.

Кўришга таъсири

Силденафил ва ФДЭ5 нинг бошқа ингибиторларини қабул қилиш билан боғлиқ бўлган кўришни бузилиши ҳолатлари тўғрисида хабар берилган. Кам учрайдиган касаллик –  кўрув нервининг олдинги ноартерит ишемик невропатияси ҳолатлари – силденафил ва ФДЭ5 нинг бошқа ингибиторларини қабул қилиш билан боғлиқ кузатувли тадқиқотда ва спонтан ҳисоботларда қайд қилинган. Пациентга кўришни ҳар қандай кутилмаган бузилишлари пайдо бўлган ҳолларда Виаграни қабул қилишни тўҳтатиш ва кечиктирмай шифокорга мурожаат қилиш кераклигини тавсия қилиш лозим.

Ритонавир билан бир вақтда қўлланиши

Силденафилни ритонавир билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Альфа−адреноблокаторлар билан бир вақтда қўлланиши

Альфа−адреноблокаторлари гуруҳига мансуб препаратларни қабул қилаётган пациентларда силденафилни эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия қилинади, чунки уларни бир вақтда қўлланилиши айрим сезувчан пациентларда клиник кўринишлари билан кечувчи симптоматик артериал гипотензияни юз беришига олиб келиши мумкин. Кўпроқ бу силденафилнинг дозаси қабул қилингандан кейин 4 соат давомида кузатилиши мумкин. Постурал артериал гипотензияни ривожланиши хавфини пасайтириши учун альфа−адреноблокаторлар билан даволанаётган пациентларда, силденафил билан даволашни бошлашдан олдин гемодинамик барқарорлик ҳолатига эришиш лозим. Силденафилни 25 мг дозадан бошлаб қўллаш мумкинлигини кўриб чиқиш лозим. Бундан ташқари, шифокорларга пациентларга постурал гипотензия симптомлари пайдо бўлган ҳолларда нима қилиш кераклиги хусусида тавсиялар бериш керак.

Қон ивишга таъсири

Одам тромбоцитларини қўллаб ўтказилган тадқиқотлар, силденафил in vitro шароитларда натрий нитропроссидининг антиагрегант таъсир самарасини кучайтиришидан далолат беради. Силденафилни қон ивишини бузилишлари ёки фаол фазадаги яра касаллиги бўлган пациентларда қўллаш хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқ. Шунинг учун силденафилни бундай пациентларда фақат фойда ва хавф нисбатини синчков бахолагандан кейин қўллаш лозим.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактацияга таъсири

Виагра аёллар томонидан қўллаш учун кўрсатилмаган.

Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўлланилиши юзасидан яхши ва қатъий назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препаратни соғлом кўнгиллиларда сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги ёки уларнинг морфологиясига таъсири силденафилни 100 мг ли бир марталик перорал дозада қабул қилингандан кейин аниқланмаган.

Автотранспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препаратни автотранспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.

Силденафилнинг клиник тадқиқотлари вақтида бош айланиши ва кўришни бузилиши ҳолатлари қайд этилганлиги туфайли, пациентлар автотранспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан олдин уларнинг организми Виаграга қандай реакция қилишини билишлари лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни 800 мг гача дозада бир марта қабул қилиб ўтказилган кўнгиллилар иштирокидаги тадқиқотларда қайд этилган нохуш реакциялар, препаратнинг анча паст дозалари ишлатилганида кузатилган реакциялар билан бир хил бўлган, лекин уларни юз бериш частотаси ва намоён бўлиш оғирлиги анча юқорироқ бўлган. 200 мг ли дозани қўлланиши препаратнинг самарадорлигини ошишини таъминланмаган, аммо ножўя реакциялар (бош оғриғи, гиперемия, бош айланиши, диспепсия, бурун битиши ва кўришни бузилиши) ни юз бериш тезлиги ошган.

Доза ошириб юборилган ҳолларда заруратга кўра стандарт тутиб турувчи даволаш чораларини кўриш керак. Гемодиализ силденафилнинг клиренсини тезлаштирмайди, чунки силденафил плазма оқсиллари билан фаол боғланади ва сийдик билан чиқарилмайди.

Чиқарилиш шакли

1, 2, 4, 8 ёки 12 таблетка сақловчи алюмин блистерлар картон ўрамларда. Бозорда барча ишлаб чиқариш шакллари бўлмаслиги мумкин.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда 300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365