Skip to main content

Нолгрипп Джуниор

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НОЛГРИПП ДЖУНИОР

NOLGRIPP JUNIOR

 

Препаратнинг савдо номи: Нолгрипп Джуниор

Таъсир этувчи модда (ҲПН): парацетамол, фенилэфрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати.

Дори шакли: сироп

Таркиби:

Ҳар 5 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:

125 мг            парацетамол                            БФ;

5 мг                фенилэфрин гидрохлориди   БФ;

1 мг                хлорфенирамин малеати       БФ;

ёрдамчи моддалар: полиэтиленгликоль, глицерол, сорбитол, метилпарабен, пропилпарабен, натрий сахарин, кармуазин бўёвчиси, қулупнай ароматизатори, тозаланган сув.

Таърифи: пушти рангли сироп

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакотерапевтик гуруҳи: анальгетик-антипиретик.

АТХ коди: N02BE51

 

Фармакологик хусусиятлари

Нолгрипп Джуниор сиропи умумий шамоллаш, грипп, йўтал, иситма, катар ва юқори нафас йўлларининг бошқа инфекцион касалликлари билан ассоциацияланган симптомларини пасайтириш учун тиббий ингредиентларнинг идеал мажмуасидир.

Нолгрипп Джуниор сиропининг таркибига кирувчи парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғланишга, бош оғриғи ва бошқа туркумдаги оғриқларни пасайтириш таъсирга эга.

Парацетамол тўқималар огрегацияси ва циклооксигеназаларни қайтар ингибиция қилинишига, простагландинлар синтезида энзимларни жалб этилишига таъсир кўрсатади.

Иситмани туширувчи таъсири простагландинларнинг синтезини ингибиция қилиниши орқали гипоталамик териорегуляцион марказларига эндоген пирогенларнинг самараларини блокланиши билан ифодаланади, балки простагландинлар синтезини ингибиция қилиниши орқали юзага келиши мумкин. Қизиб кетиш оқибатида вазодилятация, периферик қон оқимини кучайиши ва кўп терлаш кузатилади. Анальгетик таъсири оғриқни сезувчанлигига бевосита таъсирининг натижаси ҳам бўлиши мумкин. Бу самара простагландинлар синтезини ингибиция қилиниши ёки кимёвий медиаторлар ёки бошқа субстанцияларга таъсир қилиши, оғриқ рецепторларга механик ёки кимёвий стимуляция оқибатида юзага келади. Парацетамол периферик яллиғланишга қарши таъсир кўрсатмайди.

Парацетамолни сурункали қабул қилиш гепатоксикликка ёки нефротоксикликка олиб келиши мумкин. Парацетамолнинг п-аминофенол метаболити буйрак найчаларининг гипертонусига олиб келиши мумкин. п-аминофенолнинг оксидланган метаболитлари тўқималарда сульфгидрил гуруҳлар билан боғланиб, хужайраларнинг некрозига олиб келиши мумкин.

Фенилэфрин гидрохлорид – шамоллаш, аллергия, иситма ёки грипп оқибатидаги буруннинг битишини вақтинчалик пасайтириш учун ишлатиладиган деконгестантдир.

Хлорфенирамин антигистамин воситадир. У организмдаги табиий гистаминни блоклайди. Хлорфенирамин қичишиш, кўзёшининг оқиши ва тумов, бошқа аллергик симптомлар ва ҳароратни  олдини олади.

Фармакокинетикаси

Нолгрипп Джуниор парацетамол сақлайди, бу меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва унинг плазмадаги чўққи концентрациясига препарат қабул қилинганидан кейин  2 соат ўтгач эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди ва сийдик билан глюкуронид ва сульфат конъюгатлари кўринишида чиқарилади. 5% дан камроғи сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соат. Одатдаги терапевтик дозаларда плазмадаги боғланиши салбий таъсир кўрсатмайди.

Жуда кам миқдорларда ҳосил бўладиган гидроксил гуруҳи қўшилган метаболитлари жигарда глютатион томонидан заҳарсизлантирилади, жигар функцияси бузилишида улар жигарда тўпланиши мумкин.

Фенилэфрин меъда-ичак йўлларида тўлиқ сўрилади. Организмнинг барча тўқималари ва суюқликларига тақсимланади ва жигарда секин метаболизмга учрайди. Ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.

Подагра ва жигар касалликларида, фенилэфрин мунтазам бўлмаган сўрилишда ва жигардан бирламчи ўтишида моноаминооксидазагача ўзгариши натижасида  паст биоэквивалентликка эга.

Хлорфенирамин малеати меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оғиз орқали қабул қилинганидан кейин плазмадаги чўққи концентрациясига 1-4 соатда эришилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутига чиқади. Хлорфенирамин плазма оқсиллари билан юқори даражада боғланади ва организмда метаболизмга учрайди. Асосан метаболитлари сифатида сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Нолгрипп Джуниор сиропи бурун битиши, аллергик ринит, тумов, аксириш, кўзни ёшланиши, бурун ёки томоқ қичиши, синусит, грипп, шамоллаш, бош оғриғи, танада оғриқ ва грипп билан боғлиқ бўлган иситмада қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

6-12 ёшли болаларга: 10 мл дан кунига  3-4 марта.

2-6 ёшли болаларга: 5 мл дан кунига 3-4 марта.

1-2 ёшгача бўлган болаларга: 2,5 мл дан кунига 3-4 марта буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Парацетамолни ножўя таъсирлари гематологик реакциялар, жумладан, тромбоцитопения, пацитопения, нейтропения ва агранулоцитоз аниқланган бўлсада, одатда кам ҳолларда ва суст кечади. Терини қизариши, уйқусизлик ва ўта юқори сезувчанликни бошқа реакциялари аниқланган.

Фенилэфринни юзага чиқиши  мумкин бўлган ножўя реакциялари асабийлашиш, уйқусизлик, дам олмаслик, бош оғриғи, кўнгил айниши, меъдада ачишишни ўз ичига олади. Бу реакциялар кам ҳолларда ва хатто даволаш тўхтатилганда ҳам учраши мумкин. Простата безини гипертрофияси бўлган пациентларда сийдикни тутилиши аниқланиши мумкин.

Хлорфенираминни энг кўп учрайдиган умумий ножўя реакцияси бу ҳолсизлик. Бошқа самаралари кам учрайди. Меъдадаги ачишишни овқатни суюқлик ёки ичимликлар билан қабул қилиш орқали бартараф этиш мумкин.

 

 

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг бирон-бир компонентига ўта юқори сезувчанлик, глаукома, МАО ингибиторларини қабул қилаётган ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нолгрипп Джуниор фенобарбитал, варфарин, фенотиазинлар, моноаминооксидаза ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, билвосита ёки аралаш симпатомиметик воситалар, безовталик ва уйқусизликни даволаш учун воситалар, хинолонлар, депрессияни даволаш учун воситаларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Парацетамол буйрак ва жигар функциясини етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак. Шунингдек жигар функциясига таъсир қилувчи препаратлар қабул қилинганида ҳам эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак.

Препарат антигистамин компонент хлорфенирамин малеатини сақлайди, уни седатив таъсир қилувчи препаратлар ва алкоголь билан бирга қўллаш, антигистамин компонентининг таъсирини ошириши мумкин. Препаратни МНТ рағбатлантирувчилари билан, айниқса болаларда қабул қилиш, шу билан бирга тавсия қилинган дозани ошириш мумкин эмас. Бу ҳолсизлик ва уйқучанликка олиб келиши мумкин. Препарат қабул қилинганида автотранспортни ҳайдаш ва бошқа машиналарни бошқаришдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилган ҳоллатларда меъдани ювиш, усули каби қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш (болаларга тана вазнига   1-2 г) ёки осмотик сурги воситасини қўллаш мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

60 мл ПЭТ бутилка комплектда  дозатор ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

36 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365