Skip to main content

Носилин

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НОСИЛИН*

NOSILIN*

 

Препаратнинг савдо номи: Носилин

Таъсир этувчи модда (ХМН): ксилометазолин

Дори шакли: назал томчилар

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: Ксилометазолин гидрохлориди АҚШ Ф. – 1,0 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, динатрий эдетати, натрий гидрофосфати (сувсиз), натрий дигидрофосфати моногидрати, бензалконий хлориди, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиздан оч-сариқ ранглигача бўлган тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: бурун касалликларини даволаш учун препарат; деконгестант.

АТХ коди: R01AA07

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

ЛОР-амалиётида маҳаллий қўллаш учун қон томирларни торайтирувчи препаратдир. Имидазолин ҳосилалари гуруҳига мансуб альфа-адреномиметик таъсирга эга маҳаллий қон томирларни торайтирувчи (деконгестантлар) воситалар гуруҳига мансуб. Препарат бурун бўшлиғи шиллиқ қаватидаги қон томирларни торайтиради, бу бурун-ҳалқум шиллиқ қаватидаги шиш ва гиперемияни бартараф этишга ва ажралмалар миқдорини камайишига олиб келади. Препаратни қўллаш фонида бурун йўллари, бўшлиқларнинг тешиклари ва евстахий найларининг ўтказувчанлиги тикланади. Препаратнинг таъсири бир неча минутдан кейин бошланади ва 10-12 соат давом этади.

Терапевтик концентрацияларда бурун шиллиқ қаватини таъсирламайди.

Фармакокинетикаси

Ксилометазолин терапевтик дозаларда маҳаллий қўлланилганда деярли сўрилмайди, плазмадаги концентрацияси замонавий аналитик усуллар ёрдамида аниқлаб бўлмайдиган даражада кам.

Қўлланилиши

  • Ўткир ринит (вирусли, бактериал, аллергик);
  • ЎРК кўринишлари билан кечувчи ринит;
  • Синусит;
  • Поллиноз;
  • Евстахиит;
  • Ўрта отит (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун);
  • Беморни бурун йўлларидаги диагностик муолажаларга тайёрлашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ҳар 8-10 соатда ҳар бир бурун йўлига 2-3 томчи эритмадан интраназал қўлланади. Даволаш курси 3-5 кунни ташкил қилади.

Қўллашнинг максимал йўл қўйиладиган давомийлиги – 2 хафта.

 

 

Ножўя таъсирлари

Тез-тез ва/ёки узоқ вақт қўлланилганда – таъсирланиш, бурун-ҳалқум шиллиқ қаватини қуриши, бурун-ҳалқум шиллиқ қавати гиперсекрецияси, ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Кам ҳолларда – бурун шиллиқ қаватини шиши, юрак уриб кетиши, тахикардия, аритмиялар, артериал босимни ошиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, уйқусизлик, кўришни бузилиши, депрессия (юқори дозаларни узоқ вақт қўллаганда).

Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралар биронтаси оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, глаукома, атрофик ринит, гипертиреоз, бош мия пардаларидаги жаррохлик аралашувлари (анамнезида), трансфеноидал гипофизэктомиядан кейинги ҳолат, болаларда (12 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан (шу жумладан улар бекор қилингандан кейин 14 кун давр давомида) бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

Қандли диабет, простата бези гиперплазияси, юрак ишемик касаллиги (стенокардия), феохромоцитома, гипертиреоз, лактация даври, уйқусизлик, бош айланиши, аритмия, тремор, артериал босимни ошиши билан кечувчи адренергик препаратларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат артериал босимни ошиши мумкинлиги туфайли, МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар (шу жумладан уларни бекор қилгандан кейин 14 кун даврда) билан номутаносиб.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қўллашдан олдин бурун йўлларини тозалаш керак. Узоқ вақт (7 кундан ортиқ) давомида, масалан сурункали ринитда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни узоқ вақт қўллаш таъсирни сусайиши, бурун шиллиқ қавати атрофияси ва медикаментоз ринит билан кечувчи реактив гиперемияга олиб келиши мумкин. Препарат таркибида корсервант сифатида бензалконий хлориди сақлаганлиги туфайли, айниқса узоқ вақт (7 кундан ортиқ) қўлланилганда бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини шиши ривожланиши мумкин. Бундай реакцияга гумон бўлганда (бурунни битиши), имкони борича консервантларни сақламайдиган дори воситаларини қўллаш керак. Агар бундай дори воситалари мавжуд бўлмаса, бошқа дори шаклини қўллаш керак!

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Агар она учун кутилаётган фойда болада ножўя самаралар ривожланиши хавфидан устун бўлган ҳоллардагина препаратни эмизиш даврида шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ксилометазолин транспорт воситалари ва ускуналарни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин.

Препарат билан даволаганда транспорт воситаларини бошқарганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя самараларни (доза боғлиқ) кучайиши, тана ҳароратини пасайиши, онгни чалкашиши. Препарат тўсатдан ичга қабул қилинганда қуйидагиларни чақириши мумкин: кучли бош айланиши, кўп терлаш, бош оғриғи, брадикардия, артериал босимни ошиши, нафасни сусайиши, кома ва тиришишлар. Артериал босим ошганидан кейин уни тўсатдан пасайиши кузатилиши мумкин.

Даволаш: симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

10 мл дан пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: