Skip to main content

Нормодокс

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БУЙИЧА ЙЎРИКНОМА

НОРМОДОКС

NORMODOX

 

Препаратнинг савдо номи: Нормодокс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Доксиламин сукцинат, пиридоксин гидрохлорид.

Дори шакли: Ичакда эрувчи қобик билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Доксиламин сукцинати – 10 мг; пиридоксин гидрохлориди – 10 мг

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, лактоза, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, магний стеарати, тальк, аэросил, АКРИ КОАТ L- 100, ацетон, изопропил спирти, дибутилфталат, титан диоксиди, сансет сариги, полиэтиленгликоль-6000.

Таърифи: Зарзарғалдоқ рангли, думалоқ, икки томони қабариқ, ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ухлатувчи восита.

АТХ коди: R06AA09

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Доксиламин сукцинати. Этаноламинлар гурухи Н1-гистамин рецепторларининг блокатори. Препарат ухлатувчи, седатив ва М-холиноблокловчи таъсир курсатади. Уйқуга кетиш вактини қисқартиради, уйқунинг давомийлиги ва сифатини оширади, бунда уйқунинг босқичларини узгартирмайди. Таъсирининг давомийлиги – 6-8 соат.

Пиридоксин гидрохлориди. В6 витамини (Пиридоксин гидрохлориди) – моддалар алмашинувида қатнашади; марказий ва периферик нерв тизимининг нормал фаолияти учун зарур. Организмга тушгач у фосфорланиб, пиридоксаль-5-фосфатга айланади ва аминокислоталарнинг карбоксил гурҳини ажралиши амалга оширувчи ферментлар таркибига киради. Триптофан, метионин. цистеин, глутамин ва бошқа аминокислоталарнинг алмашинувида қатнашади, эритроцитларнинг хосил бўлишини рағбатлантиради, кўпчилик нейромедиаторларнинг (допамин, норадреналин, адреналин, гистамин, серотонин) биосинтезида қатнашади. Гистаминнинг алмашинувида муҳим рол ўйнайди. Липидлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради. Пиридоксиннинг алоҳида танқислиги жуда кам, асосан махсус сунъий озуклантиришда бўлган болаларда учрайди (диарея, тиришишлар, анемия билан намоён бўлади, периферик невропатия ривожланиши мумкин). Цианокобаламин билан бирга нерв туқимасидаги яллиғланиш жараёнинн йокотади ва унинг регенерациясини тезлаштиради.

Фармакокинетикаси

Доксиламин сукцинати. Сўрилиши – юкори, жигарда метаболизмга учрайди. Гистогемотик тўсиқлар орқали яхши ўтади (гематоэнцефалик тўсиқни хам қушиб). Узгармаган холда 60% буйраклар орқали, қисман – меъда-ичак йуллари орқали чиқарилади.

Пиридоксин гидрохлориди. Ингичка ичакда тез сўрилади. Жигарда фармакологик фаол метаболитларининг хосил бўлиши билан метаболизмга учрайди (пиридоксаль фосфат ва пиридоксаминофосфат). Барча тўқималарга яхши утади; асосан жигарда тўпланади.

Йулдош орқали утади, кўкрак сути билан ажралади. Буйраклар оркали. шунингдек гемодиализ вақтида чиқарилади.

Қулланилиши

– ҳомиладорликнинг эрта токсикози;

– турли генезли кўнгил айниши;

– уйқунинг бузилиши, уйқусизлик;

– В гурухи витаминларининг гипо- ва авитаминози (даволаш ва олдини олиш);

– турли генезли анемиялар;

– нерв тизимининг турли генезли касалликларини симптоматик даволаш: неврит, невралгия, миалгия, периферик парезлар ва фалажлар, ретробульбар неврит, юз нервининг парези, люмбаго, плекситлар. ён амиотрофик склерози, болалар церебрал фалажи, периферик нервларнинг жарохатлари;

– чекловчи пархезларга риоя қилинганида, овқатланиш дисбалансида, иситмада, сурункали касалликларда, жадал жисмоний юкламда ва кучли толиқишдаги витаминларнинг танқислиги, операциядан кейинги даврида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалар

Тавсия этилган доза кунига 1/2 таблеткадан 1 таблеткагача. Таблеткалар озгина кам микдордаги суюклик билан бирга қабул қилинади. Таблеткаларни ухлашдан олдин қабул килиш керак. Агарда даволаш самарасиз булса. шифокор тавсияси бўйича доза кунига 2 таблеткагача оширилиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, кўнгил айниши, кундузги вақтдаги уйқучанлик, оғизнинг қуриши, аккомодациянинг парези, кабзият, сийдикнинг тутилиши, кам – тиришишлар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин булмаган холатлар

– доксиламинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

– ёпиқ бурчакли глаукома;

– простата безининг аденомаси, сийдикни тутилиши;

– меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги;

– юрак ишемик касаллигида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Доксиламин сукцинати

Барбитуратлар, бензодиазепинлар, клонидин, опиоид аналгетиклар, нейролептиклар, анксиолитиклар билан бир вақтда қулланганида марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кучаяди. Апоморфинга бўлган қусиш рефлексини пасайтириши мумкин. М-холиноблокловчи воситалар билан бирга қабул қилинганида ножуя таъсирларини пайдо бўлишини хавфи ошади: огизни қуриши, сийдикни тутилиши. Алкоголни препаратнинг седатив таъсирини кучайтириши туфайли, алкоголли ичимликлар ва алкогол сақловчи дори препаратларини истеъмол қилишдан сақланиш лозим.

Пиридоксин гидрохлориди

Диуретикларнинг таъсирини кучайтиради; леводопанинг фаоллигини сусайтиради. Юрак гликозидлари (пиридоксин миокардда қисқарувчи оқсиллар синтезини оширишга ёрдам беради), глутамин кислотаси, калий ва магний аспарагинати билан мутаносиб. Тиамин ва цианокобаламин билан фармацевтик номутаносиб.

Маҳсус кўрсатмалар

Жигарнинг оғир шикастланишларида препарат унинг фаолиятини ёмонлашишини

чақириши мумкин.

Хомиладорлик ва лактация   даврида препарат хавфсиз.

Автомобилни хайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири:

Эхтиёткорлик билан тавсия қилинади.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножуя реакцияларининг кучайиши.

Даволаш: симптоматик даволаш. Махсус антидоти йук.

Чиқарилиш шакли

Ичакда эрувчи қобик билан қопланган таблеткалар. 100 таблетка қўллаш буйича йуриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қурук, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт буйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365