Skip to main content

Ностон Сироп

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НОСТОН

NOSTON

 

Препаратнинг савдо номи: Ностон

Таъсир этувчи моддалар: Ербағирланган темиртиканнинг меваси (Tribulus terrestris), Кратева пўстлоғи (Сratevia nurvala), Арпа кулидан олинган калий карбонати (Yavaksshar), бир уруғли Бутия гуллари (Butea monosperma), калий нитрати (Suryakshar), серкилтикли Зирк илдизи (Berberis aristata), Коммифора мукул (Commiphora mukul), дағал Соломоцвет кули (Achyranthea aspera), Парпати (Swet parpati), уятчан Мимоза уруғи (Mimosa pudica), Экилган турп кули (Raphanus sativus), Кокос ёнғоғи пўчоғида ишлов берилган натрий хлорид (Cocus nucifera), Боқла уруғлари (Dolichos biflorus), тукли Эрва илдизи (Aerva lanata).

Дори шакли: Сироп

Таркиби:

Ҳар 10 мл сироп сақлайди :

Фаол моддалар:

Ербағирланган темиртиканнинг меваси (Tribulus terrestris)                              250,0 мг

Кратева пўстлоғи (Сratevia nurvala)                                                                     300,0 мг

Арпа кулидан олинган калий карбонати (Yavaksshar)                                      100,0 мг

Бир уруғли Бутия гуллари (Butea monosperma)                                                  100,0 мг

Калий нитрати (Suryakshar)                                                                                    100,0 мг

6-yillik-qizil-jenshen

Серкилтикли зирк илдизи (Berberis aristata)                                                        300,0 мг

Коммифора мукул (Commiphora mukul)                                                               150,0 мг

Дағал Соломоцвет кули (Achyranthea aspera)                                                      150,0 мг

Парпати (Swet parpati)                                                                                           200,0 мг

Уятчан Мимоза уруғи (Mimosa pudica)                                                                200,0 мг

Экилган турп кули (Raphanus sativus)                                                                  125,0 мг

Кокос ёнғоғи пўчоғида ишлов берилган натрий хлорид (Cocusnucifera)       100,0 мг

Боқла уруғлари (Dolichos biflorus)                                                                         300,0 мг

Тукли Эрва илдизи (Aerva lanata)                                                                         30,0 мг

Ёрдамчи моддалар: қанд, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, натрий бензоат, тозаланган сув

Таърифи: Тўқ-жигарранг сиропсимон суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: Сийдик-тош касаллигида қўлланадиган воситалар.

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Ностон – ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат.

Ербағирланган темиртиканнинг меваси (Tribulus terrestris) – стероид сапонинларни (диосгенин, триллин, диосцин, диоспонин, грациллин, протодиосцин, кикубасапонин), сапогенинларни, флавоноидларни, алкалоидларни, С витаминини, ёғ кислоталарини (линолин, олеин, пальмитин, стеарин), елимли, бўёвчи ва ошловчи моддаларни, макроэлементларни (K, Ca, Mg, Fe) ва микроэлементларни (Mn, Cu, Zn) сақлайди. Ербағирланган темиртиканнинг суюқ экстракти сафро ажралиб чиқарилишини оширади, меъда ширасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, ичак перистальтикасини кучайтиради.

Кратева пўстлоғи (Сratevia nurvala)флавоноидларни, глюкозинолатларни, ўсимлик стеринларни, сапонинларни, ошловчи моддаларни сақлайди. Антиоксидант. Литотроп ва тонусни оширувчи хусусиятларга эга. Кратева пўстлоғи ҳалқ табобатида яллиғланишга қарши, иситма туширувчи, ич сурувчи, гижжа ҳайдовчи ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида қўлланади.

Бир уруғли Бутия гуллари (Butea monosperma) – овқат ҳазм қилиш ва қон айланиш тизимига ижобий таъсир қилади, самарали буриштирувчи, рағбатлантирувчи ва қон тўхтатувчи восита ҳисобланади.

Серкилтикли зирк илдизи (Berberis aristata)сафро ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, бактерицид, оғриқ қолдирувчи, қон тўхтатувчи, спазмолитик, иситма туширувчи, ўсмага қарши ҳусусиятларга эга. Илдизини сийдик ҳайдовчи сифатида буйрак, қовуқ касалликларида, истисқода, сийдик–тош касаллигида ишлатилади.

Коммифора мукули (Commiphora mukul) – ёшартирувчи, рағбатлантирувчи, моддалар алмашинувини яхшиловчи, нервларни мустаҳкамловчи, спазмга қарши, оғриқ қолдирувчи, балғам кўчирувчи, буриштирувчи антисептик таъсирларга эга.

Дағал Соломоцвет кули (Achyranthea aspera) – уйқусизликда, ичак бузилишларида, сувдан қўрқишда (қутиришда), таъсирланишни бартараф қилиш учун, шунингдек истисқода, ревматизмда, вабода, меъда ва тери касалликларида ҳам қўлланади. Диарея ва дизентерияни даволашда барглардан қайнатма тайёрланиб ишлатилади. Ўсимлик шарбатини фурункулезни, геморройни, дизентерияни, ревматик оғриқларни, қичимани ва тери тошмаларини даволаш учун ишлатилади.

Уятчан Мимоза уруғи (Mimosa pudica) – танин, мимозин алколоидини, кальций оксалатни сақлайди. Антисептик, яллиғланишга қарши битказувчи, буриштирувчи, қон тўхтатувчи ҳусусиятларга эга.

Экилган турп кули (Raphanus sativus) карамсимон оиласига мансуб бир ёки икки йиллик ўсимлик. Эрта узилган сабзавот узоқ қиш кунидан кейин қўлланганда иммунитетни тиклайди. Аскорбин ва фолат кислотасини, калийни, В6 витаминини, рибофловин, магний, мис ва калцийни сақлайди. Қатор касалликларни қизамиқ, ўсма, йўтал, гастрит, жигар ва ўт қопининг касалликларини, қабзиятни, диспепсияни, артритни, сафро-тош ва сийдик –тош касалликларини даволашда қўлланади.

Тукли Эрва илдизи (Aerva lanata) Амарантлар оиласи, эрва авлодга мансуб ўтсимон ўсимлик.

Яққол сийдик ҳайдовчи, шунингдек сафро, сийдик йўллари ва меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларига спазмолитик таъсир кўрсатади.

Пиелонефрит ва буйрак тоши касалликларида юз ва оёқ шишларини, яллиғланиш белгиларини камайтиради, тошларни тушишига ёрдам беради.

Ўт пуфагидаги яллиғланиш ҳолатларида сафрони ажралишига ёрдам беради ва яллиғланиш белгиларини камайтиради. Cурункали гастритни зўрайишида меъда мушакларининг оғриқли спазмини сусайтиради.

Препарат умуман олганда диуретик, спазмолитик, литолитик, микробларга қарши ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Препарат дисметаболик нефропатияда кристалл-коллоид мувозанатини бошқаради, cийдикда тошларни (шовул кислотаси, кальций, гидроксипролин) ҳосил бўлишига ёрдам берувчи элементларнинг концентрациясини пасайтиради. Тошларни (натрий, магний, калий) ҳосил бўлиш жараёнини ингибирловчи элементларнинг даражасини оширади. Муцинга таъсир кўрсатиб, препарат тошларни дезинтеграциясига ёрдам беради, уларни маъдансизлантиришга олиб келади.

Тошларнинг ядроси атрофида заррачаларнинг аккумуляцияланишига қаршилик қилади ва унинг кейинчалик катталашишини олдини олади.

Ностон диурезни рағбатлантириб ва сийдик йўлларнинг силлиқ мушакларини бўшаштириб, сийдик-чиқариш йўлларидан оксалат ва фосфат тузлари, сийдик кислотаси ва майда тошларнинг чиқарилишига ёрдам беради. Препаратнинг литолик таъсири сийдикни рН га боғлиқ эмас.

Ностон айникса, Klebsiella spp., Pseudomonas aeruginosa, Escherichia coli ва бошқа грамманфий бактерияларга нисбатан бактериостатик ва бактерицид таъсир кўрсатади.

 

Кўлланилиши

Мажмуавий даволаш таркибида

– сийдик-тош касаллиги ва кристаллурия (уратлар, оксолатлар, фосфатлар, карбонатлар);

– сийдик-чиқариш йўлларининг носпецефик инфекциялари (уретритлар, циститлар, пиелонефритлар);

– дизурик ҳолатлар;

– подагра.

Сийдик-чиқариш йўлларининг спазмини ва буйрак санчиғини йўкотади.

Сийдик-тош касаллигини олдини олиш, шу жумладан конкрементларни мустақил чиқиши ёки олиб ташланишидан кейин қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Болаларга: 1 чой қошиқдан кунига 2-3 марта.

Катталарга: 1-2 қошиқдан кунига 2-3 марта буюрилади.

Ёки шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланади.

Препарат ҳомиладорликнинг I уч ойлигидан кейин ва эмизиш даврида қўллаш ҳавфсиздир.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонетларига юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Ностонинг терапевтик таъсири аста-секин ривожланиши туфайли, препаратни қабул қилишни тўхтатиш тавсия қилинмайди, уни фақат сийдик-чиқариш йўлларининг соҳасида ўткир оғриқлар бўлганидагина қабул қилишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат дозасини ошириб юбориш ҳолларида ножўя таъсири белгиларини кучайиши мумкин.

Бунда симптоматик даволашни ўтказиш зарур.

 

Чиқарилиш шакли

Сироп 200 мл дан пластмасса флаконда, ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365