• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Викаир

Home Йўриқномалар Викаир
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИКАИР

VICAIRUM

Препаратнинг савдо номи: Викаир

Дори шакли: таблеткалар

Бир таблетка таркиби:

Ёрдамчи моддалар: висмут субнитрати – 0,350 г, магний гидрокарбонати – 0,400 г, натрий гидрокарбонати – 0,200 г, ольхасимон франгула пўстлоғи – 0,025 г, игир илдизпояси – 0,025 г.

Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 0,130 г, стеарин кислотаси – 0,0048 г, тальк – 0,0152 г.

Таърифи: пушти ёки пушти-қизил рангли, оқ ва тўқ доғлари бўлган ясси цилиндрик шаклли, фаска ва рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда ва ўникки бармоқ ичак ярасига қарши восита (буриштирувчи ва ўраб олувчи восита)

АТХ коди: А02ВХ

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат, буриштирувчи, антацид, сурги ва спазмолитик таъсир кўрсатади. Магний гидроксикарбонати меъда ширасининг кислоталилигини пасайтиради, пепсиннинг фаоллигини камайтиради. Висмут субнитрати яллиғланишга қарши, баетерицид, репаратив таъсир кўрсатиб, меъданинг шиллиқ қаватида химоя пардасини хосил қилади. Спазмолитик таъсирга эга бўлган игир илдизпояси ва сурги таъсирига эга бўлган ольхасимон франгула пўстлоғи ичак бўйлаб моддаларни ўтишини (пассажини) яхшиланишига ёрдам беради.

Қўлланилиши

Меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, меъданинг юқори секретор фаолияти билан кечувчи гиперацид гастрит.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқат қабул қилгандан кейин1-1,5 соат ўтгач, кўп бўлмаган миқдордаги (1/4 стакан) сув билан, 1-2 таблеткадан кунига 3 марта.

Даволаш курси одатда 1-2 ой давом этади.

Зарурати бўлганида курс бир ойлик танаффусдан кейин такрорланади.

Ножўя таъсирлари

Таблеткалар одатда ножўя кўринишлар чақирмайди, баъзида ич келишини тезлашиши кузатилади.

Таблеткаларни қабул қилиш вақтида ахлат тўқ яшил ёки қора рангга бўялиши мумкин.

Препарат қўлланганида аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, гипоацид гастрит, сурункали буйрак етишмовчилиги, сурункали аппендицит, энтероколит, болалик ёши.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

М-холиноблокаторларни ёки Н2-гистамин рецепторларининг блокаторларини қабул қилиш фонида препаратни қўллаш эхтиёжи камаяди. Тетрациклинларнинг сўрилишини пасайтиради. Висмут сақловчи бошқа дори воситалари билан қўшилганида, қонда висмутнинг концентрацияси ошади.

Махсус кўрсатмалар

Қон кетишларига мойиллиги бўлган яра касаллиги бўлган беморларга буюриш мақсадга мувофиқ эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

10 таблеткадан контур уясиз ўрамда.

Контур уясиз ўрамлар тенг миқдордаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга гурух ўрамига жойланади.

1, 2, 3, 5, 10 контур уяли ўрамлар тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
5
198 Views
ОлдингисиНордитропин НордиЛет04.05.2018
НОРЕПАЙН04.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Викаир
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.