Skip to main content

Неврокс-IS

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕВРОКС-IS

NEVROKS-IS

Препаратнинг савдо номи: Неврокс-IS.

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): тиамин хлориди, пиридоксин гидрохлориди, цианкобаламин, никотинамид, D-пантенол.

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

ҳар бир ампула (2 мл) қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: тиамин хлориди (B1 витамини) – 100 мг, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 100 мг, цианокобаламин (В12 витамини) – 1000 мкг, никотинамид (РР витамини) – 100 мг, Д-пантенол – 50 мг;

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, фенол.

Таърифи: қаҳрабо рангли ампулага қуйилган тўқ қизил ёки қизил-жигаррангсимон рангли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтическая группа: Витаминлар

АТХ коди: А11ЕА

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Препарат В гуруҳи нейротроп витаминларини сақлайди. Таркибидаги витаминлар: тиамин (B1), пиридоксин (B6) ва цианокобаламин (В12) марказий ва периферик нерв тизимида ўтаётган оралиқ метаболизмда коэнзим сифатида алоҳида аҳамиятга эга.

B1, B6 ва В12 витаминларининг организмга терапевтик юборилиши витаминлар танқислигини тўлдиради, бу эса организмда коэнзимларни керакли миқдорда бўлишини таъминлайди. “В” гуруҳи витаминларини комбинирланган тарзда қўллаш уларнинг терапевтик самарадорлигини оширади, чунки  комбинация самарадорлиги алоҳида омилларни самарадорлигидан афзал ҳисобланади.

Ушбу витаминларни турли нерв тизими касалликларида қўлланиши, бир томондан, мавжуд витамин танқислигин (эҳтимол, ушбу танқислик бевосита касаллик билан боғлиқ организмнинг юқори эҳтиёжи сабабли юзага келгандир) тўлдириш ва, иккинчи томондан, тикланишга қаратилган табиий механизмларни рағбатлантиришга йўналтирилган. Айни вақтда, В витаминлари мажмуасининг анальгетик таъсири терапевтик натижага ижобий таъсир кўрсатади.

Никотинамид – витамин воситасидир (В3 витамини, РР витамини). Тузилиши бўйича никотин кислотага яқин. Ҳужайрадаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида қатнашадиган кодегидрогеназа I (НАД) ва II (НАДФ) нинг муҳим компонентидир. Ёғларнинг, протеинларнинг, аминокислоталарнинг, пуринларнинг метаболизмида, тўқималарнинг нафасида, гликогенолизда иштирок этади. Карбонсувларнинг алмашинувини меъёрлаштиради, томирларнинг тонусини бошқаради, гиполипидемик фаолликка эга. Яққол томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатмайди, у қўлланганида тери қопламаларини қизариши ва “бошга қон оқиб келиш» ҳисси кузатилмайди. Пеллаграга қарши таъсир кўрсатмайди.

Д-пантенол  – пантотен кислотасининг ҳосиласи. Организмда пантотен кислотасига ўтади, у коэнзим А ни ташкилий қисми бўлиб, ацетилланиш жараёнларида, карбонсувлар ва ёғлар алмашинувида, ацетилхолин, кортикостероидлар, порфиринлар синтезида қатнашади: тери, шиллиқ қаватларнинг регенерациясини рағбатлантиради, ҳужайра метаболизмини меъёрлаштиради, метаболик ва суст яллиғланишга қарши таъсирни тезлаштиради.

 

 

Фармакокинетикаси

Тиамин.

Ичга қабул қилинганидан кейин дозасига қараб икки хил таъсири намоён бўлади: концентрацияси 2 мкмоль гача бўлганда фаол сўрилиши, концентрацияси 2  мкмольдан юқори бўлганда пассив диффузияси кузатилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соатни ташкил этади. Тез метаболизмга учрашини ҳисобга олганда организмдан 4-10 кунда чиқарилади.

Пиридоксин.

Пиридоксин жуда тез сўрилади, асосан, меъда-ичак йўлларининг юқори қисмида, ҳамда кўпи билан 2-5 соатдан кейин чиқарилади. Организмда тахминан 40-150 мг пиридоксин сақланади, сутка давомида сийдик билан 1,7-3,6 мг чиқарилади.

Цианокобаламин.

Цианокобаламиннинг  меъда-ичак йўлларидан сўрилиш механизми икки хил:

  1. меъда шираси таъсирида ажралиб чиқиб ички омил билан тез боғланади,
  2. ички омилдан қатъий назар қонга пассив тарзда ўтади.

 1,5 мкг дан юқори дозаларида иккинчи йўл аҳамиятли роль ўйнайди.

В12 витаминининг керагидан ортиғи жигарда тўпланади.

У жигардан сафро билан ичакка ўтади ҳамда ичак-жигар циркуляцияси жараёнида сезиларли даражада реабсорбцияланади. В12 витаминининг метаболизм тезлиги суткасига 2,5 мкг ни ташкил этади.

Никотинамид

Организмнинг ҳамма тўқималарида тез тақсимланади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига киради. Жигарда  никотинамид-N-метилникотинамидни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Буйраклар орқали чиқарилади.

Д-пантенол

Маҳаллий қўлланганда тез абсорбцияланади ва пантотен кислотага ўтади, плазма оқсиллари билан боғланади (асосан, бета-глобулин ва альбумин билан).

 

Қўлланилиши

Қуйидаги неврологик касалликларнинг мажмуавий терапиясида қўлланади:

– учлик нервининг невралгияси;

– юз нервининг неврити;

– умуртқа касалликлари чақирган оғриқ синдроми (қовурғалараро невралгия, люмбоишиалгия, бел синдроми, бўйин синдроми, бўйин-елка синдроми, умуртқанинг дегенератив ўзгаришлари чақирган корешок синдроми).

Механик ва кимёвий омиллар, совуқлик-иссиқлик даражаси таъсирида ёки жарроҳлик аралашувидан кейинги тери қопламаларининг зарарланиши:

– келиб чиқиши турли бўлган куйишлар  (шу жумладан, қуёшдан);

-терининг тирналиши, шилиниши, яра-чақалар; ётоқ яралар; қийин битадиган тери трансплантатлари; операциядан кейинги асептик жароҳатлар.

Теридаги яллиғланиш жараёнлари: дерматит, чипқон, трофик яралар, трахеостома, гастростома ва колостомалар атрофидаги терини парвариш қилиш.

Ташқи муҳит омилларининг (совуқ, шамол, зах) терига нохуш таъсири асоратларини даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.

Болаларда – йўргак дерматити, тирналган жойлари ҳамда қуёш, рентген ва ультрабинафша нурлар таъсиридан кейинги терининг бироз яллиғланиши, терини бичилишини даволаш ва олдини олиш. Эмизикли оналарда кўкрак учи ёрилиши ва яллиғланишида, шунингдек нейтрал ёғлар ва декспантенол манбаси сифатида  қуруқ терини ҳимоялаш учун қўлланади.

Пеллагра, гепатит, кислоталилиги паст гастритлар, колит, атеросклероз, суст битувчи жароҳат ва яраларни олдини олиш ва даволаш,  инфекцион касалликларни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ҳафтасига  1 инъекциядан  2-3 марта.

15 ёшгача бўлган болалар: шифокор тавсияси бўйича.

Даволаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Асосан тери юзасидаги ўзгаришлар кўринишида ўтадиган аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг исталган компонентига нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пиридоксин. Леводопа билан бир вақтда қўлланганида пиридоксин леводопанинг паркинсонизмга қарши таъсирини камайтириши мумкин. Диуретиклар таъсирини кучайтиради.

Изоникотин гидразиди, пеницилламин, циклосерин ҳамда эстрогенсақловчи перорал контрацептив воситалар пиридоксинни самарасини камайтиради.

Юрак гликозидлари билан яхши келишади (пиридоксин миокардда қисқартирувчи оқсиллар синтезини оширишга кўмаклашади), глютамин кислота ва аспаркам билан ҳам яхши келишади (гипоксияга турғунликни оширади).

Цинокобаламин. Аминогликозидлар, салицилатлар, эпилепсияга қарши дори воситалари, колхицин, калий препаратлари абсорбциясини пасайтиради. Цианокобаламинни қон ивувчанлигини оширадиган препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. В12 витаминини қабул қилиниши фолий кислотаси етишмовчилигини яшириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

B12  витамини юборилганда клиник манзара, шунингдек  фуникуляр миелоз ёки пернициоз анемиядаги лаборатория кўрсаткичлари ўзининг спецификасини йўқотиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳозирги вақтгача ҳомиладорлик даврида B1, В6 и B12 витаминларини тавсия қилинган дозаларда юборилгандан кейинги ножўя самаралари ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

2 мл дан ампулаларда. Контур уяли ўрамлар 1(1×10) ёки (2х5) ёки 1(1х5) та дан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон пачкаларга жойланади.

Сақлаш шароитлари

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365