Skip to main content

Невроцит НЕО

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙУРИҚНОМА

НЕВРОЦИТ НЕО

NEVROCIT NEO

Препаратнинг савдо номи: Невроцит НЕО

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Тиамин гидрохлориди (В1 витамини), пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини), цианокобаламин (В12 витамини).

Дори шакли: мушак ичига инъекция учун эритма.

Таркиби:

ҳар бир ампула (2 мл) қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: тиамин гидрохлориди (В1 витамини) -150 мг; пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 100 мг; цианокобаламин (В12 витамини) -1 мг.

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, натрий эдетати, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ сариқ рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: В гуруҳи витаминларининг комплекси.

АТХ коди: A11A

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Невроцит Нео мажмуавий препаратдир. Невроцит Нео препаратининг фармокологик хусусиятлари унинг таркибига кирган 3 та В гуруҳ витаминларининг биологик самараси билан изоҳланади. В гуруҳ витаминлари оқсил, ёғ ва углевод алмашинувини бошқарувчи тизимлар компоненти ҳисобланади. Ҳар бир витамин маълум бир билогик аҳамиятга эга. Уларнинг мувозанатли миқдорда организмга кириши метабол жараёнларнинг утиши учун муҳим.

Одам организмидаги тиамин гидрохлориди (В1 витамини) фосфорилланиш жараёнлари натижасида кўпгина ферментатив реакцияларнииг коферменти бўлмиш кокарбоксилазага айланади. Тиамин организмдаги оқсил, ёғ ва углевод алмашинувида муҳим ўринни эгаллайди. Нерв тизими, юрак, мушаклар тўқималаридаги ва қоннинг шаклли элементларидаги барча метаболик жараёнларида, синапслардаги нерв импульси ўтказилиши жараёнларида иштирок этади.

Пиридоксин гидрохлориди (Вб витамини) марказий ва периферик нерв тизимининг меъёрий фаолиятини мувозанатда ушлаб туриши учун зарур. Пиридоксин организм томонидан тўйинмаган ёғ кислоталарининг ўзлаштирилишини яхшилайди, нерв тизими, жигар, қон яратилиш фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Фосфор гуруҳи қўшилиши шаклида аминокислоталар метаболизмида кофермент ҳисобланади. Пиридоксин нерв-мушак ўтказувчанлигини, мушаклар қисқаришини нормалаштирувчи, тиришишлар ривожланишига тўсқинлик қилувчи олтингугурт сақлаган аминокислоталар – тауриннинг (метионин ва цистеиндан) синтезига ёрдам беради. Нейромедиаторлар биосинтезида иштирок этади: допамин, норадреналин, адреналин, серотонин, гистамин ва GABA. Липид алмашинувини нормалашишига ёрдам беради.

Цианокобаламин (В12 витамини) меъёрий қон яратилиши ва эритроцитлар ҳосил бўлиши учун зарур. У шунингдек, қатор биокимёвий реакцияларда иштирок этади, организмдаги метил гуруҳи ташилишида, нуклеин кислоталар, оқсиллар синтези фаолиятига, аминокислоталар, углевод, липидлар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади. Цианокобаламин нерв тизимидаги метаболик жараёнларига (РНК, ДНК, миелиннинг синтезига, цереброзидлар ва фосфолипидларнинг липидли таркибига) таъсир кўрсатади. Цианокобаламин унинг периферик қисмининг зарарланишларига боғлиқ бўлган оғриқларни камайтиради. Цианокобаламин, метилкобаламин ва аденозилкобаламиннинг кофермент шакллари ҳужайралар ўсиши ва репликацияси учун зарурдир. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Жигар функциясига ижобий таъсир кўрсатади. Тўқималарнинг регенерация хусусиятини оширади.

 

Фармакокинетикаси

В1 витамини. Мушак ичига инъекция юборилгандан сўнг қонга тез ўтади. Жигарда фосфат кислотасини қолдигини органик моддалар молекуласига қўшилишига (фосфорланишга) учрайди. Жигар, юрак, бош мия, буйраклар, талоқда тўпланади, бироқ уларнинг организмдаги заҳиралари арзимас. Плацентар тўсиқдан ўтади ва кўкрак сутида аниқланади. Ичак ва буйраклар орқали чиқарилади.

В6 витамини. Жигарда фармакологик фаол метаболитлар (пиридоксалфосфат ва пиридоксаминофосфат) ҳосил қилиш билан метаболизмга учрайди. Пиридоксал фосфат плазма оқсиллари билан 90% боғланади. Барча тўқималарга яхши ўтади; кўпроққисми жигарда, камроқ эса мушаклар ва МНТ да тўпланади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан секретланади. Т½ – 15-20 кунлар. Буйраклар орқали, шунингдекда гемодиализда чиқарилади.

В12 витамини. Мушак ичига юборилганда плазмадаги чўққи концентрациясига 60 минутдан сўнг эришилади. Қонда, уни тўқималарга ташувчи махсус оқсиллар транскобаламинлар билан боғланади. Асосан жигарда тўпланади. Буйракларнинг нормал фаолиятида 7–10% буйраклар билан, тахминан 50% ахлат массалари билан, буйракларнинг пасайган функциясида 0-7% буйраклар билан, 70-100% ахлат массалари билан чиқарилади. Йўлдош тўсиғидан ўтади ва кўкрак сутида аниқланади.

Қўлланилиши

В витамини комплекси В гуруҳи витаминларининг етишмовчилигини белгилари пайдо бўлганида буюрилади:

  • невритлар, турли этиологияли полиневритлар, диабетик полинейропатиялар, невралгиялар, ишиалгиялар;
  • миастения, парестезиялар, атеросклероз, Вернике энцефалопатияси, вегетатив невроз;
  • дерматит, нейродерматит, псориаз, тизимли қизил югирик, фурункулез, стоматит, гингивит, глоссит;
  • колит, гепатит, астениялар, анемия, интоксикацияларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Инъекция учун эритма 1-2 мл дозада кунига ёки кунора 5-10 кун давомида парентерал – мушак ичига ёки вена ичига (кам ҳолларда) буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Кам қичишиш, тошма ва Квинке шиши кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Невроцит Нео препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай витаминга юқори сезувчанликда, шунингдек 2-чи ва 3-чи даражали артериал гипертензияси бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат адренорецепторларнинг блокаторлари ва адренолитикларнинг антигипертензив таъсирини пасайтириши, шунингдек В1 витамини мавжудлиги сабабли барбитуратларнинг уйқу самарасини пасайтириши мумкин. Пробеницид В2 витаминининг сийдик билан чиқарилишини камайтириб, тубуляр секрецияси ва реабсорбциясини ингибирлайди. В6 витамини L-Допанинг антипаркинсоник самарасини пасайтиради. Орал контрацептивлар, изониазид, пенициллин, циклосерин ва тиосемикарбазонлар билан В6 витамини қўлланилганда унинг қондаги концентрацияси камаяди.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни in vitro мос келмаганлиги сабабли қуйидаги дори воситалари билан (бир шприцда) қўллаш мумкин эмас: бензилпенициллин ва оксациллин (антибиотикларни преципитат ҳосил қилиш ва фаолсизланиши мумкин), макролидлар (эримайдиган чўкма ҳосил бўлади); хлорамфеникол (преципитат ҳосил бўлиши), В12 витамини (кобальт ионлари В2 витаминини парчалайди); С витамини (В6 витамини фаолсизланиши).

Ҳомиладорлик ва лактация.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

Мушак ичига инъекция учун эритма, 2 мл дан ампулаларда. Ўрамда 3 ёки 5 тадан ампулалар.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: