Skip to main content

Невралон

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕВРАЛОН

NEVRALON

Препаратнинг савдо номи: Невралон

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): тиамин гидрохлориди, пиридоксин гидрохлориди, цианокобаламин.

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

В1 витамини (тиамин гидрохлориди)                   250 мг,

В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди)          250 мг,

В12 витамини (цианокобаламин)                           1 мг;

ёрдамчи моддалар: маннитол, сувсиз коллоид кремний диоксиди, ўта желатинланган маккажўхори крахмали, поливинилпирролидон, магний стеарати;

қобиғининг таркиби: пушти акрил-EZE® 93O34305 (метакрил кислотасининг сополимери, титан диоксиди, тальк, триэтилцитрат, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий бикарбонати, кармин, натрий лаурилсульфати, индигокармин алюмин лаки).

Таърифи: думалоқ, икки томони қавариқ, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар.

АТХ коди: A11DB.

Фармакологик ҳусусиятлари

Невралон – В гуруҳи витаминларидан таркиб топган мажмуавий препарат.

Нейротроп В гуруҳи витаминлари нерв тизими ва ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликларида ижобий таъсир кўрсатади, юқори дозаларда оғриқ қолдирувчи таъсирга эга, қон оқимини кучайишига ёрдам беради ва нерв тизими фаолиятини ва қон яратиш жараёнини нормаллаштиради.

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) муҳим фаол модда ҳисобланади. Организмда фосфорланиш жараёнлари натижасида кўпчилик ферментатив реакцияларнинг коферменти ҳисобланган кокарбоксилазага айланади. Углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, шунингдек синапслар орқали нерв қўзғалувчанлигини ўтиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Хужайраларнинг мембраналарини перекисли оксидланиш маҳсулотларини заҳарли таъсиридан ҳимоя қилади.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) фосфорланган шаклда аминокислоталарнинг декарбоксилланиш ва қайта аминланиш жараёнларида ва липидлар алмашинувида иштирок этувчи энзимларнинг таркибига киради. Периферик нерв тизими ва марказий нерв тизимининг (МНТ) нормал фаолияти учун зарур.

Иккала витаминнинг физиологик фаолияти нерв-мушак ва юрак-қон томир тизимларига ижобий таъсири билан намоён бўлувчи бир-бирининг таъсирини кучайтиришидир. В6 витаминининг танқислигида, танқисликни кенг тарқалган ҳолатлари бу витаминлар юборилганидан кейин тез бартараф қилинади.

Цианокобаламин (В12 витамини) хужайра метаболизми жараёнлари учун зарур. Қон яратиш фаолиятига таъсир қилади (ташқи анемияга қарши омил), холин, метионин, креатинин, нуклеин кислоталарини ҳосил бўлишида иштирок этади, оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) оғиз орқали қабул қилинганидан сўнг ўн икки бармоқли ичак ва ингичка ичакда сўрилади. Жигарда аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди ва унинг асосий метаболитлари бўлиб, тиаминкарбон кислотаси ва пирамин (2,5-диметил-4-аминопиридимин) ҳисобланади. Метаболитлари катта миқдордаги ўзгармаган тиамин билан бирга ичак ва буйраклар орқали чиқарилади.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) ичакдан тез сўрилади. Жигарда фармакологик фаол метаболитлар пиридоксальфосфат ва пиридоксаминфосфат ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. СН2ОН-гуруҳи 5-ҳолатида фосфорланганидан сўнг, яъни пиридоксаль-5-фосфати (PALP) ҳосил бўлганидан сўнг, В6 витамини коэнзим сифатида фаолият кўрсатади. Тахминан 80% PALP плазма оқсиллари билан боғланади. Пиридоксин асосан мушаклар, жигар ва МНТ да тўпланади. Пиридоксин метаболизмини якуний маҳсулоти организмдан буйраклар орқали чиқариладиган 4-пиридоксил кислотасидир.

Цианокобаламин (В12 витамини) цианокобаламиннинг асосий миқдори “Каслнинг ички омили” билан боғлангандан сўнг ўзлаштирилади. В12витамини асосан жигарда тўпланади. Қон зардобидан ярим чиқарилиш даври тахминан 5 кунни, жигардан эса – тахминан 1 йилни ташкил этади. Организмдан асосан сафро ва сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Нерв тизимини қуйидаги касалликларини симптоматик даволаш, мажмуавий даволаш таркибида қўлланади:

  • неврит, невралгия (шу жумладан уч шохли нерв невралгияси), полиневрит, полиневропатия (шу жумладан диабетик ва алкоголли полиневропатия), ўраб олувчи темиратки, миалгиялар, илдизча синдроми (умуртқа поғонасини дегенератив ўзгаришлари келтириб чиқарган), ретробульбар невритлар, юз нервининг фалажи;
  • В1 В6 В12 витаминларининг танқислиги исботланган тизимли неврологик касалликлар.

Бундан ташқари, препарат қуйидаги ҳолатларда қўлланади:

  • кардиомиопатия (В1 витаминини танқислиги билан боғлиқ бўлган);
  • операциядан кейинги қусиш;
  • нур касаллиги;
  • алкоголизм вақтида кузатиладиган сурункали интоксикация.

Қўллаш усули ва дозалари

Невралон таблеткалари ичга, чайнамасдан, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Профилактика учун Невралон препарати кунига 1 таблеткадан буюрилади.

Касалликни даволаш учун – кунига 2-4 таблеткадан буюрилади. Касалликнинг симптомлари камайганида дозани кунига 1 таблеткагача камайтириш мумкин.

Даволаш курси камида бир ой муддатни ташкил этади.

Ножўя таъсирлари

Жуда кам ҳолларда – кўп терлаш, ҳуснбузар тошмаси, тери реакциялари (эшакеми). Кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмаси, нафас жараёнини бузилиши, анафилактик шок, Квинке шиши) ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

В6 витамини леводопанинг терапевтик самарадорлигини пасайтиради.

Тиосемикарбазон ва 5-флуоурацил В1 витаминининг антагонисти бўлиб, унинг самарадорлигини камайтирадилар. Антацидлар В1 витаминининг сўрилишини секинлаштиради.

Алкоголь ёки аминосалицилатлар ёки колхицинни (айниқса аминогликозидлар билан бирга) ҳаддан ташқари узоқ вақт 2 ҳафтадан ортиқ истеъмол қилиш В12 витаминини меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтиради.

Фолат кислотасининг юқори дозаларини узоқ вақт давомида қабул қилиш В12 витаминининг концентрациясини пасайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Ўткир ва оғир даражадаги декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Невралон препаратини қўллаш хақидаги масала беморнинг ҳолатини ҳисобга олиб индивидуал равишда ҳал қилинади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Зарурат бўлганида ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Болалар ва ўсмирларда Невралон препаратини қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларининг хайдовчилари ва потенциал хавфли механизмлар билан ишловчи шахсларда препаратни қўллаш бўйича ҳеч қандай огоҳлантиришлар йўқ.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: сенсор нейропатия, препаратнинг ножўя таъсирлари яққоллигини кучайиши кузатилади.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда. 2 ёки 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Намликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш: