Skip to main content

Несопин

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕСОПИН®

                                                       NESOPIN®

 

Препаратнинг савдо номи: Несопин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): оксиметазолин

Дори шакли: назал спрей

Таркиби:

1 мл спрей қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: оксиметазолин гидрохлориди – 0,5 мг;

ёрдамчи моддалар: рацементол (рацемик ментол) – 0,4 мг, хивчинсимон эвкалипт барглари мойи (эвкалипт мойи) – 0,4 мг, динатрий эдетати дигидрати (этилендиаминотетрасирка кислотасининг динатрийли тузи, трилон Б) – 0,5 мг, натрий гидрофосфати додекагидрати (натрий дигидрофосфати 12 Н2О) – 28,0 мг, натрий дигидрофосфат дигидрати (натрий дигидрофосфати 2 Н2О) – 12,5 мг, пропиленгликоль – 100,0 мг, бензил спирти – 10,0 мг, инъекция учун сув – 1,0 мл гача.

Таърифи: рангсиз ёки сарғиш тусли, тиниқ ёки товланувчи суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиконгестив восита – альфа-адреномиметик

АТХ коди: R01AA05.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Маҳаллий қўллаш учун антиконгестив воситадир (альфа-адреностимуляцияловчи восита). Оксиметазолин гидрохлориди бурун, ёндош бўшлиқлар ва евстахиев найининг шиллиқ қавати қон томирларини торайишини чақиради, бу уларни шишини юмшоқ ва узоқ муддатли камайишини чақиради ва бурун орқали нафас олишни енгиллашишига олиб келади. Тумовни даволаш учун воситадир.

Ментол, эвкалипт мойи маҳаллий шишга қарши, яллиғланишга қарши ва антисептик таъсир кўрсатади, қуюқ шиллиқни суюлтиради ва уни бурун атрофидаги бўшлиқлардан чиқарилишини енгиллаштиради, шунингдек препаратнинг таъсири давомийлигини ошишига ёрдам беради.

Бурун орқали нафас олиш пуркалгандан 15 минутдан кейин намоён бўлади ва 8-12 соат давомида давом этади.

 

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланилганида тизимли сўрилиши паст.

Қўлланилиши

Аллергик ва инфекцион-яллиғланиш этиологияли ринит, синусит, евстахиит, пичан иситмасида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Интраназал қўлланади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – ҳар бир бурун йўлига      2-3 пуркашдан 10-12 соат интервал билан буюрилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан буюрилади.

3-5 кундан кўпроқ даволаш зарурати бўлганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Ножўя таъсирлари

Бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини ўткинчи қуруқлиги ва ачишиши, оғиз ва томоқни қуриши, аксириш; артериал босимни ошиши, юқори хавотирлик, кўнгил айниши, бош айланиши, бош оғриғи, уйқусизлик, юрак уриб кетиши, уйқуни бузилиши.

Узоқ муддат қўлланилганида – тахифилаксия, шиллиқ қават реактив гиперемияси ва бурун бўшлиғи шиллиқ қавати атрофияси.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, атрофик ринит, ҳомиладорлик, лактация даври, болаларда            (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билансурункали юрак етишмовчилиги, аритмиялар, яққол атеросклероз, артериал гипертензия, тиреотоксикоз, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, ёпиқ бурчакли глаукомада эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи дори воситаларини сўрилишини секинлаштиради, уларнинг таъсирини сусайтиради.

Қон томирларни торайтирувчи бошқа дори воситалари билан бирга буюриш ножўя самаралар ривожланиши хавфини оширади.

Моноаминоксидаза блокаторлари ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда буюрилганда – артериал босим ошади.

Махсус кўрсатмалар

Тавсия этилган дозада шифокор билан маслаҳатлашмасдан 3 кунгача қўллаш мумкин. Интраназал юбориш учун мўлжалланган препаратни кўзларга тушишидан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш, потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсири

Препарат кўришга таъсир кўрсатганлиги туфайли, реакция тезлиги пасайиши мумкин, шунинг учун даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва тезкор реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: интраназал қўлланилганида – тахикардия, артериал босимни ошиши, марказий нерв тизимини сусайиши. Даволаш: симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Назал спрей 0,05%.

10 мл дан препарат пластик пуркагичли дори воситалари учун пластик флаконларда.

Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365