Skip to main content

Бекарбон

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БЕКАРБОН

BECARBON

Препаратнинг савдо номи: Бекарбон

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: атропинга қайта ҳисобланганда 1,5% алкалоидлар йиғиндиси – асос (гиосмин) ва қуруқ модда – 10 мг, белладоннанинг қуюқ экстракти (Belladonnae extractum spissum) – сувли-спиртли ((4,8-5,2):1) (экстрагент 20% (ҳажм нисбати) этанол) 300 мг натрий гидрокарбонати.

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

Таърифи: думалоқ шаклли, оч-қўнғирдан сарғиш-қўнғир рангли, киритмалари бўлган, четлари кесилган ва рискали ва ўзига хос кучсиз ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Меъда-ичак йўллари функционал бузилишларида қўлланадиган воситалар. Спазмолитик ва антихолинергик воситалар бошқа препаратлар билан мажмуада.

АТХ коди: A03ED

 

Фармакологик хусусиятлари

Бекарбон – мажмуавий препарат бўлиб, анальгетик, спазмолитик таъсир кўрсатади, шунингдек меъда ширасининг эркин хлорид кислотасини нейтраллайди, шу сабабли меъда шиллиқ қаватига ҳимояловчи таъсирга эга.

6-yillik-qizil-jenshen

Қўлланилиши

  • Меъда-ичак йўлларининг функционал бузилишлари (қориндаги функционал оғриқ);
  • меъда-ичак йўллари аъзолари силлиқ мушакларининг спазмлари;
  • ўт чиқариш йўлларининг спазмларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга овқатланишдан 30-40 минут олдин, 1 таблеткадан суткада 2-3 марта ичга қўлланади. Таблеткани чайнамасдан ва етарли миқдордаги сув билан ютиб юбориш керак.

Энг юқори бир марталик доза 5 таблеткани ташкил қилади.

Бекарбон симптоматик қисқа муддатли қўллаш учун мўлжалланган, шунинг учун даволаш давомийлигини шахсий равишда танлаш керак.

Агар касаллик симптомлари 3-5 кун давомида ўтиб кетмаса, даволаш схемасини қайта кўриб чиқиш ва препаратни кейинчалик қўллаш бўйича шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими: бош оғриғи, бош айланиши, асабийлик, уйқучанлик, қўзғалиш (айниқса ёши катта пациентлар гуруҳида), ҳолсизлик, уйқуни бузилиши, атаксия (ҳаракат координациясини бузилиши), нутқни бузилиши.

Сийдик чиқариш тизими: сийишни қийинлашиши ва тутилиши.

Овқат ҳазм қилиш йўллари: оғизни қуриши, чанқоқлик ҳисси, таъм билишни бузилиши, кекириш, дисфагия, метеоризм, қоринда спазм/оғриқ, ичак моторикасини атониягача сусайиши, қабзият, ўт чиқариш йўллари ва ўт қопи тонусини пасайиши; препаратни юқори дозаларда қисқа муддат ичида қабул қилинганда меъда ширасини компенсатор гиперсекрецияси қайд қилиниши мумкин.

Кўриш аъзолари: қорачиқни кенгайиши, ёруғликдан қўрқув, аккомодация фалажи, кўришни ноаниқлиги, кўз ички босимини ошиши.

Юрак-қон томир тизими: юзни қизариши, қизиб кетиш ҳисси, юрак уришини ҳис қилиш, аритмиялар (шу жумладан экстрасистолия, тахикардия), миокард ишемияси, артериал босим ошиши мумкин.

Нафас тизими ва кўкс оралиғи аъзолари: қийин ажраладиган, ёпишқоқ балғам пайдо бўлишига олиб келувчи бронхлар секретор фаоллигини ва тонусини камайиши.

Иммун тизими: ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг кўринишлари, шу жумладан анафилактик реакциялар, анафилактик шок.

Тери ва тери ости клетчаткаси: тери тошмаси, гиперемия, эшакеми, эксфолиатив дерматит.

Бошқалар: тер ажралишини камайиши, тери ва шиллиқ қаватларни қуриши, дизартрия, шишлар, мавжуд гипокалиемияни кучайиши.

Ҳар қандай салбий реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, пациент препаратни кейинчалик қўллаши юзасидан шифокор билан албатта маслаҳатлашиши керак!

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Белладоннага ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик;
  • юрак қисқаришлари сонини ошиши исталмаган юрак-қон томир касалликлари: хилпилловчи аритмия, тахикардия, сурункали юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, митрал стеноз, оғир даражали артериал гипертензия;
  • ичак тутилиши билан кечувчи меъда-ичак йўллари касалликлари, гипоацид гастрит;
  • сийдикни тутилиши ёки унга мойиллик;
  • глаукома;
  • миастения;
  • гипертермик синдром;
  • тиреотоксикоз;
  • ўткир қон кетишлари;
  • 14 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Қўллашдаги хавфсизликнинг тегишлари чоралари.

Бекарбон билан даволашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Препаратнинг тавсия этилган дозаларини ошириш мумкин эмас.

Препаратни қўллаганда алкоголли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Қуйидагилари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак:

  • вегетатив (автоном) нейропатияси бўлган;
  • сийдик чиқариш йўлларининг обструкциясисиз простата бези гипертрофияси бўлган;
  • Даун касаллиги бўлган пациентларда церебрал фалажда, бош мияни шикастланишларида;
  • жигар ва буйрак етишмовчилиги;
  • балғам кам ажралиши билан кечувчи ўпканинг сурункали касалликлари, айниқса ҳолсизланган беморларда;
  • рефлюкс-эзофагит, рефлюкс-эзофагит билан кечувчи диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси бўлган;
  • ичакнинг яллиғланиш касалликлари, шу жумладан носпецифик ярали колит ва Крон касаллиги бўлган;
  • мегаколон билан хасталанган;
  • ксеростомияли (оғизни қуриши), кекса ёшдаги пациентлар ва холсизланган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Атроф-муҳитдаги юқори ҳароратда Бекарбон иссиқ уришига олиб келиши мумкин.

Шифокор маслаҳатисиз препаратни белгиланган муддатдан узоқроқ қўллаш мумкин эмас!

Агар касаллик белгилари йўқ бўлишни бошламаса ёки аксинча, соғлиқнинг ҳолати ёмонлашса, ёки нохуш кўринишлар пайдо бўлса, пациент препаратни қабул қилишни тўхтатиши ва кейинчалик қўллаш юзасидан шифокорга мурожаат қилиши керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз бирон-бир бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, бу ҳақида албатта шифокорга хабар беринг!

Бекарбон қуйидагилар билан қўлланганда:

  • амантадин, антиаритмик антихолинергик препаратлар (шу жумладан хинидин), трициклик антидепрессантлар, нефопам, глютетимид билан – Бекарбоннинг антихолинергик самаралари кучаяди;
  • опиоид анальгеиклар ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи препаратлар (шу жумладан фенотиазинлар) билан – марказий нерв тизимини хавфли тормозланиши юз беради;
  • бутирофенонлар (галоперидол) ва органик нитратлар билан – кўз ички босими ошади;
  • тизимли қўллаш учун кортикостероидлар билан – кортикостероидларнинг самараси камаяди ва кўз ички босими ошиши мумкин;
  • пилокарпин билан – глаукомани даволашда унинг самараси камаяди;
  • мхолиноблокаторлар билан – антихолинергик самаралар кучаяди;
  • фуросемид билан – ортостатик гипотензия бўлиши мумкин;
  • резерпин, МАО ингибиторлари, гуанетидин, антацид воситалар, аскорбин кислотаси, антапульгит билан – Бекарбоннинг самараси камаяди;
  • леводопа билан – леводопанинг тизимли концентрацияси камаяди, шунинг учун унинг дозасига тузатиш киритиш керак;
  • баъзи антигистамин препаратлари (шу жумладан меклизин) билан – антигистамин самараси кучаяди;
  • бета-адренорецепторлар блокаторлари билан – уларнинг самараси пасаяди;
  • гормонал контрацептивлар билан – контрацептив самараси пасаяди;
  • моноаминларни нейронал қайта қамраб олинишини носелектив ингибиторлари билан – иккала препаратнинг седатив самараси кучаяди;
  • ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, гризеофульвин, дигитоксин, доксициклин, метоклопрамид, метронидазол билан – ушбу препаратларнинг самаралари пасаяди;
  • кетоконазол билан – Бекарбон томонидан меъда ширасининг рН ошиши кетоконазолни сўрилишини камайтиради, шунинг учун Бекарбонни кетоконазолни қабул қилишдан камида 2 соатдан кейин қабул қилиш керак.
  • сульфаниламидлар билан – буйракни шикастланиши хавфи ортади;
  • индапамид, низатидин билан – уларнинг самараси ошади;
  • калий хлориди билан – меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини шикастланиши мумкин;
  • домперидон билан – антихолинергик препаратларнинг самаралари домперидоннинг меъда-ичак фаоллигига бўлган самараларига антагонистик;
  • литий билан – натрий гидрокарбонати литийнинг қон плазмасидаги концентрациясини камайтириб, уни чиқарилишини оширади.

Препаратнинг таркибига кирувчи натрий гидрокарбонати антацид хусусиятларга эга эканлиги сабабли, Бекарбонни бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас (уларни сўрилиши бузилиши мумкин).

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик даврида фақат шифокор фикрича она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.

Препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар. Болаларда қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича клиник маълумотлар йўқ, шунинг учун Бекарбонни ушбу тоифа пациентларга буюриш мумкин эмас.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Препаратни қўллашда нерв тизими, кўриш аъзолари томонидан бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар сабабли автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя реакциялар кўринишларини кучайиши, кўнгил айниши, қусиш, тахикардия, артериал босимни пасайиши, қўзғалиш, таъсирчанлик, тремор, тиришишлар, уйқусизлик, уйқучанлик, галлюцинациялар, гипертермия, тахипноэ ва гиперпноэ, сувсизланиш, марказий нерв тизимини сусайиши, нафас ва қон томирларни ҳаракатлантирувчи марказларни сусайиши белгилари бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, сув-электролит мувозанатини мувофиқлаштириш, холиномиметиклар ва антихолинестераз воситаларни парентерал юбориш. Даволаш симптоматик.

Дозани ошириб юборилишининг биринчи белгиларида тиббий ёрдам учун дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак!

Чиқарилиш шакли  

10 таблеткадан блистерда, 2 блистердан қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365