Skip to main content

Нермонт

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕРМОНТ

NERMONT

 

Препаратнинг савдо номи: Нермонт

Таъсир этувчи модда (ХПН): мемантин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг мемантин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: лактоза, микрокристалл целлюлоза, коллоид кремний оксиди, тальк, магний стеарати;

плёнка қобиғининг таркиби: гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол 400.

Таърифи: оқ рангли, узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонидан синдириш чизиғи бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Глутамат NMDA-рецепторлари блокаторлари. Деменцияни даволаш учун препарат.

АТХ коди: N06DX01.

Фармакологик хусусиятлари

Мемантин N-метил-D-аспартат (NMDA)-рцепторларининг рақобатсиз антагоснисти бўлиб, глутаматергик тизимга модуляция қилувчи таъсир кўрсатади. Марказий ва периферик нерв тизимидаги дегенератив жараёнларга патогенетик таъсир кўрсатади. Ион ташилишини бошқаради – кальций каналларини блоклайди. Нейропротектив таъсир кўрсатади. Мембрана потенциалини нормаллаштиради. Мемантин марказий ва периферик нерв тизимида импульс шаклланиши ваўтказилишидаги патологик ўзгаришларга нормаллаштирувчи таъсирли нейромодулятор ҳисобланади. Биоген аминлар ажралиб чиқаришини оширади ва уларни қайта сўрилишини ингибиция қилади, бу нерв импульсини ўтказилиши жараёнини яхшилайди. Когнитив жараёнлар, хотира ва таълим олиш қобилиятини яхшилайди, кундалик фаолликни оширади.

Фармакокинетикаси

Мемантин ичга қабул қилингандан кейин тез ва тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги Сmax га 2-6 соат давомида эришилади. Буйрак фаолияти нормал бўлганида препаратни тўпланиши аниқланмаган. Чиқарилиши икки фазада кечади. Т1/2 ўртача биринчи фаза – 4-9 соат, иккичи фазада – 40-65 соатни ташкил қилади. Асосан (75-90%) буйрак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Деменция (альцгеймер типи, қон томирли, барча оғирлик даражасидаги аралаш деменция); енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги марказий нерв тизими фаолиятини бузилиши (хотирани ва диққатни жамлашни сусайиши, фаолиятга қизиқишни йўқолиши, тез толиқиш, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қобилиятини чекланиши); церебрал ва спинал спастик синдром (бош-мия жароҳати, тарқалган склероз, инсульт оқибатидаги), Паркинсон касаллиги, паркинсонизм синдроми. Педиатрияда: турли характердаги нутқни бузилиши (брадилалия, нутқ темпини патологик секинлашиши, эшитиш-нутқ хотираси ҳажмини камайиши, олигофазия).

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш тартиби шахсий равишда белгиланади. Даволашни минимал самарали дозани буюришдан бошлаш тавсия этилади.

Катталарга деменция синдромида даволашнинг 1-чи ҳафтаси давомида суткада 5 мг дозада, 2-чи ҳафтаси давомида – суткада 10 мг дозада буюрилади. 3-чи ҳафтаси давомида – суткада 15-20 мг дозада буюрилади. Зарурати бўлганида 30 мг суткалик дозага эришилгунча дозани ҳар ҳафтада 10 мг ошириш мумкин. Марказий нерв тизими билан боғлиқ ҳаракатланишни бузилишларида даволашнинг 1-чи ҳафтаси давомида 10 мг суткалик дозада, 2-чи ҳафтаси давомида – суткада 10 мг гача дозада, 3-чи ҳафтаси давомида – 20-30 мг буюрилади. Зарурати бўлганида 60 мг суткалик дозага эришилгунча дозани ҳар ҳафтада 10 мг ошириш мумкин.

Самарани бир маромда сақлаб турувчи дозанинг тахминий кўрсаткичи – суткада 10-20 мг.

Суткалик дозани кун давомида бир неча қабулларга тенг бўлинади, препаратни овқатланиш вақтида қабул қилиш керак, охирги дозани кечки овқатдан олдин қабул қилиш тавсия этилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар учун дозалаш тартиби клиник самарадорликка қараб даволаш вақтида буйрак фаолиятини назорати остида шахсий равишда белгиланади.

Болаларга суткада 500 мкг/кг дозада буюрилади.

Ножўя самаралари

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, юришни қийинлашиши, тиришишлар, уйқучанлик, бош мия ички босимини ошиши; тез-тез эмас – юқори толиқиш; жуда кам ҳолларда – тутқаноқ хуружлари.

Руҳий бузилишлар: тез-тез эмас – депрессия, юқори қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, психотик реакциялар.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез – гипертензия; тез-тез эмас – веноз тромбоз/тромбоэмболия, юрак нуқсонлари.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – қабзият; тез-тез эмас – кўнгил айниши, қусиш, панкреатит.

Нафас тизими томонидан: юқори нафас йўлларининг инфекциялари, бронхит, гриппсимон синдром, диспноэ.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялар.

Тери қопламалари томонидан: кам ҳолларда – замбуруғли касалликлар.

Иммун тизими томонидан: тез-тез – препаратга юқори сезувчанлик.

Умумий реакциялар: умумий ҳолсизлик.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.
  • Буйрак фаолиятини яққол бузилиши.
  • Ҳомиладорлик.
  • Эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Тиреотоксикоз, тутқаноғи бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

L-допа, допамин агонистлари, антихолинергик воситалар билан бир вақтда қўлланилганда ушбу препаратларнинг таъсири кучайиши мумкин.

Барбитуратлар, нейролептиклар билан бир вақтда қўлланилганда уларнинг таъсири камайиши мумкин.

Дантролен ёки баклофен билан бирга қўлланилганда таъсирини ўзгартириши (кучайтириши ёки камайтириши) мумкин, шунинг учун препаратларнинг дозасини шахсий равишда танлаш керак.

Амантадин, кетамин ва дексаметофан билан бир вақтда буюришдан сақланиш керак. Мемантин билан бир вақтда қабул қилинганда циметидин, прокаинамид, кинидин, кинин ва никотиннинг плазмадаги даражасини ошириши мумкин. Мемантин билан бир вақтда қабул қилинганда гидрохлортиазиднинг даражасини пасайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Тутқаноқ, тиреотоксикози бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Оптимал дозага ҳар ҳафта ошириб, босқичма-босқич эришилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ўртача ёки оғир деменция босқичидаги Альцгеймер касаллиги бўлган пациентларда автотранспортни ҳайдаш ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилияти одатда бузилган бўлади. Бундан ташқари, мемантин реакция тезлигини ўзгаришини чақириши мумкин, шунинг учун амбулатор шароитда даволанаётган пациентлар автотранспортни ҳайдаганда ёки механизмларни бошқарганда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя самараларнинг жадаллиги кучайиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш; симптоматик даволашни ўтказиш.

Чиқарилиш шакли

8 таблетка блистерда, 7 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Улашиш: