• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Натрия тиосульфат

Home Йўриқномалар Натрия тиосульфат
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИКНОМА

НАТРИЯ ТИОСУЛЬФАТ

NATRII THIOSULFAS

Препаратнинг савдо номи: Натрия тиосульфат

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий тиосульфати

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

фаол модда:                      натрий тиосульфати    – 300 мг;

ёрдамчи моддалар:          натрий гидрокарбонати  – 20 мг;

                                         1 мл гача инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз  суюқлик.

Фармакотерапевтик гурухи: заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган восита.

АТХ коди: V03AB06

Фармакологик хусусиятлари

Дезинтоксикацион, яллиғланишга қарши, десенсибилизацияловчи таъсир кўрсатади. Оғир металл тузлари, галогенлар, цианидлар билан заҳарли бўлмаган ёки кам заҳарли бирикмалар ҳосил қилади

Қўлланилиши

Маргимуш, қўрғошин, симоб, бром, йод, цианидлар билан заҳарланиш; эшакеми, артрит, невралгия

 

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига 30% эритманинг 5-10 мл, цианидлар билан заҳарланганда 30% эритманинг 50 мл юборилади. Ичга бир марта қабул қилиш учун 2-3 мл дан 10% эритма шаклида буюрилади (30% ли ампулали эритмани сувда ёки натрий хлориднинг изотоник эритмасида суюлтириб тайёрланади).

Ножўя таъсирлари

Даволаш курсининг бошида бош оғриғи, оёқ – қўлларда оғриқлар, умумий ҳолсизланиш бўлиши мумкин. Одатда бу ҳолатлар ўз-ўзидан ўтиб кетади. Баъзида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни метаболизм жараёнида организмда аминобензой кислотани ҳосил бўлмаслиги туфайли, у антисульфаниламид таъсир кўрсатмайди ва сульфаниламид препаратлар олувчи беморларда қўлланилиши мумкин.

Циметидин, бета-адреноблокаторлар ва МАО ингибиторлари билан бирга қўлланганда препаратни тансиқлиги ошади, бундай мажмуани қўллаш зарурати бўлса, препаратнинг дозасини камайтириш зарур.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чикарилищ шакли

30% инъекция учун эритма ампулаларда, 5 ва 10 мл дан.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250 С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
15
1137 Views
ОлдингисиНатрия оксибутират23.04.2018
Натрия тиосульфат-Дарница23.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Натрия тиосульфат
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.