Skip to main content

Натрия тиосульфат-Дарница

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НАТРИЯ ТИОСУЛЬФАТ-ДАРНИЦА

SODIUM THIOSULPHATE-DARNITSA

Препаратнинг савдо номи: Натрия тиосульфат-Дарница

Таъсир қилувчи модда (ХПН): натрий тиосульфати (sodium thiosulphate)

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма сақлайди:

Фаол модда: 300 мг натрий тиосульфати;

Ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, динатрий эдетати, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антидот

АТХ коди: V03АВ06

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Натрий тиосульфати антитоксик, яллиғланишга қарши ва десенсибилизацияловчи таъсир кўрсатади. Олтингугурт ионларининг донатори ҳисобланади. Организмнинг роданид тизими томонидан токсик бўлмаган тиобирикмаларнинг синтези учун субстрат сифатида ишлатилади. Синил кислотаси ва цианидлар билан, мишяк, қўрғошин, симоб, йод ва бром бирикмалари билан заҳарланишда антидот ҳисобланади. Мишьяк, симоб, қўрғошин бирикмалари билан заҳарланганда заҳарли бўлмаган сульфитларни ҳосил қилади. Цианидлар билан заҳарланганда, камроқ заҳарлиликка эга роданид бирикмаларини ҳосил қилади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганида хужайрадан ташқаридаги суюқликка тез тушади, ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври – 0,65 соат.

Қўлланилиши

Мишьяк, симоб, қўрғошин бирикмалари, синил кислотаси ва унинг тузлари, йод, бром ва уларнинг тузлари билан заҳарланишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Мишьяк, симоб, қўрғошин бирикмалари билан, йод, бром ва уларнинг тузлари билан заҳарланишда 1,5-3 г (30% ли эритманинг 5-10 мл) дозада вена ичига болюс равишда буюрилади. Синил кислотаси ва унинг тузлари билан заҳарланишда 15 г (30% ли эритманинг 50 мл) дозада юборилади.

Препарат бутун токсиген давр давомида (заҳарланишнинг биринчи клиник симптомлари пайдо бўлганидан бошлаб, токсин организмдан тўлиқ чиқиб кетгунича) буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, онгни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши, кўришни хиралашишиши.

Аллергик реакциялар: анафилактик реакциялар, артралгия, иситма.

Тери томонидан: қичишиш, тошмалар (шу жумладан макулопапулез тошмалар), эшакеми, гиперемия, қизиб кетиш ҳисси.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни коллапсга қадар тушиб кетиши, ҳушни йўқотиш.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш.

Бошқалар: юбориш жойида реакциялар, умумий ҳолсизлик, диурезни кучайиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларга ўта юқори сезувчанлик, болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Метаболизми роданланиш босқичи орқали кечувчи дори воситалари билан бирга қўлланиши, охиргиларнинг фармакологик самараларини сусайишига олиб келади.

Йодидлар, бромидларни сақловчи дори воситалари натрий тиосульфати билан бирга қўлланганда ўзининг фармакологик хусусиятларини намоён эта олмайди.

Номутаносиблиги. Нитрит ва нитрат эритмалари билан номутаносиб. Препаратни бошқа дори воситалари билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Артериал гипертензияси, жигар циррози, димланган юрак етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлар токсикози бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки пациентнинг аҳволи ёмонлашиши мумкин.

Цианидлар билан заҳарланганда аввал метгемоглобинни ҳосил қилувчи моддалар – антициан ёки амилнитритни қўллаш, сўнгра эса натрий тиосульфатини вена ичига юборишга ўтиш керак.

Қўллашдан олдин ампуланинг ичидаги моддани кўрикдан ўтказиш лозим. Чўкма бўлса препаратни ишлатмаслик керак. Инъекциялар учун фильтрли 5 микронли игналарни ишлатиш, вена ичига инфузиялар учун эса – 0,22 микронли чизиқли фильтрларни ишлатиш лозим.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар. Натрий тиосульфати, маълумки, асосан буйрак орқали чиқарилади, ва шу боисдан препаратга токсик реакцияларнинг хавфи буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда юқори бўлиши мумкин.

Кекса ёшли пациентлар. Кекса ёшли пациентларда буйрак фаолиятини сусайиш эҳтимоли юқорироқ, шунинг учун дозани танлашда эҳтиёткорликни намоён этиш ва буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ёки лактация даврида препарат фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича буюрилади.

Болалар. Клиник маълумотларни йўқлиги туфайли препарат болаларда қўлланмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти. Клиник маълумотлар йўқ, шунинг учун даволаниш вақтида автотранспортни бошқаришдан ёки диққатни юқори жамланиши ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: артралгия, гиперефлексия, тиришишлар, психотик хулқ-атвор, шу жумладан ажитация, галлюцинациялар; кўнгил айниши, қусиш; ножўя реакцияларни кучайиши.

Даволаш: гемодиализ; тутиб турувчи даволаш.

Чиқарилиш шакли

5 мл дан ампулаларда; 5 ампуладан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамдан қутида; 10 ампуладан қутида.

 

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365