Skip to main content

Натрия оксибутират

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НАТРИЯ ОКСИБУТИРАТ

SODIUM OXYBUTYRAS

 

Препаратнинг савдо номи: Натрия оксибутират

Таъсир этувчи модда (ХПН): sodium oxybate;

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 200 мг натрий оксибутират 100% моддага қайта ҳисобланганда;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рансиз, кучсиз ўзига ҳос ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: умумий анестезия учун воситалар.

АТХ коди: N01AX11.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Натрий оксибутирати γ-оксимой кислотасининг (ГОМК) натрийли тузи ҳисобланади. Кимёвий тузилиши ва фармакологик хусусиятлари бўйича марказий нерв тизимининг тормозловчи асосий медиатори, γ-аминомой кислотаси (ГАМК) га яқин. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали осон ўтади. Препарат ноотроп фаоллик элементларига эга ва седатив, ухлатувчи, наркотик, марказий миорелаксация қилувчи таъсирларга эга, наркотик ва нонаркотик анальгетикларнинг оғриқ қолдирувчи фаоллигини кучайтиради, организм, шу жумладан бош мия, юрак, кўз тўр пардасини гипоксияга чидамлигини кучайтиради, оксидланиш жараёнларини фаоллаштиради.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетикаси бўйича маълумотлар чекланган. Гематоэнцефалик ва бошқа гистогематик тўсиқлар орқали ўтади. Вена ичига юборилгандан кейин қондан 2-3 соат давомида чиқарилади.

Қўлланилиши

Жаррохлик, акушерлик ва гинекологияда ноингаляцион наркоз, кириш ва базис наркози.

Психиатрия ва неврологик амалиётда – марказий нерв тизимининг интоксикацияси, жароҳат шикастланишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Натрий оксибутирати наркоз учун вена ичига, мушак ичига ёки ичга қабул қилинади. Препарат катталарга вена ичига тана вазнига 70-120 мг/кг ҳисобидан, холсизланган пациентларга – тана вазнига 50-70 мг/кг ҳисобидан юборилади. Эритма минутига 1-2 мл тезликда секин юборилади. Препаратни шунингдек 50-100 мл 5% ли (40%) глюкоза эритмасида суюлтириш ва вена ичига томчилаб секин юбориш мумкин. Юбориш бошлангандан 5-7 минутдан кейин пациент уйқуга кетади. Натрий оксибутиратни катталарга шунингдек тана вазнига 35-40 мг/кг дозада тиопентал натрий (4-6 мг/кг) билан бир вақтда вена ичига юбориш мумкин.

Натрий оксибутират мушак ичига 120-150 мг/кг (мононаркоз учун) ёки барбитуратлар (тиопентал натрий) билан бирга 100 мг/кг дозаларда юбориш мумкин.

Болаларга вена ичига 100 мг/кг дозада 30-50 мл 5% ли глюкоза эритмасида 5-10 минут давомида юборилади.

Натрий оксибутирати билан наркозда одатдаги премедикация (промедол, атропин, дипразин, пипольфен билан) ўтказилади. Натрий оксибутирати билан базис наркоз фонида асосий наркоз тегишли схемаларга мувофиқ тутиб турилади.

Даволовчи акушерлик наркози учун препарат 50-60 мг/кг дозада 20 мл 40% ли глюкоза эритмасида 10-15 минут давомида вена ичига секин (минутига 1-2 мл) ёки 40-80 мг/кг дозада ичга қабул қилинади. Уйқу ёки юзаки наркоз 1,5-3 соат давом этади. Акушерлик операцияларига ўтилганда препарат 60-70 мг/кг дозада вена ичига 10-15 минут давомида юборилади ва шу фонда миорелаксантларни бўлиб юбориб интубацион наркоз амалга оширилади.

Бош мия патологиялари ва жароҳат шикастланишларида, бош миянинг гипоксик шиши билан кечувчи организмнинг токсик шикастланишларида натрий оксибутирати                50-100 мг/кг дозада (бошқа чоралари билан мажмуада) вена ичига қўлланади.

Натрий оксибутиратининг 5% ли эритмаси кўринишида ичга қабул қилиш мумкин, агар бундай эритмани тайёрлаш шароити қўллаш хавфсизлиги ва аниқ дозалашни таъминласа.

Катталарга наркоз учун ичга 100-200 мг/кг ҳисобидан 5% ли эритма операциядан 40-60 минут олдин буюрилади.

Препарат болаларга кириш наркози учун 150 мг/кг дозада 20-30 мл 5% ли глюкоза эритмасида операциядан 40-60 минут олдин буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Натрий оксибутирати қўлланилганда энг кўп учрайдиган ножўя реакцияларга қуйидагилар киради: бош айланиши, кўнгил айниши.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик.

Метаболизм ва озиқланиш томонидан бузилишлар: анорексия, иштаҳани пасайиши.

Руҳият томонидан бузилишлар: депрессия, катаплексия, одатдаги бўлмаган туш кўришлар, онгни чалкашиши, дезориентация, тунги даҳшатлар, сомнамбулизм, уйқуни бузилиши, уйқусизлик, қўзғалиш, ўз жонига қасд қилишга уриниш/фикрлар, психоз, параноя, галлюцинациялар, патологик фикрлар, ажитация, уйқуга кетишни бузилишлари.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: бош айланиши, вертиго, бош оғриғи, уйқучанлик, тремор, мувозанатни бузилиши, диққатни бузилиши, гипоестезия, парестезия, дисгевзия, мушакларни тиришиб тортилиши, амнезия, безовта оёқлар синдроми, тиришишлар.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: кўришни ноаниқлиги.

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: юрак уриб кетиши, гипертензия, брадикардия.

Нафас аъзолари томонидан бузилишлар: ҳансираш, бурунни битиши, назофарингит, синусит, нафасни сусайиши, апноэ.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, ахлатни тутиб туролмаслик.

Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан бузилишлар: гипергидроз, тошмалар, эшакеми.

Суяк-мушак тизими томонидан бузилишлар: артралгия, мушак спазмлари, белда оғриқ.

Сийдик-жинсий тизим томонидан бузилишлар: сийдикни тутиб туролмаслик, никтурия.

Бошқалар: астения, толиқиш, мастлик ҳисси, гипокалиемия, периферик шишлар, тана вазнини ошиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гипокалиемия, миастения, гипертензив синдром билан кечувчи ҳомиладорлар токсикози, препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, оғир депрессия, қаҳрабо кислотасининг яримальдегид дегидрогеназаси танқислигида қўллаш мумкин эмас.

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Натрий оксибутирати ва бензодиазепинларни бир вақтда қўллаганда нафас марказини сусайиши хавфи ошади. Натрий оксибутиратини опиоид анальгетиклар, барбитуратлар, миорелаксантлар, МНТ сусайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда седатив таъсири кучаяди. Натрий оксибутирати ГОМК-дегидрогеназа томонидан метаболизмга учраши туфайли, бу фермент рағбатлантирувчи ёки ингибиция қилувчи препаратлар (вальпроат, фенитоин ва этосукцимид) билан потенциал ўзаро таъсири хавфи мавжуд. Натрий оксибутират билан бир вақтда буюрилганда антидепрессантлар, алкоголь, седатив ухлатувчи воситаларнинг самараси кучайиши мумкин. Натрий оксибутират ва трициклик антидепрессантлар бир вақтда буюрилганда ножўя самараларнинг тез-тезлиги ошади.

Махсус кўрсатмалар

Натрий оксибутирати нафас марказини сусайтиради. Натрий оксибутиратини порфирияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас, чунки ҳайвонларда ўтказилган экспериментда порфириноген самараси аниқланган. Умумий анестезия ўтказилганда натрий оксибутиратини оғир гипертензия, брадикардия, юрак ўтказувчанлигини бузилиши, тутқаноқ, эклампсия, буйрак етишмовчилиги ва алкоголни суистеъмол қилувчи пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Опиоидлар ва барбитуратлар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Депрессив бузилишлари ва/ёки анамнезида ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари бўлган пациентлар натрий оксибутирати билан даволаш даврида доимий назоратга муҳтожлар. Даволаш даврида юрак етишмовчилиги, гипертензия ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда тузсиз парҳезга риоя қилиш тавсия этилади. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда натрий оксибутиратининг ярим чиқарилиш даври ва организмга тизимли экспозицияси вақти ошиши мумкин. Препаратни қўллаш даврида алкоголни истеъмол қилишга йўл қўйилмайди.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Натрий оксибутиратини ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия этилмайди (акушерлик операцияларидан ташқари).

Натрий оксибутиратини эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди, чунки препарат болага ухлатувчи сифатида таъсир кўрсатади.

Болалар. Препарат педиатрия амалиётида қўлланади.

Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Препаратни қўллаш даврида пациент транспорт воситасини бошқариш ва юқори диққат, тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб этувчи ишларни бажаришдан сақланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: артериал гипотензия, брадикардия (минутига 40-50 зарбагача), гипотермия, тиришишлар, атаксия, қусиш, нафасни сусайиши (нафас тўхташи мумкин), кўз рефлексларни сақланиши билан яққол миорелаксация, ножўя реакциянинг намоён бўлиши кучайиши мумкин. Наркоздан чиқаётганда психомотор қўзғалиш кузатилиши мумкин.

Даволаш. Бу симптомларни бартараф этиш учун ўпканинг сунъий вентиляцияси (ЎСВ), барбитуратлар, нейролептиклар қўлланади. Нафас, юрак-қон томир тизими фаолиятини тутиб туриш учун симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

5 мл ёки 10 мл дан ампулада. 5 ёки 10 ампула қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: