Skip to main content

Натрия хлорид-MF

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НАТРИЯ ХЛОРИД-MF

NATRII CHLORID-MF

Препаратнинг савдо номи: Натрия хлорид-MF

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий хлориди

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: натрий хлориди – 9 мг.

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

АТХ коди: В05СВ01

 

Фармакологик хусусиятлари

Натрий ва хлор ионлари ҳужайрадан ташқари суюқликнинг асосий анорганик таркибий қисми бўлиб, қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари суюқликнинг осмотик босимини меъёрда тутиб туради.

 

Қўлланилиши

Дори воситаларини эритиш ва суюлтириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Тери остига, мушак ичига ва вена ичига юборилади. Дори воситаларининг эритмаларини натрий хлоридини ишлатиш билан тайёрлаш стерил шароитда (ампулани очиш, шприц ва идишни дори воситаларини билан тўлдириш) амалга оширилади. Конкрет дори воситасининг эритмасини тайёрлаш учун зарур бўлган натрий хлоридининг миқдори, дори воситасининг қўллаш бўйича йўриқномасида ёки вазиятга қараб – шифокор томонидан белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дори воситаларини эритиш ва суюлтириш учун бошқа эритувчини қўллаш шарт бўлган ҳолларда, эритувчи сифатида қўлланмайди.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари номаълум.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма, 0,9%. 5 мл дан ампулаларда, ўрамда №5, № 10 (2х5).

10 та апуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: