Skip to main content

Натрия оксибат

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НАТРИЯ ОКСИБАТ

NATRIUM OXYBUTYRIC

 

Препаратнинг савдо номи: Натрия оксибат

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий оксибутирати

Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: натрий оксибутирати – 200 мг;

ёрдамчи моддалар: 1 М хлорид кислотаси эритмаси ёки 1 М натрий гидроксиди эритмаси – рН 7,7 дан 9,0 гача, инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки сарғиш тусли, ўзига хос ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ноингаляцион умумий анестезия учун восита.

III рўйхат «Перечня наркотических средств, психотропных веществ и их прекурсоров, подлежащих контролю в Российской Федерации»га киритилган психотроп модда.

АТХ коди: N01AX

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Натрий оксибутирати узоқ муддатли наркоз учун воситаларга мансуб. Марказий нерв тизимида аниқланган табиий метаболитнинг синтетик аналоги ҳисобланади. Седатив, ухлатувчи, оғриқ қолдирувчи ва антигипоксик таъсирларга эга. Препарат паст дозаларда транквилизация қилувчи самара намоён қилади, невротик бузилишларнинг ва стрессор таъсирларга вегатив реакцияларнинг олдини олади. Юқори дозаларда наркоз ҳолатини ва мушак релаксациясини чақиради. Натрий оксибутирати юрак-қон томир тизимини сусайтирмайди, миокарднинг қисқарувчанлик қобилиятини оширади ва микроциркуляцияни яхшилайди, калавалар фильтрациясини оширади (қон кетиш ҳолатларида буйрак фаолиятини барқарорлаштиради), тиришишга қарши фаолликка эга, организмнинг кислород етишмовчилигининг турли шакллари таъсирига чидамлилигини оширади.

Фармакокинетикаси

Гистогематик тўсиқлар, шу жумладан гематоэнцефалик тўсиқ орқали осон ўтади. Вена ичига юборилганда препаратнинг 70% гачаси 2-3 соат давомида қондан чиқарилади.

Қўлланилиши

  • Бўшлиқларда бўлмаган кам жароҳатли операцияларда ноингаляцион наркоз;
  • Туғруқларни (айниқса патологик) оғриқсизлантириш учун;
  • Седатив ва ухлатувчи таъсир мақсадида шокка қарши восита сифатида;
  • Кириш ва базис анестезияси;
  • Юракдаги операцияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Қуйидаги дозаларда вена ичига: ҳолсизланган беморларга 50-70 мг/кг, жисмоний бақувват беморларга – 70-120 мг/кг, минутига 1-2 мл тезликда, 50-100 мл глюкозанинг 5-40% ли эритмасида суюлтириб қўлланади. Инфузиянинг давомийлиги 10-20 минутни ташкил қилади. Юборишнинг бу усулини анестезиолог препарат беморга палатада юборилганда қўллаши мумкин. Препаратни юбориш бошлангандан 5-7 минутдан кейин бемор уйқуга кетади. Шунингдек 4-6 мг/кг тиопентал-натрий билан аралашмасида 35-40 мг/кг ҳисобида 1-2 минут давомида юбориш мумкин. Наркозни бир маромда ушлаб туриш учун натрий оксибутирати 40 мг/кг ҳисобида қўшимча юборилади. Жаррохлик аралашувини ўтказиш учун етарли даражада чуқурликдаги наркоз юбориш бошлангандан 30-40 минутдан кейин кузатилади. Бу усули трахея интубациясини тез (миорелаксантлар юборилгандан кейин) ўтказишни ва оғриқсизлантирувчи воситаларни қўшимча юборилганда жаррохлик амалиётини бошлаш имконини беради.

Болаларда наркозга киритиш учун натрий оксибутирати 30-50 мл глюкозанинг 5% ли эритмасида 100 мг/кг дозада 5-10 минут давомида вена ичига томчилаб юбориш учун буюрилади. Уйқу 10-20 минутдан кейин кузатилади. Уйқунинг давомийлиги 1,5 соатдан 3 соатгача.

Юракдаги операцияларда натрий оксибутирати антигипоксик восита ва совутишга нохуш реакцияларни олдини олувчи препарат сифатида 100 мг/кг дозада вена ичига қўлланади.

Гипоксик ҳолатларда, шокда 50-100 мг/кг дозада қўлланади. Максимал антигипоксик самараси юборилгандан 30-40 минутдан кейин кузатилади. Электроэнцефалограммада бош мия пўстлоғининг изоэлектрик “жимлиги” даврлари билан кечувчи секин дельта-тўлқинларини пайдо бўлиши наркознинг етарли даражадаги, лекин ҳаддан ташқари чуқур бўлмаган (бошқа наркотик воситалардан фарқ қилиб) омили бўлиб ҳисобланади.

Препаратни юқори дозаларда узоқ вақт юборилганда кузатилиши мумкин бўлган гипокалиемияни олдини олиш учун калий хлоридини (натрий оксибутирати дозасининг 1/5 қисмини ташкил этувчи дозада) юбориш керак.

Даволовчи акушерлик наркози учун препарат 20 мл глюкозанинг 40% ли эритмасида 50-60 мг/кг дозада 10-15 минут давомида вена ичига секин юборилади. Уйқу ёки юзаки наркоз 1,5-3 соат давом этади. Жаррохлик усули туғдиришга ўтилган ҳолларда натрий оксибутирати 60-70 мг/кг дозада юборилади ва бу фонда миорелаксантларни бўлиб-бўлиб юбориб, интубацион наркоз амалга оширилади.

Ножўя таъсирлари

Ҳаракат қўзғалишлари, мимик мушаклар ва қўл-оёқларни тиришиб торшишлари; нафасни ҳатто нафас тўхташигача бузилишлари (вена ичига тез юборилганда) кузатилиши мумкин; наркоздан чиқарилганда ҳаракат ва нутқ бузилишлари, гипокалиемия (калий ионларини юбормасдан юқори дозада узоқ вақт қўллаганда); кўнгил айниши ва қусиш (юқори дозаларда қўлланилганда) кузатилиши мумкин. Айрим беморларда кундузи уйқучанлик кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гипокалиемия, артериал гипертензия билан кечувчи ҳомиладорликнинг оғир токсикозлари, миастенияда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Анальгетиклар ва наркоз учун воситаларнинг таъсирини кучайтиради (ўзаро). Бемегрид билан яққол антагонизм намоён қилади.

Махсус кўрсатмалар

Даволаш даврида автотранспортни бошқарганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: нафасни тўхташи.

Даволаш: ўпканинг сунъий вентиляцияси, марказий нерв тизими, юрак-қон томир ва нафас тизимлари фаолиятини тутиб туриш.

Чиқарилиш шакли

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма 200 мг/мл 5 мл дан ампулаларда.

5 ампуладан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида ёки 20, 50 ёки 100 контур уяли ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан мувофиқ равишда картон қутида ёки гофрирланган картон яшикда (стационарлар учун).

Ўрам ёки қутига ампула скарификатори ёки пичоқчаси жойланади. Синдириш ҳалқаси ёки нуқтаси бўлган ампулалар ишлатилганда ампула скарификатори ёки пичоқчаси жойланмайди.

Сақлаш шароити

«Перечня наркотических средств, психотропных веществ и их прекурсоров, подлежащих контролю в Российской Федерации» рўйхатига киритилган психотроп моддаларни сақлаш қоидаларига мувофиқ.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Улашиш: