Skip to main content

Натрия гидрокарбонат

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НАТРИЯ ГИДРОКАРБОНАТ

NATRII HYDROCARBONAS

 

Препаратнинг савдо номи: Натрия гидрокарбонат

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Натрий гидрокарбонати

Дори шакли: Инфузия учун эритма.

Таркиби:

Фаол модда: натрий гидрокарбонати – 40,0 г.

Ёрдамчи моддалар: этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи (трилон Б) – 0,2 г; инъекция учун сув 1000 мл гача.

Таърифи: Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритма (сув-электролит баланси ва кислота-ишқор ҳолатини регулятори).

Код АТК: B05CB04

 

Фармакологик ҳусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Қоннинг ишқорий ҳолатини тикловчи ва метаболик ацидозни мувофиқлаштирувчи восита. Натрий гидрокарбонати диссоциацияга учраганида водород ионларини боғловчи бикарбонат аниони ажралади ва сув ҳамда карбонат ангидридига парчаланувчи ва нафас олишда ажралиб чиқувчи карбон кислотасини ҳосил қилади. Бунинг натижасида қоннинг pH кўрсаткичи ишқорий томонга силжийди, қоннинг буфер ҳажми ортади. Шунингдек препарат организмдан натрий ва хлор ионларини чиқарилишини оширади, осмотик диурезни кучайтиради, сийдикни ишқорийлаштиради, сийдик чиқариш тизимида сийдик кислотаси чўкмаси ҳосил бўлишини олдини олади. Бикарбонат аниони ҳужайра ичига кирмайди.

Фармакокинетикаси

Ўрганилмаган.

Қўлланилиши

Турли ҳил касалликлардаги компенсацияланмаган метаболик ацидоз, жумладан:

  • турли этиологияли интоксикациялар, жумладан дори-дармонлар (барбитуратлар, салицилатлар) таъсиридаги интоксикациялар;
  • операциядан кейинги даврни оғир кечиши;
  • катта куйишлар;
  • шок;
  • диабетик кома;
  • қандли диабет;
  • юрак тўхташи билан боғлиқ реанимацион чораларни кўришда;
  • юқумли касалликлар;
  • қуйи нафас йўлларининг инфекцион яллиғланиш касалликларида (ўпканинг сурункали обструктив касаллигини оғир кечиши);
  • узоқ муддатли диарея;
  • тўхтатиб бўлмайдиган қусиш;
  • ўткир оғир қон кетишлар;

  • жигар ва буйракни оғир шикастланиши;
  • узоқ муддатли иситма ҳолатлари;
  • янги туғилган чақалоқларнинг оғир гипоксияси;
  • наркоз вақтида ва операциядан кейинги даврда қўлланилади.

Қўлланилишига мутлоқ кўрсатма: қоннинг pH 7,2 дан пасайиши.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга вена ичига (в/и) томчилаб ёки ректал томчилаб юбориш буюрилади; 1 ёшдан катта болаларга в/и томчилаб, 1,5 ммоль/кг тезликда, қоннинг pH, кислота-ишқор ва сув-электролит баланси кўрсаткичларини назорати остида буюрилади. Ацидозни яққол намоён бўлиш даражасига қараб, препарат суюлтирилмаган ёки 5% ли глюкоза эритмаси билан 1:1 нисбатда суюлтирилган ҳолда қўлланади.

Катталарга в/и тахминан минутига 60 томчи тезликда юборилади, суткада 2 марта 200 мл гача дозада ёки томчили хўқна кўринишида 50-100 мл миқдорида юборилади.

Янги туғилган чақалоқларга в/и 1 кг тана вазнига 1-2 мл дозада, бошқа болалар гуруҳига – 1 кг тана вазнига 5-7 мл дозада юборилади.

Метаболик ацидозни мувофиқлаштиришда, дозалаш, кислота ва ишқорлар мувозанатини бузилиш даражасига қараб белгиланади. Доза қондаги газларнинг кўрсаткичларига қараб, қуйдаги формула ёрдамида ҳисобланади:

0,5 молярли буферланган 4,2% ли натрий гидрокарбонати ҳажми (мл) = ишқорлар танқислиги (BE) x беморнинг тана вазни x 0,3 x 2 (0,3 омили умумий суюқликка нисбатан ҳужайрадан ташқаридаги суюқлик қисмига жавоб беради).

Препаратнинг максимал дозаси катталар учун – суткада 300 мл, болалар учун тана вазнига 100 мл дан 200 мл гачани ташкил этади.

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: шишлар, артериал гипертензия.

Марказий нерв тизими томонидан: тетания, безовталик, бош оғриғи.

Меъда-ичак тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, меъдада оғриқ.

Бошқалар: гипокалиемия, гипернатриемия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратга ўта юқори сезувчанлик;
  • метаболик ёки респиратор алкалоз;
  • гипокалиемия;
  • гипернатриемияда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

  • юрак етишмовчилиги;
  • эклампсия;
  • гипертония;
  • жигар етишмовчилиги;
  • буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (буйракнинг ёндош касаллиги бўлган беморларда натрий ионларини керагидан ортиқча қабул қилиш шишлар ва юрак етишмовчилигини чақиради.).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Натрий гидрокарбонати эритмасида қуйидагиларни эритиш мумкин эмас:

  • кислотали моддалар (аскорбин, никотин ва бошқа кислоталар);
  • алкалоидлар (атропин, апоморфин, кофеин, теобромин, папаверин ва бошқалар);
  • юрак гликозидлари;
  • кальций, магний, оғир металл (темир, мис, рух) тузлари, чунки чўкма тушиши ёки органик бирикмаларнинг гидролизи рўй беради.

Натрий гидрокарбонати қуйдаги дори воситалари билан номутаносиб:

  • добутамин, допамин, норэпинефрин битартрати эритмалари;
  • цефпиром;
  • эсмолол;
  • этамзилат;
  • цисплатин;
  • фосфат сақловчи эритмалар (кодеин фосфати ва бошқалар);
  • стрептомицин сульфати;
  • тетрациклин;
  • пенициллин G нинг калийли тузи.

Флуконазол в/и юбориладиган эритма кўринишида 4,2% ли натрий гидрокарбонати эритмаси билан мутаносибдир.

Кортикотропин қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Натрий гидрокарбонати гипотензив дори воситаларининг таъсирини, шу жумладан резерпиннинг антигипертензив таъсирини кучайтириши мумкин.

Доксициклинни сўрилиши ва қон плазмасидаги концентрациясини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Лаборатор текширишлар назорати остида қўлланилади: кислота-ишқор ва электролит мувозанати ҳолатини назорат қилиш лозим.

Юрак ёки буйракнинг ёндош касалликлари бўлган беморларда юрак етишмовчилиги ва шишлар ривожланиши мумкин. Ацидозни хаддан ташқари тез мувофиқлаштирилган ҳолларда, шу жумладан ўпка вентиляцияси бузилиши оқибатида CO2 (карбонат ангидриди) ни тез ажралиб чиқиши церебрал ацидозни кучайтириши мумкин. Сийдикни ишқорийланиши мумкинлиги ва фосфат тузларини ҳосил бўлиш ҳавфини ошиши туфайли, мунтазам қабул қилиш тавсия қилинмайди. Қисқа вақт қўлланганида кислота-ишқор ҳолатининг ишқорий томонга силжиши клиник симптомлар билан кечмайди, бироқ сурункали буйрак етишмовчилигида ҳолатни сезиларли оғирлаштириши мумкин. Яра касаллиги билан кўпинча бирга кечувчи қусиш (хлор ионларини йўқотилиши) алкалозни яққол намоён бўлишини кучайтириши мумкин.

Препарати бўлган флаконни ҳар гал юборишдан олдин, унда қаттиқ заррачалар мавжудлиги ва рангини ўзгаришларини аниқлаш юзасидан визуал кўрикдан ўтказиш лозим. Флакон фақат бутун бўлса ва эритма тиниқ бўлганидагина ишлатилсин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Хомиладорлик ва лактация даврида, фақат она учун тахмин қилинадиган фойда, ҳомила ёки бола учун мумкин бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганда алкалоз, гипернатриемия ва гиперосмия,  тетаник тиришишлар ривожланиши мумкин.

Алкалознинг клиник белгилари: иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, безовталик, бош оғриғи.

Даволаш: препаратни дарҳол бекор қилиш, зарурат бўлганида натрий хлоридининг изотоник ёки 5% ли глюкоза эритмаси юборилади. Тетанияни ривожланиш ҳавфи бўлса, катталарга в/и 1-3 г кальций глюконати юборилади.

Чиқарилиш шакли

4% ли инфузия учун эритма 100, 250, 500 мл дан флаконларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: