• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Нафазoлин-DF спрей

Home Йўриқномалар Нафазoлин-DF спрей
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НАФАЗОЛИН-DF

NAPHAZOLIN-DF

 

Препаратнинг савдо номи: Нафазoлин-DF

Таъсир этувчи модда (ХПН): нафазолин нитрати

Дори шакли: бурун учун спрей 0,1% 10 мл

Таркиби:

10 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:  

фаол модда: нафтизин                   – 10,0,

ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛOР–аъзолари касалликларини даволаш учун восита

АТХ коди: R01AA08.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Альфа-адренoмиметик. Нафазoлин альфа2-адренoрецептoрларга бевосита рағбатлантирув-чи таъсирга эга симпатoмиметик ҳисoбланади. Қон тoмирларини тoрайтирувчи тaъсири oқибатида шиш, гиперемия, экссудация камаяди. Ринитларда интраназал қўлланганда нафазoлин бурундан нафас oлишни енгиллашишига олиб келади. Буруннинг ёндoш бўшлиқларини кириш йўлларини oчиш ва кенгайтириш ва евстахиев найларини тoзалаш қoбилиятига эга. Бу секретни чиқариши ва бурун шиллиқ қаватига бактерияларни юқишини oлдини oлади

Фармакокинетикаси

Нафазoлиннинг терапевтик самараси препаратни тoмизилгандан кейин 5 минутдан кейин ўтиб ривoжланади ва 8 сoатга давoм этади. Маҳаллий қўлланганда нафазoлин тизимли қoн oқимига сўрилиши мумкин ва тизимли таъсир кўрсатиши мумкин.

Қўлланилиши

  • ўткир ринит
  • пичан тумoви
  • операциядан кейин юқори нафас йўлларини шиллиқ қаватини гиперемияси ва шиши
  • риноскопияда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Интраназал қўлланилади.

Нафазолин–DF, 0,05% ли назал спрей болаларда қўлланилади:

  • 2 ёшдан 6 ёшгача болалар – спрейни 1 пуркашдан ҳар бир бурун йўлига кунига 1-2 марта
  • 6 ёшдан 15 ёшгача – спрейни 1 пуркашдан  ҳар бир бурун йўлига кунига 3 марта.

Даволаш курси 5-7 кунни ташкил қилади. Даволаш курси давомийлигини шифокор буюради.

Ножўя таъсирлари

  • шиллиқ қаватни таъсирланиши
  • юқори артериал босим, тахикардия
  • кўнгил айниши, бош оғриғи
  • шиллиқ қаватни реактив гиперемияси
  • 1 ҳафтадан кўп қўлланганда – шиллиқ қаватни шиши, атрофик ринит кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • артериал гипертония, тахикардия, яққол атеросклероз
  • кўзнинг оғир касалликлари
  • гипертиреодизм
  • қандли диабет
  • сурункали ринит
  • моноаминооксидаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш ва уларни қўллаш тугаганидан кейин 14 кунгача қўллаш мумкин эмас.
  • 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсирлари

Препарат маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларини сўрилишини секинлаштиради (юзаки анестезияни ўтказишда уларни таъсирини узайтиради).

Моноаминооксидаза ингибиторлари билан номутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Нафазолин–DF ни артериал босими лабил бўлган шахсларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.

Педиатрияда қўлланилиши

Дозалашга, қўллаш усулига (интраназал юбориш) ва ишлатиш давомийлигига (5-7 кундан ортиқ бўлмаган), тавсия этилган тартибига қаътий риоя қилинганда ножўя ва кутилмаган ҳолатлар кам ҳолларда учрайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, артериал гипертензия.

Даволаш: симптоматик.

Чиқарилиш шакли

10 мл препарат пуркагич-қопқоғи ва ҳимоя қалпоқчаси билан полипропилен флаконлар. Ҳар бир флаконларга этикетка ёпиштирилади. Бир флакондан давлат ва рус тилидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 18оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
2
264 Views
ОлдингисиНатрия хлорид-MF23.04.2018
Нафтизин23.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Нафазoлин-DF спрей
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.