Skip to main content

натрий гидрокарбонати

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

НАТРИЙ ГИДРОКАРБОНАТИ

(NATRII HIDROCARBONAS)

препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

Таркиби:

Асосий модда: натрий гидрокарбонати;

1 мл эритма 40 мг натрий гидрокарбонат сақлайди;

Ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати,  инъекция учун сув.

 

Дори шакли. Инфузия учун эритма.

 

Фармакотерапевтик гурухи. Қон ўрнини босувчи ва вена ичига юбориш учун эритмалар. Электролитлар эритмаси

АТС коди В05Х А02.

Клиник хусусиятлари.

Қўлланилиши. Турли этиологияли интоксикацияларда юзага келадиган компенсацияланмаган метаболик ацидоз, операциядан кейинги даврни оғир кечиши, юзаси катта бўлган куйишлар, шок, диабетик кома, узоқ давомли диарея, тинимсиз қусиш, ўткир массив қон кетиши, буйраклар ва жигарнинг оғир шикастланишлари, давомли иситма, янги туғилган чақалоқларнинг оғир гипоксияси. Мутлоқ кўрсатмалар қон рНни 7,2 дан пасайиши (меъёри 7,37 -7,42) ҳисобланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар. Метаболик ёки респиратор алкалоз, гипокалиемия, гипернатриемия.

Қўллаш усуллари ва дозалари.

 Эритмани қоннинг кислота-ишқор мувозанатини назорати остида қўлланилсин.  Катталарга вена ичига ва ректал йўл билан томчилаб, болаларга – вена ичига томчилаб буюрилади. Ацидозни намоён бўлиши даражасига қараб препарат суюлтирилмасдан ёки 5% глюкоза эритмаси билан 1:1 нисбатида суюлтирилиб қўлланилади.

Катталарга вена ичига минутига 60 томчи тезлигида юборилади, бир кунда 200 мл. Препаратни қўллаш сони кислота–ишқор мувозанатининг кўрсаткичларига боғлиқ.

Янги туғилган чақалоқларга вена ичига 1 кг тана вазнига 4-5 мл дозада, бошқа ёшдаги болаларга 1 кг тана вазнига нисбатан 5-7 мл дозада.

Препаратнинг кейинги юборилиши кислота–ишқор мувозанати кўрсаткичларига кўра аниқланади. Катталар учун бир кунлик максимал дозаси 200 мл. Даволаш давомийлиги шифокор томонидан кислота-ишқор мувозанатига қараб аниқланади.

Ножўя таъсири. Кўнгил айниши, қусиш, анорексия, қоринда оғриқ, бош оғриғи, безовталик. Артериал гипертензия. Алкалоз, тиришишлар.

Дозани ошириб юборилиши. Доза оширилиб юборилганида гипералкалоз, тетаник тиришишлар кузатилиши мумкин. Гипералкалоз ривожланганида препаратни юбориш тўхтатилади, тиришиш (тетания) хавфида катталарга вена ичига 1-3 г кальций глюконати юборилади.

 

Ҳомиладорик ва эмизиш даврида қўллаш.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ, аммо бундай ҳолларда препаратни эҳтиёткорлик билан, ҳаётий кўрсатмаларга мувофиқ, кислота-ишқор мувозанатини назорати остида юбориш зарур.

 

Болалар.

Препаратни педиатрия амалиётида қўллаш мумкин.

 

Қўллашнинг ўзига хослиги.

Қоннинг кислота-ишқор ҳолатини назорат қилиш лозим. Юрак ёки буйракларнинг ҳамроҳ касаллиги бўлган беморларда юрак етишмовчилиги ва шишлар ривожланиши мумкин.

  Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири. Маълумотлар йўқ.

 Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири. Резерпиннинг антигипертензив самараси кучайтиши мумкин.

 

Фармакологик хусусиятлари.

Фармакодинамикаси. Қонни ишқорий ҳолатини тикловчи ва метаболик жараёнларни мословчи восита. Натрий бикарбонатининг диссоциацияланишида бикарбонат аниони ажралиб чиқади, у водород ионини боғлаб, карбон кислотасини ҳосил қилади, кейинчалик бу бирикма сув ва нафас билан чиқариладиган карбонат ангидрид газигача парчаланади. Натижада кондаги рН ишқорий томонга силжиб, қоннинг буферли хажми ошади.

Препарат яна организмдан натрий ва хлор ионларини чиқишини кучайтиради, осмотик диурезни кучайтиради, сийдикни ишқорийлаштиради, сийдик чиқариш йўлларида сийдик кислотасини чўкма хосил қилишини олдини олади. Бикарбонат анион ҳужайралар ичига ўтмайди.

Фармакокинетикаси.  Ўрганилмаган.

Фармацевтик хусусиятлари.

Асосий физик-кимёвий хусусиятлари: рангсиз тиниқ эритма.

Ион таркиби (ммоль/л): натрий-ион – 477, гидрокарбонат-ион – 477.

 

Номутаносиблик.

Натрий гидрокарбонат эритмасида  нордон моддаларни (аскорбин, никотин ва бошқа  кислоталар), алколоидлар (атропин, апоморфин, кофеин, теобромин, папаверин ва б.), юрак гликозидлари, кальций, магний тузлари, оғир металларни (темир, мис, рух) эритиш мумкин эмас, чунки бунда чўкма ҳосил бўлиши ёки органик бирикмаларининг гидролизланиши мумкин. Фосфат сақловчи эритмалари билан аралаштириб бўлмайди.

 

Сақлаш муддати. 2 йил.

Срок годности. 2 года.

Сақлаш шароити. Болалар олаолмайдиган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ўрами. 100 мл ёки 200 мл, ёки 400 мл шиша бутилкаларда, 100 мл ёи 250 мл полимер контейнерларда, 2мл ёки 5 мл дан бир марталик контейнерларда қутида 10 донадан.

 

Бериш тартиби. Рецепт бœйича.

Улашиш: