• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Натальсид

Home Йўриқномалар Натальсид
Улашиш:

НАТАЛЬСИД®

препаратини тиббиётдПрепаратнинг савдо номи: Натальсид®

Гуруҳлаш номи: Натрий алгинати

Дори шакли: Ректал суппозиторийлар

Таркиби

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

натрий альгинати (натрий альгинат) – 250 мг; суппозиторийлар учун асос: қаттиқ ёғ (витепсол, суппосир) – 2,25 г вазнли суппозиторий олиш учун етарли миқдорда.

Таърифи

Оч-қўнғир тусли оч-сариқ рангли, торпедасимон суппозиторийлар.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Маҳаллий қўллаш учун гемостатик восита.

АТХ коди: В02ВС

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг фаол моддаси – натрий альгинати – қўнғир денгиз ўтларидан олинадиган табиий полисахарид. Яққол гемостатик, яллиғланишга қарши ва репаратив таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Эпителизация босқичидаги сурункали анал ёриқлар, сурункали қонаб турувчи геморрой, проктосигмоидит ва операциядан кейинги даврдаги тўғри ичакдаги яллиғланиш кўринишларида қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Болаларда (14 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

 

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Натальсид® препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал. Ичак ўз-ўзидан ёки тозаловчи хўқнадан бўшалганидан кейин, тўғри ичакка киритилади. Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга 1 суппозиторийдан суткада 2 марта қўлланади. Натальсид® препарати билан даволаш курсининг давомийлиги 7-14 кунни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсири

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

Натальсид® ректал суппозиторийлари 250 мг. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Яроқлилик муддати

3 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин.

 

Сақлаш шароити

Болалар ололмайдиган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
2
163 Views
ОлдингисиНасморк Тотал23.04.2018
натрий гидрокарбонати23.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Натальсид
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks