Skip to main content

Натрий гидрокарбонат

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НАТРИЙ ГИДРОКАРБОНАТ

NATRII HYDROСARBONAS

 

Препаратнинг савдо номи: Натрий гидрокарбонат

Таъсир этувчи модда(ХПН): натрий гидрокарбонати

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: натрий гидрокарбонати – 4 г;

ёрдамчи моддалар: этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тузли эритмалар.

АТХ коди: B05CB04

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Қонни ишқорий ҳолатини тиклаш ва метаболик ацидозни коррекция қилувчи восита. Натрий гидрокарбонати диссоциацияга учраганда гидрокарбонат-ион ажралиб чиқади, у водород билан бикириб, карбонат кислотасини ҳосил қилади, сўнгра карбонат кислотаси  сув ва нафас билан чиқарилувчи карбон ангидриди газига парчаланади.

Натижада қондаги рН ишқорий томонга силжийди, қоннинг буферли хажми ошади.

Препарат шунингдек натрий ва хлор ионларини организмдан чиқарилишини оширади, осмотик диурезни кучайтиради, сийдикни ишқорийлаштириб, сийдик чиқариш тизимида сийдик кислотасини чўкмага тушиб қолишини олдини олади.

Гидрокарбонат иони ҳужайралар ичига ўтмайди.

 

Қўлланилиши

Турли этиологияли интоксикациялар, операциядан кейинги даврни оғир кечиши, катта бўлган куйишлар, шок, диабетик кома, узоқ давом этувчи диарея, тўхтовсиз қусиш, ўткир кўп қон йўқотишлар, жигар ва буйракларнинг оғир шикастланиши, давомли иситмали ҳолатлар, янги туғилган чақалоқларнинг оғир гипоксия каби турли касалликлардаги компенсацияланмаган метаболик ацидоз. Қоннинг рН 7,2 дан пасайиши (норма 7,37-7,42) мутлоқ кўрсатма бўлиб ҳисобланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Юборишдан олдин эритмани 36-38°С гача иситилади. Катталарга вена ичига (в/и) ёки ректал томчилаб юбориш буюрилади. Ацидоз ҳолатининг даражасига қараб, препарат суюлтирилмасдан ёки 5% ли лиглюкоза эритмаси билан (1:1 нисбатда) суюлтириб буюрилади.

Катталарга в/и минутига тахминан 60 томчи тезликда суткада 200 мл гача икки марта қабул қилишга бўлиб ёки томчили ҳўқна кўринишида 50-100 мл юборилади. Янги туғилган чақалокларга в/и тана вазнига 4-5 мл/кг дозада, бошқа ёшдаги болаларга тана вазнига- 5-7 мл/кг дозада юборилади. Катталар учун препартни юқори дозаси ~ суткада 315 мл ни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, қусиш, анорексия, қорин оғриғи, бош оғриғи, безовталик, артериал гипертензия.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Метаболик ёки респиратор алкалоз, гипокалиемия, гипернатриемияда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Натрий гидрокарбонати эритмасида кислотали моддаларни (аскорбин, никотин ва бошқа кислоталарни), алколоидларни (атропин, апоморфин, кофеин, теобромин, папаверин ва б.), юрак гликозидлари, кальций, магний, оғир метал (темир, мис, рух) тузларини эритиш мумкин эмас, чунки чўкма тушиши ёки органик бирикмаларнинг гидролизи юз бериши мумкин. Фосфат сақловчи эритмалар билан ҳам аралаштириш мумкин эмас. Резерпиннинг антигепертензив самарасини кучайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Қоннинг кислота-ишқор ҳолатини назорат қилиш керак. Юрак ёки буйракларнинг ёндош касалликлари  бўлган беморларда юрак етишмовчилиги ва шишлар ривожланиши мумкин. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат дозасини оширилиб юборилганда гипералкалоз, тетаник тиришишлар ривожланиши мумкин. Гипералкалоз ривожланганида препаратни юбориш тўхтатилади, тетания хавфида катталарга в/и 1-3 г кальций глюконати юборилади.

 

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун 4% ли эритма, шиша бутилкаларда ёки полиэтилен флаконларда 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ёки 500 мл дан.

 

Сақлаш шароити

15°С дан 25° С гача ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилиқ муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365