Skip to main content

Наъматак мевалари

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома

НАЪМАТАК МЕВАЛАРИ

FRUCTUS ROSAE

 

Препаратнинг савдо номи: Наъматак мевалари

Раъногулдошлар (Rosaceae) оиласига мансуб, бутасимон ўсимликлар – турли хил наъматакларнинг (Rosa): мaй наъматаги (долчин наъматак) (R. majalis Herrm. R. cinnamomea L.); нинасимон наъматак (R. acicularis Lindl.); даурия наъматаги (R. davurica Рall.); Беггер наъматаги (R. beggeriana Schrenk); Федченко наъматаги (R. fedtschenkoana Regel); итбурун наъматак (R. canina L.); қалқонли наъматак (R. corymbifera Borkh.); майдагулли наъматак (R. micrantha Smith); қўқон наъматаги (R. kokanica (Regel) Regel ex Juz.); қумлоқ наъматаги (R. psammophila Chrshan.); сертукли наъматак (R. tomentosa Smith); зангезур наъматаги (R. zangezura P. Jarosch.); буришган наъматак (R. rugosa Thunb.) ва бошка тур наъматакларнинг тўлиқ пишиб етилган даврида йиғилган ва қуритилган мевалари.

Дори шакли: доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: С, Р, К, Е, В гурух витаминлари, каротин, қанд, органик кислоталар ва ошловчи моддалар сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Витамин препарати. Организмнинг носпецифик резистентлигини рағбатлантиради, тўқималарни регенерацияси ва гормонлар синтезига ёрдам беради, қон томирлар девори ўтказувчанлигини камайтиради, углеводлар алмашинувида иштирок этади, яллиғланишга қарши хусусиятга эга.

 

Қўлланилиши

С ва Р гиповитаминозларни олдини олиш ва даволашда қўлланилади.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Қўллаш усули ва дозалари

Дамлама кўринишида ишлатилади. Дамлама тайёрлаш учун 10 г (1 ош қошиқ) меваларни ёки 5 та фильтр-пакетни (2 г дан) сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) қайноқ сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 мин давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади ва 45 мин давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама докадан ўтказилади ва қолган хом ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади).

Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.

Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Катталарга 2 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан олдин буюрилади.

Болаларга 1 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан олдин буюрилади.

Таъмини яхшилаш учун дамламага шакар қўшиш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган

 

Чиқарилиш шакли

Картон қутиларда, полиэтилен пакетларда 50 г дан ва 2 г дан №25 фильтр-пакетлар.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан олиш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365