Skip to main content

Наъматак мевасининг сиропи

Улашиш:
  Reading time 1 minute

қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома

НАЪМАТАК МЕВАСИНИНГ СИРОПИ

SIRUPUS EX FRUCTUS ROSAE

Препаратнинг савдо номи: Наъматак мевасининг сиропи

Дори шакли: cироп

Таркиби:

1 мл сиропда қуйидагилар сақланади:

аскорбин кислотаси, Р витамин.

Таърифи: қуюқ, бир хил қизғиш-жигарранг рангли, наъматак меваларига хос бўлган ширин ўзига хос таъмли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Витамин препарати. Организмнинг носпецифик резистентлигини рағбатлантиради. Тўқималар регенерациясини ва гормонлар синтезини кучайтиради, қон томирларни ўтказувчанлигини камайтиради, углеводлар алмашинувида қатнашади, яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.

Қўлланилиши

С ва Р гиповитаминозларни олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Катталарга 1 чой қошиқдан, кунига 2-3 марта сув билан ичиш буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Қандли диабетда (сироп қанд сақлаганлиги туфайли) эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган

 

Чиқарилиш шакли

Сироп 40, 50, 90, 100, 200, 300 мл ва 1000 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

1 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: