• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Yetkazib berish xizmati
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Наъматак мевалари

Home Йўриқномалар Наъматак мевалари
Улашиш:

қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома

НАЪМАТАК МЕВАЛАРИ

FRUCTUS ROSAE

 

Препаратнинг савдо номи: Наъматак мевалари

Раъногулдошлар (Rosaceae) оиласига мансуб, бутасимон ўсимликлар – турли хил наъматакларнинг (Rosa): мой наъматаги (долчин наъматак) (R. majalis Herrm. R. cinnamomea L.); нинасимон наъматак (R. acicularis Lindl.); даурия наъматаги (R. davurica Рall.); Беггер наъматаги (R. beggeriana Schrenk); Федченко наъматаги (R. fedtschenkoana Regel); итбурун наъматак (R. canina L.); қалқонли наъматак (R. corymbifera Borkh.); майдагулли наъматак (R. micrantha Smith); қўқон наъматаги (R. kokanica (Regel) Regel ex Juz.); қумлоқ наъматаги (R. psammophila Chrshan.); сертукли наъматак (R. tomentosa Smith); зангезур наъматаги (R. zangezura P. Jarosch.); буришган наъматак (R. rugosa Thunb.) ва бошка тур наъматакларнинг тўлиқ пишиб етилган даврида йиғилган ва қуритилган мевалари.

Дори шакли: доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: С, Р, К, Е, В гурух витаминлари, каротин, қанд, органик кислоталар ва ошловчи моддалар сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Витамин препарати. Организмнинг носпецифик резистентлигини рағбатлантиради, тўқималарни регенерацияси ва гормонлар синтезига ёрдам беради, қон томирлар девори ўтказувчанлигини камайтиради, углеводлар алмашинувида иштирок этади, яллиғланишга қарши хусусиятга эга.

 

Қўлланилиши

С ва Р гиповитаминозларни олдини олиш ва даволашда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Уни тайёрлаш учун 10 г (1 ош қошиқ) меваларни ёки 6 та фильтр-пакетни (1,5 г дан) сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) қайноқ сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 мин давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади ва 45 мин давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама докадан ўтказилади ва қолган хом ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади).

Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.

Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Катталарга 2 ош қошиқдан кунига 3 марта буюрилади.

Болаларга 1 ош қошиқдан кунига 3 марта буюрилади.

Таъмини яхшилаш учун дамламага шакар қўшиш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган

 

Чиқарилиш шакли

Картон қутиларда, полиэтилен пакетларда 30 г дан ва 1,5 г дан №20 фильтр-пакетлар.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан олиш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
5
391 Views
ОлдингисиНАФТИЗИН-НИКА23.04.2018
Наъматак мевалари23.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Наъматак мевалари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.